Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
Ислоҳотларнинг юксак самаралари мамлакатимиз фармацевтика саноатида бўлаётган ўзгаришларда ҳам яққол намоён бўлмоқда
Шу йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Аҳолини сифатли дори-дармонга бўлган эҳтиёжини қондириш борасидаги устувор вазифалар, юртимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун яратилган қулай шароит ва имкониятлар ҳамда фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзуидаги навбатдаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда таъкидланганидек, мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан мамлакатимизда аҳоли дори таъминотини мунтазам равишда ошириб бориш ва фармацевтика саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида дори воситалари меъёрлаштиришга қаратилган қонун ва қонуности ҳужжатлари яратилган.
Шу жумладан, жорий йилнинг 4 январь куни Президентимиз томонларидан “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилиниши билан аҳолини дори воситаларига бўлган эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш, маҳаллий фармацевтика бозорини замонавий, юқори самарадорликка эга бўлган дори воситалари билан тўлдириб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, мустақиллигимизнинг дастлабки кунларида мамлакатимизда дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган атиги 2 та корхона томонидан 20 га яқин дори воситалари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда республикамизда 125 та фармацевтика корхоналари фармацевтика ва тиббий маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эгадир ва улар томонидан ишлаб чиқарилаётган 1753 номдаги дори воситалари тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилиб, давлат рўйхатига олинган.
Шуниси қувонарлики, бугунги кунда 30 та маҳаллий фармацевтика корхоналари ўз фаолиятларига халқаро сифат стандартлари ISО 9001 ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган GMР- Яхши ишлаб чиқариш амалиёти стандартларини жорий этган.
20 та фармацевтика корхоналари томонидан дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларига маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган фармацевтика ва тиббий маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.
2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситаларини ножўя таъсирларини ўрганиш бўйича амалга оширилган ишлари натижасида ЖССТнинг дори воситалари хавфсизлиги мониторинги бўйича халқаро дастурининг (Швециянинг Уппсала ш.) ҳақиқий аъзоси бўлиб қабул қилинган.
ЖССТнинг дори воситалари хавфсизлиги мониторинги бўйича халқаро дастурининг ҳақиқий аъзоси сифатида Соғлиқни сақлаш вазирлиги дастурга иштирокчи бўлган барча давлатлар қатори маълумотлар электрон банкига кириш ва улардан фойдаланиш имкониятига эга.
Маҳаллий дори воситалари ҳақида сўз кетар экан, Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи доривор ўсимликлар асосида тайёрланадиган оригинал дори воситалари тўғрисида сўзлаб ўтиш жоиздир.
Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Биоорганик кимё институти, Ўсимлик моддалари кимёси институти, шунингдек Тошкент фармацевтика институти томонидан соҳанинг долзарб муаммолар бўйича илмий тадқиқот ишлари амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Улар томонидан сўнгги 20 йил мобайнида маҳаллий хом ашёлар асосида яратилган 30 га яқин оригинал дори воситалари тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилиб, маҳаллий корхоналар томнидан ишлаб чиқариш жорий этилган.
2016 йил 24 январда ўтказилган “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий фармацевтика саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий хом ашё ва доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи рақобатбардош дори воситаларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1-сонли йиғилиши баёни, “Маҳаллий фармацевтика соҳаси салоҳиятини янада ошириш ва импорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2016 йил 18 апрелдаги 2-сон йиғилиши баёни ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Ўзфармсаноат” ДАК билан биргаликда тегишли тадбирларни амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси доришунослик соҳасида ўзининг қадимий анъаналарига бой бўлиб, экологик тоза ўсимликлар дунёсига, замонавий илмий-тадқиқот институтларига ва уларда фаолият кўрсатаётган юқори савияли мутахассисларга эгадир. Шубҳасиз бу омиллар келгусида республикада фармацевтика соҳасини янада ривожлантиришга асос бўлади.
Бу йўналишда 2015 йилда жами 4563 тонна доривор ўсимлик хом ашёлари тайёрланган бўлса, 2016 йилда 6178 тоннани ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.
2015 йилда республикамизда доривор ўсимлик хом ашёларини бирламчи ва чуқур қайта ишлашга ихтисослашган 83 корхоналар томонидан 29,568 млн. шартли ўрамда маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, 2016 йилда корхоналар сони яна 87 тага ортди, улар томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситалари миқдори 573,76 тоннага ошиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикасида дори воситалари сифат назорати тизими жорий этилган. Булар Соғлиқни сақлаш вазирлиги таркибидаги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси, унинг ҳудудий филиаллари, мустақил сертификатлаштириш идоралари, шунингдек, “Дори-дармон” АК ва маҳаллий фармацевтика саноати корхоналари ички назорат таҳлил лабораторияларидир.
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган 167 та сертификатлаштириш идоралари ичидан Дори воситалари экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази ҳузуридаги Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси 2014 йил якунлари бўйича энг намунали сертификатлаштириш идораси сифатида эътироф этилди.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ахборот хизмати.