Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

13.02.2016

Меъёридан ошса...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмол қилиш икки юздан зиёд турдаги касалликларни келтириб чиқарар, ушбу хасталиклар оқибатида дунёда ҳар йили икки миллионга яқин инсон ҳалок бўлар экан. 

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда экологик соф мева-сабзавотлар етиштирилмоқда. Ижтимоий инфратузилма ривожлантирилиб, аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда. Бундай фаровонлик ва хавфсизлик халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда. 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар самарасида сўнгги ўн йилда вазни тиббиётда кўзда тутилган меъёрдан кам бўлган болалар икки баробардан зиёд камайган, уларнинг бўйи ўртача 3 сантиметрга ўсган. Хотин-қизларда камқонлик даражаси 2,5 марта пасайган. Аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи ошиб бораётир. 

Ўзбекистонда бу борада эришилаётган муҳим натижалар халқаро миқёсда тан олинаётир. 2015 йилда мамлакатимиз БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига аъзо давлатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун бериладиган мукофотига сазовор бўлган 14 давлатдан бири сифатида эътироф этилгани бунинг тасдиғидир. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида бу йўналишдаги ишлар янада кенгаймоқда. 

– Мамлакатимизда озиқ-овқат сифатини назорат қилиш “даладан дастурхонга” принципи бўйича, тизимли асосда олиб борилади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази овқатланиш гигиенаси бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Қамариддин Боқиев. – Қишлоқ хўжалигида гени ўзгартирилмаган, экологик соф, тўйимли ва шифобахш ноз-неъматлар етиштирилмоқда. Замонавий андозалар даражасида барпо этилган озиқ-овқат корхоналарида маҳсулотни қайта ишлаш босқичида сифатни бошқариш бўйича янгича тизимларни жорий этиш ва маҳсулот сифатини назорат қилишга асосий эътибор қаратилаётир. 

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази фаолиятининг устувор йўналишидир. Марказ мутахассислари томонидан бу йўналишда қўлланиладиган санитария-гигиена меъёрлари ва қоидалари ҳамда йўриқномалар ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ этилмоқда. Марказ тизимида фаолият юритаётган 32 лаборатория халқаро стандартлар талаблари асосида аккредитациядан ўтказилиб, уларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган, четдан олиб кирилаётган ва хорижга экспорт қилинаётган маҳсулотларга гигиеник хулоса бериш ҳуқуқи берилган. 

Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини назорат ва мониторинг қилиш бўйича яхлит тизим яратилган. Масалан, сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналардан ҳар ойда бир маротаба, биринчи навли бойитилган буғдой уни ва йодланган ош тузи ишлаб чиқарадиган корхоналардан ҳар чоракда бир марта намуналар олиниб, лабораторияда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича текширилади. 

Лаборатория таҳлиллари жараёнида амалдаги санитария қоида ва меъёрлари талабига зид ҳолатлар аниқланса, бунинг сабаблари ўрганилиб профилактика тадбирлари ўтказилади. Озиқ-овқат маҳсулотларидан қайта намуналар олиниб текширилади. 

Тошкент вилояти Қибрай тумани давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳузурида ташкил этилган лаборатория улардан бири. 

Ўн нафар врач ва лаборант фаолият юритаётган лаборатория бир неча бўлимдан иборат. Санитария-бактериология бўлими озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишида иш олиб бормоқда. Бу ерда сув, озиқ-овқатдан олиб келинган намуналарнинг таркиби чуқур ўрганилади. Замонавий бинокуляр микроскоп, термостат ва бошқа лаборатория таҳлил воситалари бундай ишларни тўлақонли амалга ошириш учун катта имконият яратмоқда. 

Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида деҳқон бозорларида ҳам доимий санитария-назорат ишлари йўлга қўйилган. Бозорга олиб келинган ҳар бир озиқ-овқат маҳсулоти санитария-ветеринария ва экспертиза лабораторияси томонидан ҳар томонлама таҳлил этилади. Улар ижобий бўлсагина сотишга рухсат берилади. Сифати кафолатланмаган, қўлбола усулда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари савдосига йўл қўйилмайди. Шунингдек, бозордаги тозалик, озодалик, нарх-наво барқарорлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги устидан жамоат назорати ҳам юритилмоқда.

Замонавий андозалар даражасида барпо этилган савдо мажмуалари, бозорлар, супермаркет ва минимаркетларда уларни асл ҳолича сақлаш ва халқимизнинг дастурхонига тортиқ этиш учун барча шароит яратилган. 

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат ва мониторинг қилиш бўйича яратилган замонавий тизим халқимизнинг тўғри овқатланиши, фарзандларимизнинг бекаму кўст камолга етишида муҳим омил бўлаётир. 

Баҳор Хидирова, ЎзА 

Источник: uza.uz


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы