Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

21.06.2016

Тиббий хизмат сифати – саломатлик кафолати

Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар аҳоли саломатлигини таъминлаш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширишда юксак самаралар бермоқда.

Фарғона вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури асосида бирламчи тиббий-санитария хизматини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Вилоятда фаолият кўрсатаётган 283 қишлоқ врачлик пунктининг 61 таси янги бинода иш бошлаган бўлса, қолганлари капитал реконструкция ва таъмирдан чиқарилди.

– Бугун вилоятнинг энг чекка ҳудудида ҳам замонавий тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароит яратилган, – дейди Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров. – Саломатлик лойиҳалари доирасида замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишларининг мунтазам олиб борилаётгани, айниқса, қишлоқ врачлик пункти шифокор ва ҳамшираларининг билим ва малакасини оширишга доимий эътибор қаратилаётгани турли юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаш ҳамда бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22 июлдаги “Республиканинг қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан қишлоқ жойларда яшайдиган ҳомиладор аёллар таркибида фоли кислотаси бўлган поливитаминларнинг махсус комплекслари билан бепул таъминланмоқда.

“Соғлом она – соғлом бола” концепцияси доирасида вилоятда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, касалликни эрта аниқлаш ва соғломлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилаётир. Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Тошкент тиббиёт академияси Фарғона вилояти филиали мутахассислари қишлоқ врачлик пунктларида бўлиб, тиббиёт ходимларига амалий кўмак бермоқда. Олиб борилаётган тушунтириш ишлари туфайли эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳлар камайишига эришилаётир. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури асосида ҳам тизимли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

– Кейинги уч йилда туманда тиббиёт соҳасида катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, – дейди Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов. – Шифохона мажмуасида шошилинч, жарроҳлик, реанимация, терапия, қабулхона бўлимлари қурилди. Замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган бўлимларда касалликни аниқлаш ва тўғри ташхис қўйиш, самарали даволаш учун барча қулайлик яратилган. 5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига фойдаланишга топширилган туғруқ мажмуаси фаолиятидан аҳоли мамнун.

Туманда 22 қишлоқ врачлик пункти аҳоли хизматида. 2013 йилда "Қияли" ва "Оқтовуқ" қишлоқ врачлик пунктлари қурилиб, қишлоқ аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Ушбу замонавий тиббиёт масканлари “Саломатлик” лойиҳалари асосида илғор тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Айниқса, лаборатория иш бошлаши билан шу ернинг ўзида биокимёвий, яъни беш хил таҳлил натижаларини олиш имконияти туғилди.

– Кейинги йилларда қишлоғимизда ҳам тиббий хизмат сифати ошди, – дейди Рапқон қишлоғида яшовчи Умида Азимова. – Турли қон таҳлилларини олиш имконияти яратилгани туман марказига бориш, ортиқча овора бўлишнинг олдини олди. Биз, оналар, айниқса, фарзандларимиз саломатлигини сақлаш йўлида яратилаётган бундай қулай шароитлар учун Президентимиздан миннатдормиз.

Патронаж хизматини яхшилаш мақсадида қишлоқ врачлик пункти қўшимча тарзда керакли жиҳозлар, патронаж сумкалари ҳамда дори-дармонлар, зарур реактивлар билан мунтазам таъминланмоқда. "Соғлом она – соғлом бола” тамойилига мувофиқ оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, алоҳида эҳтиёжли оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Айни пайтда туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси капитал реконструкция қилинмоқда, замонавий шароитлар яратилган 70 ўринли болалар бўлими қад ростламоқда. Бундай замонавий тиббий масканлар оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Манба: uza.uz


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы