Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

23.09.2010

Қиш дастурхонига

Ёз ва куз фасли қишга тайёргарлик мавсуми эканлигини уй бекалари жуда яхши билишади. Шу кунларда ошхона ва дачалар консерва заводи филиалига айланиб қолгандек иш қизғин паллада бўлса ажаб эмас. Ахир маринадланган бодринг ёки помидор тузламаларини ким севиб истеъмол қилмайди дейсиз? Мураббо-чи...? Болажонлар учун ҳар бир хонадонда ёз неъматлари қишга тайёрлаб қўйилади. Махсулотларни қишга асрашнинг бошқача усуллари ҳам мавжуд.

Маҳсулотларни музлатиш. Бугунги кунда мева ва сабзавотларни музлаткичнинг музхонасида (сирка, туз, шакар қўшмасдан) қишга сақлаш энг қулай усул ҳисобланади. Бундай усулда маҳсулотлардаги витаминлар, унинг ҳиди ва мазаси ҳазиргина даладан келтирилгандай сақланади.

Бунинг учун музлаткичдаги совуқлик ҳарорати 18-23 даражага тенг бўлиши кифоя ва музлатилган маҳсулотлар 8-12 ойгача, яъни кейинги пишиқчилик мавсумигача сақланади. Совуқлик ҳарорати 0-8 даражага тенг шароитда музлатилган маҳсулотлар уч ой сақланиши мумкин.

Қандай идишларни танлаш керак?

Бунинг учун целлофан пакетлари ёки кичик ҳажм­даги қопқоғи зич ёпиладиган бир марталик идишлар керак бўлади.

Ҳажми

Ҳар бир музлатилган маҳсулот ҳажми оила аъзоларининг сонига қараб белгиланади. Масалан, бир марта пишириладиган шўрвага, компотга, балишга ва ҳоказо. Яъни, бир марта очилган пакетдан қолган маҳсулот иккинчи марта музлатилмайди. Барча маҳсулотларни музлатишдан олдин обдон яхшилаб ювиш, сочиққа ёйиб ёки дуршлаг (човли) ёрдамида қуритиш керак бўлади. Музлатилган маҳсулот эса ювилмайди.

Қандай маҳсулотларни музлатиш мумкин?

Барча мева ва сабзавотлар, қўзиқорин маҳсулотларини музлатиш мумкин. Қулупнай, малина каби меваларни ёғоч тахтачаларга ёйиб суви салқигач устидан озуқа маҳсулотлари учун ишлатиладиган пленка ёпиб музлаткичга қўйилади. Мевалар обдон музлагач целлофан пакетларга солиб, ундаги ҳаво чиқазилиб оғзи зич боғланади ва музлаткичда сақлаш учун олиб қўйилади. Масалан, чучварани музлатиш каби.

КЎкатлар

Шивит, петрушка, кашнич, райҳон, кўк пиёз каби кўкатлар ҳам яхшилаб ювиб, қуритилгач кичик-кичик пакетчаларга жойланади. Турли кўкатларни аралаш ҳолда бир марталик фойдаланишга мўлжаллаб пакечтага жойлаган маъқул. Пакетча ичидаги ҳаво чиқазилгач оғзи зич қилиб боғланади ёки ёпиштирилади.

ИсмалоҚ. Иштаҳани очадиган витаминга бой маҳсулот. Уни кўпчилик севиб истеъмол қилади. Қишда ҳам дастурхонимизда исмалоқнинг бўлиши соғлигимиз учун фойдали. Уни музлатишдан олдин баргларини яхшилаб ювиб пичоқ билан қирқилгач қайнаб турган сувда 1 дақиқа давомида қайнатиб олинади. Човлига солиб четга олиб қўйилади. Обдон суви селгигач юқоридаги услубда пакечталарга жойланади ва музлаткичга қўйилади. Шўрвага солишдан олдин исмалоқни эритиш шарт эмас. Муз ҳолида у фойдали жиҳатлари ва рангини сақлаб қолади.

Гулкарам. Устки баргларидан ажратиб олинган гулкарам мевалари бўғимчаларидан бўлаклаб олингач, сувга оз миқдордаги лимон кислотаси қўшиб уч дақиқа қайнатиб олинади. Суви тўкиб ташланиб одатдагидек қуритилади. Пакетча ёки кичик идишларга солиб оғзи зич ёпилгач музлаткичга қўйилади.

БулҒор Қалампири. Бу маҳсулотни қандай овқат учун ишлатилишига қараб турлича музлатиш мумкин. Масалан, уни уруғларидан тозалаб, ювиб, қуритгач бир-бирига кийгазилади, сўнгра пакетчаларга солиб музлатилади. Бу маҳсулотни қўшимча қайнатиш талаб этилмайди. Шунингдек, ювилиб, қуритилган булғор қалампирини кичик бўлакчаларга бўлиб пакетчаларга жойлаб музлатиш ҳам мумкин.

Помидор. Икки хил услубда музлатиш мумкин. 1-бўтқа ҳолида. Бунинг учун сархил помидор меваларини ювиб, суви селгигач қирғич ёки гўшт майдалагичдан ўтказиб пакетча ёки идишчаларга жойлаштирилади. Ҳавоси чиқазилиб, оғзи зичланади ва музлаткичга солинади. 2- усулда помидорнинг майда навлари бутунлигича олиниб музлаганда ёрилиб кетмаслиги учун бир нечта жойидан санчқи ёрдамида тешилади. Ёки катта навли помидорни кичик бўлакчаларга бўлиб, пакетчаларга солиб музлаткичга жойлаштириш мумкин.

Бодринг. Бодрингни сомонча ёки тўртбурчак шаклда тўғраб музлатиш мумкин. Ейишдан олдин музи эритилиб, кейин салатларга қўшилади.

Рўзғорингиз учун фойдали бўлган бу ишга унча кўп вақт сарфламайсиз. Аммо қишнинг совуқ кунларида ҳам музхонангизда ёз маҳсулотларининг бўлиши яқинларингиз ва ўзингизга аъло кайфият улашишига ишонамиз.

Интернет материаллари

асосида Муҳаббат ҚУРБОНБОЕВА тайёрланди

“SOG`LOM AVLOD”

<SPAN st yle='font-size:12.0pt;"Times New Roman"; mso-fareast-"Times New Roman";

Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы