Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

23.09.2010

Билиб қўйган яхши

Аччиқтош калий ва алюминий тузларининг аралашмасидан иборат бўлиб, рангсиз, тиниқ, кристалл шаклида бўлади.

Аччиқтош сувда яхши эрийди. У шиллиқ пардаларни ва терини буриштиради, дезинфекциялайди. Шунинг учун шиллиқ парда ва терининг яллиғланиши билан давом этадиган касалликларда тиббиёт ходимлари кўпинча аччиқтошнинг сувли эритмаларини тавсия этадилар.

Томоқ оғриганда (ангина), оғиз, бурун, халқум, ёки ҳиқилдоқ шиллиқ пардаси яллиғланганда (стоматит, назофарингит ёки ларингитда) аксари 0.5 % ли аччиқтош эритмаси билан чайиш тавсия этилади. Шундай эритма тайёрлаш учун чорак чой қошиқдаги аччиқтош кристаллари бир стакан сувда эритилади.

Бадан куйганда ва тери яллиғланганда 0.5 % ли аччиқтош эритмасига дока ҳўллаб босиш яхши фойда беради. Аччиқтошни дорихоналардан сотиб олиш мумкин. Заводларда аччиқтош кристаллари 150 даражага яқин ҳароратда қиздириб, майдаланади. Натижада оқ кукун ҳосил бўлади. Бадан терлаганда кукун ҳолдаги аччиқтош терини буриштириб қуритади. Аччиқтошни гигроскопик пахта ёрдамида баданнинг кўп терлайдиган жойларига сепилади.

Аччиқтош билан калций оксиди аралашмасидан қиринди шаклида тайёрланган қаттиқ оқ таёқчалардан кундалик турмушда соч-соқол олишда, қонни тўхтатишда фойдаланиш мумкин.

“SOG`LOM AVLOD”

35-SON


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы