Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
14.09.2010
Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорларнинг асл моҳияти ҳам ана шундай хайрли ва самарали ишларга қаратилган экан, бу йўлда ҳам салмоқли ва эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Ушбу қонун ҳужжатларида республикамиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва яхшилаш, аҳолини юқумли ва хавфли касалликлардан муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби муҳим тадбирлар белгилаб берилган.
Президентимизнинг 1998 йил 10 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-2107-сонли Фармонида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ташкил қилиш, молиявий тизимни такомиллаштириш, соғлиқни сақлашнинг барқарор ва рақобатбардош нодавлат тармоғини, шошилинч тиббий ёрдам тизимини яратиш, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида профилактик (муҳофаза) тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва кучайтириш, аҳолининг тиббий билим савиясини ошириш каби вазифалар кўзда тутилган.
Ушбу Давлат дастурига асосан, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2001 йил 20 мартдаги 101-сонли буйруғи билан Республика саломатлик институти ташкил этилди. Ушбу институт 2008 йилдан Республика саломатлик ва тиббий статистика институти номи билан юритилмоқда. Унинг асосий мақсад ва вазифаси тиббий статистика тизими фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, инсонлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни зарарли одатлардан қайтариш, рационал овқатланиш, жисмоний фаоллик, меҳнат қилиш ва тўғри дам олиш, гигиеник кўникмаларга риоя қилиш, муомала маданияти, тиббий саводхонликни ошириш юзасидан ўқув қўлланмалари, рисолалар, плакат, буклетлар чоп этиш ва аҳолига етказиш, маъруза, суҳбат ва учрашувларни ташкил этишдан иборат. Ҳозирги кунда институт тизимида 14 та вилоят филиаллари аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи йўналишларини тарғиб қилиш бўйича фаолият кўрсатмоқда. Бу борада 499 нафар врач, 680 нафар ўрта тиббиёт ходими тарғибот ва ташвиқот тадбирларини олиб бормоқда.
Институтнинг статистика тизими йўналиши бўйича республикада 975 та тиббий статистика бўлими ва хоналари мавжуд бўлиб, уларда 604 нафар врач-статист, 768 нафар услубиятчи-врач ва 3893 нафар ўрта тиббий статист ишлаб келмоқда.
Институт жамоаси соғлом турмуш тарзи тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш ва шакллантириш бўйича қуйидаги фаолиятларни амалга оширмоқда:
* оилада тиббий маданиятни ошириш;
* бехатар оналик;
* камқонликнинг олдини олиш;
* жисмоний фаоллик, организмни чиниқтириш;
* тўғри овқатланиш;
* сил, саратон ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш;
* гиёҳвандлик ва унинг оқибатида келиб чиқадиган касалликлар;
* тамаки чекиш ва ичкиликбозликнинг зарари ҳақида;
* ОИВ/ОИТС, микронутриентлар танқислиги (йод ва темир) кабилар.
Юқорида қайд қилинган устувор йўналишдаги профилактик тадбирларни амалга ошириш юзасидан ЮНИСЕФ, Осиё тараққиёт банки, ХОУП, ДОТС, ЖССТ каби халқаро ташкилотлар ва Республика хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Соғлом авлод учун”, “Экосан”, “Маҳалла” жамғармалари каби ташкилотлар ҳамда республикамиздаги бир қанча мутасадди вазирликлар, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-амалий ва ихтисослашган марказлари, шунингдек, ОИТС, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари кабилар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Жорий йилда аҳолининг барча қатламлари орасида турли хил тадбирлар, жумладан, 61604 та маъруза, 4528 та савол-жавоб кечаси, 2101 та конференция ва давра суҳбатлари, 197 та танлов ва викториналар ўтказилди. Оммавий ахборот воситалари орқали эса 1237 та телекўрсатув, 5625 та радиоэшиттириш ва газета-журналларда 2577 та мақола чоп этилди.
Институт тизимига қарашли бўлган барча тузилмалар “Саломатлик-2” лойиҳаси томонидан турли техник воситалар, автотранспорт, компьютер, принтер кабилар билан таъминланмоқда.
Эътироф этиш жоизки, жорий йилда соғлом турмуш тарзи мутахассислари халқаро маслаҳатчи томонидан уюштирилган назарий ва амалий машғулотларда ўз малакаларини оширдилар. Шунингдек, институтнинг малакали мутахассислари томонидан сайёр малака ошириш курслари соғлом турмуш тарзи ва тиббий статистика врачлари учун қабул қилинган Дастур асосида ташкил қилинди. Бу каби хайрли иш ҳозиргача Навоий, Наманган вилоятларида амалга оширилди. Келгусида мазкур сайёр ўқув курслари бошқа вилоятлар, жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида давом эттирилиши кўзда тутилган.
Институт жамоаси тизимдаги ислоҳот жараёнларини татбиқ этиш борасида келгусида қуйидаги вазифаларни амалга оширишни режалаштирган:
1. Халқаро ташкилотлар, Республика хотин-қизлар қўмитаси, “Соғлом авлод учун”, “Экосан”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати каби ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш.
2. Тарғибот-ташвиқот тадбирларини ёритишда оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио ва матбуот, интернет) имкониятларидан кенг фойдаланиш.
3. Ижтимоий текширувларни кучайтириш ва баҳолаш.
4. Соғлом турмуш тарзи бўйича нашриёт маҳсулотларини кўпайтириш ва аҳолига тарқатиш.
5. Соғлом турмуш тарзи ва тиббий статист врач-мутахассисларни тайёрлаш (республика ва хорижда) кабилар.
Тиббиёт тизимини ислоҳ қилиш борасида қабул қилинган Дастурларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Чунончи, мустақиллик йилларида юқумли касалликларнинг олди олиниб, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш борасида кўпгина муваффақиятларга эришилди. Ҳар бир шахс, оила ва жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилиш, тиббий саводхонлик даражасининг ошишида республикамиздаги 72 минг нафардан зиёд врач ва 290 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг меҳнатлари катта бўлмоқда.
ТИЗИМДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА
Мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам бир қатор тиббиёт ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Мазкур ижтимоий жараёнларнинг таг замирида инсон ва унинг ҳаёти, тиббий-ҳуқуқий манфаатлари, турмуш фаровонлиги ва энг муҳими унинг саломатлиги устувор ётади. Бу борада мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаёқ эзгу қадамлар қўйилди.Президентимиз томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорларнинг асл моҳияти ҳам ана шундай хайрли ва самарали ишларга қаратилган экан, бу йўлда ҳам салмоқли ва эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Ушбу қонун ҳужжатларида республикамиз аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш ва яхшилаш, аҳолини юқумли ва хавфли касалликлардан муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш каби муҳим тадбирлар белгилаб берилган.