Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

15.02.2016

Шифохоналарда овқатланиш учун ҳақ тўлаш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 февралдаги 31-сонли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг турғун даволаш-профилактика муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ва унинг учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги Низоми тасдиқланди.

Ушбу Ушбу низом талаблари республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ва республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ўзини ўзи тўлиқ молиялаштириш шартларида фаолият кўрсатадиган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган шахсларнинг имтиёзли тоифасини даволаш харажатлари, шу жумладан овқатланиш харажатлари йўлланмалари (ордерлар) бўйича Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланадиган тиббиёт муассасаларига, уларнинг бўлимларига татбиқ этилмайди.

Тиббиёт муассасаларидаги овқатланиш нонушта, тушлик, тушликдан кейинги овқат ва кечки овқатланишдан иборат.

Нонушталар бепул берилади, уларга қилинадиган харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.

Тушлик, тушликдан кейинги овқат ва кечки овқат учун ҳақ тўлаш беморнинг, унинг қариндошларининг ёки бошқа шахсларнинг, ташкилотларнинг, шу жумладан, ҳомийларнинг ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Тиббиёт муассасаларида овқатланиш учун ҳақ тўлашдан озод қилинадиган шахслар рўйхати 1 ва 2-иловаларда келтирилган.

Даволанишни реанимацион тадбирдан кейинги ва интенсив терапия асосида давом эттираётган беморлар овқатланиш учун ҳақни Низомда белгиланган тартибда тўлайди.

Тиббиёт муассасалари овқат блокларида ёки шартнома шартларида тиббиёт муассасалари буюртмаларига кўра овқатлар тайёрловчи ташкилотлар томонидан тайёрланган овқатлар қиймати бўйича овқатга ҳақ тўланади.

Тиббиёт муассасалари билан ихтисослаштирилган ташкилотлар ўртасида тузилган шартномаларда, ихтисослаштирилган ташкилотларнинг барча харажатлари ҳисобга олинган ҳолда, овқатларни сотиш қиймати назарда тутилади.

Ихтисослаштирилган ташкилотлар тендер савдолари (танловлар) ўтказиш йўли билан овқат тайёрлаш учун жалб этилиши мумкин.

Тиббиёт муассасаларида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда даволовчи овқатланиш ташкил этилиши керак.

Бемор ёзма ариза асосида тиббиёт муассасаси томонидан тавсия этилаётган овқатланишни тўлиқ ёки қисман рад этиши мумкин. Бу ҳолда мустақил равишда ташкил этилган овқатланиш шифокорнинг парҳез бўйича кўрсатмасига мувофиқ бўлиши керак.

Овқатланиш учун ҳақ тўлаш тиббиёт муассасаларининг кассаларига бевосита нақд пул ёки нақдсиз ҳисоб-китоблар бўйича ёҳуд тиббиёт муассасасининг Молия вазирлиги Ғазначилиги бўлинмаларидаги алоҳида ҳисоб рақамига тақдим этилган счётлар бўйича амалга оширилади.

Ҳар бир тўловдан кейин тиббиёт муассасаси кассаларида амалга оширилган тўлов миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар берилади.

Овқатланиш учун ҳақ тўлаш шифохонада бўлишнинг бутун муддати учун тўлиқ ёки қисман амалга оширилади, лекин у ҳисобланган сумманинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Бемор шифохонага ётқизилаётганда у овқатланиш учун ўзи тўлаган ҳақни тасдиқловчи ҳужжатни ёки овқатни рад этиши тўғрисидаги аризани тақдим этиши керак.

Бутун сутка давомида овқатланиш қиймати тўғрисидаги ахборот тиббиёт муассасасининг маъмурий биносининг кўринарли жойига жойлаштирилади.

Пул тўлаб овқатланишни рад этган бемор шифохонада бўлишининг режалаштирилаётган даври учун олдиндан ҳақ тўлаган ҳолда, овқатланишга исталган вақтда буюртма бериши мумкин.

Овқатланиш учун олдиндан қисман ҳақ тўланган тақдирда овқатланиш учун тўлиқ ҳисоб-китоб бемор шифохонадан чиққунгача амалга оширилади.

Овқатланиш учун тўланган ҳақнинг фойдаланилмаган маблағлари тўловчига қайтарилади.

Елена ЕРМОХИНА,

эксперт-юрист


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы