Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди
2016 йилнинг 2-3 июнь кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлигида навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиғни сақлаш вазири, Тошкент шахар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари ва кадрлар бўлим бошлиқлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Назорат инспекциясининг жойлардаги бўлинмалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шахар, вилоятлар ДСЭНМ бош врачлари, республика ва худудий ОИТСга қарши курашиш маркази директорлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари директорлари, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти ва унинг вилоятлардаги филиаллари директорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шахар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармасининг пуллик хизмат бўйича маъсуллар, республика тасарруфидаги ДПМлар рахбарлари, ИТИ директорлари, Олий тиббий ўқув юртлари, уларнинг филиаллари директорлари, Тошкент шахар тиббиёт бирлашмалари бош врачлари, жами 180 дан ортиқ тиббиёт ходимлари қатнашдилар.
Ҳайъат йиғилишига раисликни вазир А.В.Алимов олиб борди ва кун тартибида 9 та масала кўрилди.
Биринчи масала бўйича Саломатлик ва тиббий статистика институти директори З.Ж.Муталованинг “Соғлиқни сақлаш вазирлиги стационар тизими муассасаларининг 2015 йилги фаолияти” мавзусидаги маълумотномаси тингланди. Маърузада кўрсатилишича асоаий харажатлар стационар ёрдамга тўғри келяпти. Тиббий хизматнинг бир қисмини стационар хизматидан амбулатор-поликлиника хизматига кўчириш соғлиқни сақлаш омилларини ишлатилиши самарадорлигини оширади. 1990-йилларда бошланган беморларнинг реорганизацияси ва самарасиз ишлайдиган ўринларни камайтирилиши хозирги кунда хам давом этмоқда. Стационар хизматининг ислохатлари 2 йўналишда олиб борилаяпти.
Кечаю кундузги ўринларни камайтирилиши: кундузги стационарлар ташкил қилиниши (2015 йилда – 13 467 кундузги ўринлар ишлаган, шулардан стационарда 664 ўрин ва АПХда 12 803 ўрин).
Амбулатор–поликлиника хизмати хажми ўсиши (жами 2015 йилда АПХда 303 млн. 798 минг қатнов қилинган, бу кўрсаткич 1,6 мартага 1998 йилга нисбатан кўпайган – 189 млн. 730 минг қатнов).
01.01.2016 йилга Ўзбекистон Республикаси ахолисининг сони 31 млн. 576 минг 400 нафар одамни ташкил этади. Аҳолининг табиий ўсиши 2015 йилда 582 минг 106 одамни ташкил этди (1 000 аҳолига 18,6). Ўртача хаёт давомийлиги – 73,4 йил, эркакларда – 71,1 йил, аёлларда – 75,8 йил.
Ўзбекистон Республикасида 1 033 касалхона 128 минг 981 ўрин фаолият юритмоқда. Шу жумладан 115 067 ўринга 585 ССВ тизимидаги муассасалар; 5 891 ўринга 367 хусусий ва 8 023 ўринга 81 идоравий муассасалар.
Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисига 585 тиббий муассаса стационар хизмат кўрсатмоқда. Жумладан, республика ва вилоят шифохоналари – 4 та, шаҳар шифохоналари – 44 та, МТШ ва ТШ – 170 та, стационарга эга бўлган 108 диспансер ва 89 марказ, ихтисослашган шифохоналар – 82 та. Ўринлар билан таъминланиш 1998 йилга нисбатан 10 минг ахолига 55,5 дан 2015 йилда 36,7га камайган. Республика шахар ва вилоят ахолисининг ўзаро нисбати: шахар – 51%, вилоят – 49%.
Иккинчи масала бўйича Республика ОИТСга қаршу кураш Маркази директори Н.С.Атабековнинг Ўзбекистон Республикаси “Одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тадбирларнинг бугунги кунда амалга оширилиш ҳолати бўйича маърузаси тингланди. Раис томонидан барча камчиликларни бартараф этилиши ва ушбу маълумотнома худудий Хайъат йиғилишларида мухокама этилиши топширилди.
Учинчи масала бўйича Моддий-техник базани ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Б.Т.Эргашевнинг 2016 йил учун Инвестиция дастурининг ярим йиллик якунлари ва 2017 йил инвестиция дастурини шакиллантириш бўйича ишларни ташкил этиш хакидаги маълумотномаси тингланди.
2016 йил Инвестиция дастури доирасида 166 та соғлиқни сақлаш объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган бўлиб, 553,3 млрд.сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. 166 та объектдан 9 таси йилдан-йилга ўтувчи объектлар. 25 май ҳолатига 157 та объектдан 155 тасида (99%) лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, экспертизага топширилган ва тегишли хулосалар олинган.
Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти реконструкция қилиниши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари 10 июнга қадар тугатилиб, экспертизага тақдим этилади. 155 та объектдан 154 тасида тендер савдолари ўтказилган. Тошкент вилояти Бўка ТТБ лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги сабабли жорий йил 6 июнга қадар тендер савдолари ўтказилиши режалаштирилган.
Тўртинчи масала бўйича Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи Х.К.Жалиловнинг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги тахрирда) ижроси тўғрисида”ги маълумотномаси тингланди.
Бешинчи масала бўйича вазир ўринбосари Л.Н.Туйчиевнинг Болаларнинг ёзги дам олиш оромгоҳларида 2016 йил мавсумида ва тиббий-санитария ҳизматини ташкил этиш тўғрисидаги маълумотномаси тингланди.
Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 11 мартдаги 07-07/1-334 сонли “Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича республика Мувофиқлаштирувчи гуруҳ йиғилиши”нинг 34-сон баёнида белгиланган тадбирларни ижросини таъминлаш ҳамда мавсум давомида ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини талаб даражасида ташкил этиш мақсадида тадбирлар амалга оширилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 28 мартдаги 153–сонли буйруғи билан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди хамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМларига ижро учун юборилди.
Кундузги ва шаҳардан ташқари оромгохларни ҳудудлар ва сменалар кесимида тиббий ходимларга бўлган талаб аниқланиб, уларда хизмат кўрсатадиган шифокорлар (педиатр ва умуий амалиёт шифокорлар) рўйҳати шакллантирилди. Мавсум давомида шаҳардан ташқари ва мактаблар қошида очилган ормогоҳларга республика бўйича 3350 нафар малакали шифокор ва ҳамширалар хамда 400 нафар ДСЭНМ мутахассислари бириктирилди. Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб республика бўйлаб семинар-инструктажлар ўтказиш ишлари бошланди.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида оромгоҳларнинг кўплигини ҳисобга олиб, ушбу туманда штаб ташкил этилди. Тошкент шаҳар ДСЭНМдан санитария врачлари ва эпидемиологлардан иборат бригада тузилиб, оромгоҳлар фаолият кўрсатиш давомида бу мутахассислар ҳамда автотранспорт воситаси Бўстонлиқ туманига жалб этилади. Болаларга ўз вактида юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун қўшимча равишда Тошкент шаҳар хокимияти соғликни сақлаш бошқармаси томонидан маълум жадвал асосида хирург, инфекционист, травматолог мутахассислари сафарбар қилинади. Жорий йилнинг 30 май куни вазирликнинг кенгайтирилган селектор йиғилишида ўтказилган муҳокама ва қарор маълумот ва ижро учун қабул қилиниши топширилди.
Олтинчи масала бўйича Назорат инспекцияси бошлиғи А.А.Агзамов маърузаси тингланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Махкамасининг соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилишга қаратилган Фармон ва Қарорлари, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун, Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли «Ижро интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида»ги Қарор талабларининг жойларда бажарилиши, хужжатлар устида ишлаш ва уларнинг кейинги сақлов (архивларда) тартибларининг ижроси бўйича ўтказилган текширув натижалари хақида хар бир вилоят кесимида тўхталиб ўтилди.
А.А.Агзамов томонидан 2016 йил 30 майдаги 237-сонли “Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг қуйи бошқарув органларида “ишонч телефонлари” фаолиятини ташкил этиш” хақидаги буйруғи хақида маърузаси тингланди. «Ишонч телефони» орқали тушаётган мурожаатлар душанба кунидан жума кунигача (жума куни ҳам) (байрам кунларидан ташқари) соат 09.00 дан 13.00 гача ва 14.00 дан 18.00 гача соғлиқни сақлаш органларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг қуйи бошқарув органларида ташкил этилган “ишонч телефонлари” орқали тушадиган мурожаатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва кўриб чиқиш тартиби тушунтирилди. Бугунги кунда ССВда, соғлиқни сақлаш бошқармаларида ва ТТБ/ШТБларда “1003 ишонч телефонлари” фаолият юритмоқда.
Еттинчи масала бўйича Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари А.М.Хусановнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 24 октябрдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 381-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан 2015 йил якуни ва 1-чорак натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилган ишлар ҳолати бўйича маълумотномаси тингланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ-2133-сонли қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича ошириладиган чора-тадбирлар режасида юклатилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 24 октябрдаги “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 381-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш механизми белгилаб берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 381-сонли буйруқ билан тасдиқланган никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўригини қайд этиш журналининг юритилиши нотўғри (никохланувчи шахсларнинг соғлиги хақидаги маълумотлар кафолатланмаган, никохланувчи шахсларнинг тиббий маълумотларни олиб кетганлиги тўғрисида журналда имзолари қайд этилмаган, шахсларнинг мурожаат қилган саналари маълумот номани олиб кетган саналари, журналнинг тартиб рақамлари билан тўғри келмайди) йўлга қўйилган.
2 хафта ичида тиббий кўрикдан ўтиш кераклиги хақида Низомда кўрсатилганлигига қарамасдан 75-100 нафар ҳолларда юқорида кўрсатилган вилоятларда муддат бузилганлиги аниқланган. Бундан ташқари тиббий кўрикдан ўтказувчи мутахассислар ишида хам камчиликлар аниқланган (нарколог, психиатр, фтизиатр, инфекционист, дерматовенеролог).
Саккизинчи масала бўйича Ўсмирлар ва чақирилувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш маркази директори И.З.Уринбаевнинг “2016 йилги чақирув мавсумида чақирилувчиларни тиббий гувохлантириш ҳамда ёш аскарларнинг Қуролли Кучлар сафидан соғлиғи туфайли қайтарилиш сабабларини ўрганиш натижалари тўғрисида”ги маълумотномаси тингланди.
Тўққизинчи масала бўйича Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.П.Хакимовнинг Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 5 февралдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлиги рахбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 36–сонли буйруғи асосида аттестация ўтказиш тартиби хақида маърузаси муҳокама этилди.