Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
Бошқарув кадрларини тайёрлашда ҳамкорлик
Пойтахтимизда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ҳамкорлигида бошқарув кадрларини тайёрлаш масаласига бағишланган конференция ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Германия Федератив Республикаси федерал иқтисодиёт ва технологиялар вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг масъул вазирлик ва идоралари, ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири ўринбосари Шавкат Тўлаганов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов, Германия Федератив Республикаси федерал иқтисодиёт ва технологиялар вазирлиги бошқарма бошлиғи Андреас Оберштеллер, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Найтхарт Хёфер-Виссинг ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани, ушбу анжуман савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада фаоллаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Германия Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкорларидан. Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда давлатларимиз ўртасида икки томонлама солиқдан қочиш, капитал киритишга кўмаклашиш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда савдо-иқтисодий ҳамкорликка оид битимлар имзоланган. Савдо бўйича энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган.
2007 йилда Германия Федератив Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси корхона ва ташкилотлари бошқарув кадрларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида имзоланган англашув меморандумига мувофиқ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ҳамкорлигида мамлакатимиз менежерлари учун Германияда иш ўрганишнинг йўлга қўйилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда.
Дастурнинг мақсади Германия корхоналарида қисқа муддатли иш ўрганишни ташкиллаштириш орқали мамлакатимиздаги тадбиркорлик субъектлари менежерлари малакасини ошириш, икки давлат кичик корхоналари ўртасида бевосита алоқалар ва иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган.
Ўтган даврда дастур доирасида мамлакатимизнинг машинасозлик, тўқимачилик, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, меҳмонхона иши, консалтинг, логистика, муқобил энергия манбалари, соғлиқни сақлаш сингари тармоқларида фаолият кўрсатаётган уч юз етмишга яқин мутахассис Германияда малака оширди.
– Президент Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган тизимли ислоҳотлар Ўзбекистон иқтисодиётининг изчил ривожланишида муҳим омил бўлмоқда, – дейди Германия халқаро ҳамкорлик жамияти Бошқарув кадрларини тайёрлаш дастури раҳбари Раймут Дюринг. – Бизнинг асосий мақсадимиз мазкур йўналишдаги тадбиркорлик субъектларида замонавий бошқарув усуллари, илғор технологияларни жорий этиш, икки мамлакат бизнес вакиллари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбирда ўзаро иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлашда интерактив платформаларнинг имкониятларига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.
Манба: uza.uz