Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
14 июнь - Бутунжахон донорлар куни нишонланаш
Хар йили 14 июнь ер юзида Бутунжахон донорлар куни нишонланади, чунки 2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида дунёнинг соғлиқни сақлаш вазирлари якдиллик билан беғараз қон донорлигини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги таклифини қабул қилдилар. WHA 58.13 сонли резолюциясида ҳар йили 14 июн - Бутунжаҳон донорлар кунини нишонлашга қарор қилдилар.
Бутунжаҳон донорлар куни - беғараз қон донорлигини нишонлайдиган ўзига хос кундир. У барча бошқа байрамлардан ўзгача. Бу куни бутун одамзод, ўзидаги энг қимматли нарсаси - ўз қонини беғараз топширувчи инсонлар олдида бош эгади. Улар минглаб донор қонига муҳтож бўлган инсонлар ҳаётини сақлаб қоладилар. Бу ходиса қон ва унинг компонентларига мухтож беморлар учун, уни хавфсизлигини ва сифатини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда қон топшириш кераклиги хақида маълумотга эга бўлишга қаратилган.
Бутунжаҳон қон донорлар куни қуйидаги йўллар билан донорликни кенгайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган:
- Инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун қон топширган донорларга ташаккур билдириш;
- Беғараз, доимий, ихтиёрий қон донорлигига ёрдам бериш
- Аҳолини доимий равишда донорлик хақидаги тушунчаларини ошириш ва қон компонентларини яроқлилик муддати кам бўлганлиги сабабли хозирда қон топшираётган донорларга ва салоҳиятли донорларга маълум муддат оралиғида доимий қон топшириб туришларини тавсия қилиш.
- Донорларни соғлигига эътибор қаратиш ва уларни доимий қон топширишга тайёрлигини шаклланиши учун муҳим омил хисобланган донорларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш
2016 йилги Бутунжахон донорлар куни учун “Қон бизни хаммамизни бирлаштиради” мавзуси танланган. Бу мавзу жаҳонда миллионлаб инсонларни ҳаётини сақлаб қолаётган донорларга кўрсатилаётган ғамхўрликнинг яна бир ифодасидир. Бу кун “Қон топшириб ҳаёт тухфа қил” шиори остида кўпроқ инсонларни ўзаро жипслашиб, беғараз ва доимий қон топшириб, бошқа биров ҳақида қайғуришга чақиради.
Бутунжахон донорлар куни нишонлаётганда Тошкент, Наманган ва Сурхандарё вилоятларидан 6 та донорга «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони ва унга гувохнома берилади. Бутунжахон донорлар куни республикамизнинг хамма худудларида доимий, беғараз донорларни ва донорлар харакатини ривожлантиришда фаол иштирок этадиган ташкилотчиларни рағбатлантириш кўзда тутилган.
Мамлакат бўйлаб жамоатчилик иштироки ва қўллаб қувватлаши қон донорлиги ҳаётни сақлаб қолишдаги бирдамлик харакати эканлиги ва қон ва унинг махсулотларини хавфсизлигини таъминлаш хар бир соғлиқни сақлаш тизимининг ажралмас элементи эканлигини чуқурроқ англашга ёрдам беради.