Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

04.04.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида.АХБОРОТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида

АХБОРОТ

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги маъқулланди.

Қонун 24 та моддадан иборат бўлиб, у 15 та қонунга, жумладан 8 та қонун (“Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги, “Ҳомийлик тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Табиий монополиялар тўғрисида”ги, “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 14 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага ўтказилиши лозим бўлган шахслар тоифалари – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхати) ва 7 та кодексга (Жиноят, Жиноят-процессуал, Фуқаролик, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Солиқ, Уй-жой кодекси ҳамда Меҳнат кодекслари) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

Қонуннинг асосий мақсади амалдаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришдан иборат бўлиб, қуйидагиларни назарда тутади.

1. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, уларни ташқаридан молиялаштириш масалаларини ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг хорижий мамлакатларга сафарлари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон РеспубликасинингМаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “ Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Банк сири тўғрисида”ги ва “Ҳомийлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритилмоқда.

2. Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ тасдиқланган Корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ижро этиш мақсадида “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ эндиликда:

акциядорлик жамиятининг устав капитали қўшимча акцияларни чиқариш ва жойлаштириш йўли билан амалга оширилади;

акциядорлик жамияти томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади;

хусусий акциядорларнинг камида учдан икки қисмининг розилигисиз солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушини шакллантириш
ёки унинг миқдорини ошириш тақиқланади;

акциядорларнинг бири жамият акцияларининг 50 ва ундан ортиқ фоизи эгасига айланган бўлса, бошқа акциядорлар ўз акцияларини бозор қиймати бўйича унга сотиш ҳуқуқига эга бўлади.

3. Мамлакатимиз ҳудудига жисмонан ишлатиб бўлинган ва маънавий эскирган технологик асбоб-ускуналар олиб кирилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш киритилмоқда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилмоқда.

4 . Фоҳишахоналар ташкил этиш ва сақлаш учун жавобгарлик чораларини янада такомиллаштириш, шунингдек ушбу ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси янги таҳрирда баён этилмоқда.

Ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳаво кемасидан фойдаланиш вақтида ҳаво кемасига лазер нурини йўналтириш орқали унга ҳалақит берганлик учун тегишли равишда жиноий ва маъмурий жавобгарликни белгиловчи янги моддалар билан тўлдирилмоқда.

5 . 2016 йилга мўлжалланган солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Қонунда “ Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш назарда тутилмоқда. Жумладан, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги умумий асосларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини олиш учун талаб қилинадиган минимал иш стажини 7 йилга ошириш назарда тутилмоқда.

6 . Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 6261-модда билан тўлдирилмоқда. Ушбу модда уй-жойни текинга фойдаланишга бериш шартномасининг мажбурий ёзма шаклини жорий этишни ва шартномани нотариал тарзда тасдиқлатишни назарда тутади (бундан уй-жойни яқин қариндошга текин фойдаланишга бериш ҳоллари мустасно);

7 . Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1591-моддаси янги таҳрирда баён этилмоқда. Ушбу модда
уй-жойни шартнома тузмасдан туриб текин фойдаланишга берганлик учун жавобгарликни, шунингдек жарималарни оширишни, ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлик учун жазолашни белгилаб беради;

8 . Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси янги 1601-модда билан тўлдирилмоқда. Унда эгасиз турар жойларни аниқлаш, ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда (маъмурий ишлар бўйича судларга бундай ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш назарда тутилмоқда);

9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 23-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилмоқда. Унга кўра ички ишлар органлари фуқаролар ва юридик шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойлардан фойдаланилиши, шу жумладан паспорт режимига риоя этилиши, яшаётган шахсларнинг ҳисобга олиниши ва тегишли шартномаларнинг мавжудлиги юзасидан назоратни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари билан биргаликда тизимли асосда амалга оширади.

10 . Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 84-моддасига янги норма киритилмоқда.Унга мувофиқ ички ишлар органлари фуқароларнинг вақтинчалик ёки доимий пропискасиз яшаётганлигининг, турар жойни ижарага бериш шартномаси, турар жойни текинга фойдаланишга бериш шартномаси мавжуд эмаслигининг ёхуд турар жойни ижарага бериш шартномасини, турар жойни текинга фойдаланишга бериш шартномасини мажбурий равишда нотариал тасдиқлашга риоя этилмаганлигининг, турар жой текинга фойдаланишга берилганлигининг аниқланган фактлари ҳақида давлат солиқ хизмати органларига ёки Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига 3 иш куни ичида маълум қилиши шарт эканлигини белгилаб қўйилмоқда.

11. Ажнабий фуқароларни ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юборишга олиб келадиган ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

12 . Тезкор-қидирув тадбирлари турларининг тушунчаларини белгилаш, миллий қонун ҳужжатларини текширувнинг махсус усулларидан фойдаланишга доир халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқлаштириш мақсадида мазкур Қонун билан “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

13 . Донорларнинг жинсига боғлиқ ҳолда бир марта олинадиган донорлик қони ҳажми меъёрини, қон топшириш даврийлигини тартибга солиш, шунингдек узоқ вақтдан бери бепул қон топшираётган шахсларни қўшимча моддий рағбатлантириш йўли билан мамлакатимизда бепул донорликни янада ривожлантириш мақсадида “ Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Ушбу «“Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 июнда қабул қилинган 2016-2020 йилларда қон хизматини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қонуннинг мақсади:

Мазкур Қонуннинг мақсади қон топшириш даврийлиги бир марталик қон олиш беш юз миллилитрдан, шунингдек лаборатория текширувлари учун қирқ миллилитрдан ортиқ бўлмаган нормада йилига беш маротабадан ошмаслигини белгилаш (19 модда), шунингдек узоқ вақтдан бери беғараз (бепул) қон топшираётган шахсларни қўшимча моддий рағбатлантириш йўли билан республикада бепул донорликни янада ривожлантиришдан иборат (21 модда).

“Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига қон топшириш даврийлиги бир марталик қон олиш беш юз миллилитрдан, шунингдек лаборатория текширувлари учун қирқ миллилитрдан ортиқ бўлмаган нормада йилига беш маротабадан ошмаслигини белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Қон топшириш оралигидаги муддатлар донор саломатлигига зарар етказмаслиги учун етарли бўлиши керак. Қон топширгандан сўнг навбатдаги қон топшириш оралигидаги муддат энг ками 60 кун ташкил этиши керак. Умумий ҳисобда бир йилда қон топшириш сони 5 мартадан ошмаслиги керак. Эркак ва аёллар учун қон топшириш даврийлиги уларнинг физиологик ҳусусиятларидан келиб чиқади.

Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан илмий асосланган физиологик меъёрдан келиб чиққан ҳолда бир марта қон олиш ҳажми тўрт юз эллик миллилитр миқдорида тавсия этилган (таҳлиллар учун олинган қон ҳисобга олинмайди).

Жаҳон тажрибаси ва ҳорижий давлатлар қонунчилигини ўрганиш шуни кўрсатдики, ҳозирги кунда донорлардан бир маротабалик қон олиш тўрт юз эллик миллилитр хажмда ўн фоиз ортиқ ками билан ташкил этиб, таҳлиллар учун олинган қон ҳисобга олинмайди.

МДҲ мамлакатларини соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик Кенгаши қарорига асосан (2004 йил апрель) стандарт қон топшириш миқдори 450±10% мл миқдорида таҳлиллар учун олинган қон (40 мл гача) ҳисобга олинмаган ҳолда белгиланган.

Қонуннинг амалдаги таҳририда белгиланган лаборатория текширувларини (таҳлиллар) ўтказиш учун қон топшириш нормаси (йигирма миллилитр) етарли эмас, чунки донор қони ҳавфсизлигини замонавий талабларга мувофиқ текширувлар бир неча йўналишларда (биокимё, иммунология, серология ва иммунофермент таҳлил) олиб борилади. Келажакда қўшимча таҳлиллар ўтказиш имкониятини яратиш учун, таҳлиллар учун олинадиган қон хамжмини 40, мл гача ошириш зарурдир.

Тиббий технологияларни доимо такомиллаштирилишини, гематология ва қон қуйиш соҳасида ўтказилаётган илмий тадқиқотларни ҳамда қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартибидаги мумкин бўлган ўзгаришларни инобатга олган ҳолда, қон ва унинг таркибий қисмларни топшириш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ваколатига ўтказиш назарда тутилади.

Қонуннинг амалдаги таҳрирининг учинчи қисми олиб ташланмоқда, чунки киритилган таклиф биринчи ва иккинчи қисмларида қамраб олинган.

“Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддаси “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларни энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти топширилган ҳолда тақдирлашни кўзда тутади.

Аҳолининг кенг қатламларини ихтиёрий, беғараз ва мунтазам донорликка жалб этиш, узоқ вақтдан бери бепул қон топшириб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 июлдаги 202-сон “"Ўзбекистон Республикаси фахрий донори" ("Почетный донор Республики Узбекистан") кўкрак нишони тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, унга кўра ўз қонини камида қирқ марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида олтмиш марта бепул топширган донорлар кўкрак нишони билан мукофотланадилар, ҳамда стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволаниш пайтида овқатланиш ҳақини тўлашдан озод этиладилар (пуллик касалхоналар ва бўлинмалардан ташқари).

“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларни бир марталик пул мукофоти учун молия манбалари соғлиқни сақлашга ажратилган давлат бюджети доирасида амалга оширилади.

14. Маҳсулот хавфсизлиги масалаларида истеъмолчилар ва давлатнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, маҳсулотни синаш ҳамда ўлчаш халқаро усулларини қўллаш мақсадида Қонунда “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил
18 мартда
қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг

“Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуни бўйича

МАЪЛУМОТ

Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

1. Ушбу Қонунда хусусан қуйидагилар:

парламент назоратининг субъектлари ва объекти;

парламент назоратининг шакллари;

парламент томонидан Давлат бюджети ижросининг боришини
ва Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш кўриб чиқиш тартиби;

Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини, шунингдек Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг мажлисларида ҳукумат аъзоларининг
ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тартиби;

парламент сўрови;

Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови;

прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш;

парламент назорати натижалари ва улар бўйича қабул қилинган қарорларни кўриб чиқиш ва ижро этиш тартиби;

Ҳисоб палатасининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини, Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тартиби назарда тутилмоқда.

2. Парламент назорати субъектларининг ҳамда давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг парламент назоратини амалга ошириш чоғидаги мажбуриятлари аниқлаштирилмоқда.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан парламент назоратини амалга ошириш ва қонунларнинг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш
ва қонун ости ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга оширишга оид нормалар белгилаб берилмоқда.

4. Парламент текширувини ўтказишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда. Унга кўра, жамият ва давлатнинг энг муҳим манфаатларига дахл қилувчи, мамлакат хавфсизлиги асосларига, унинг барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган муайян фактларни ёки воқеаларни ўрганиш мақсадида Олий Мажлис палаталарининг қўшма қарори билан парламент текширувлари ўтказилиши мумкин.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш, Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат
ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш кўриб чиқиш, Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш каби шакллардаги, шунингдек прокуратура органлари фаолияти устидан парламент назоратини самарали ташкил этиш
ва амалга оширишга кўмаклашади.

Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил
10 мартда
қабул қилинган.


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы