Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
16.08.2010
— Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самарадорлигини оширишда мустақиллик йилларида нималарга эътибор берилди?
— Мамлакатимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари барча соҳалардаги ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси, муҳим омили ҳисобланади. Чунки, барча соҳалардаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад инсоннинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш ҳамда инсонга яхши турмуш шароити яратишдан иборат. Маълумки, Юртбошимиз раҳбарлигида мамалакатимиз суд-ҳуқуқ қонунчилигида жиноий жазолар либераллаштирилди ва енгиллаштирилди. Мамлакатимизда суд тизими такомиллаштирилди. Яъни, жиноят, фуқаролик судлари алоҳида таркибда фаолият кўрсата бошлади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини суд орқали ҳимоялашнинг муҳим механизми вужудга келди. Президентимиз раҳбарлигида мустақилликнинг дастлабки даврларидан бошлаб олиб борилган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижаси ўлароқ 2008 йил 1 январдан бошлаб мамлакатда ўлим жазоси бекор қилинди, қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи судларга ўтказилди. Бу мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў - эътиборини юксалтирибгина қолмасдан балки Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси талабларини ҳам амалда тадбиқ этишга имкон яратди. Дунёдаги энг демократик давлатларда ҳам фавқулодда жазо тури ҳисобланган ўлим жазоси юз йиллар давомида бекор қилинганлигини ёки жуда кўп давлатларда ҳозир ҳам ўлим жазоси асосий жазо тури сифатида сақланиб келаётганлигини яхши биламиз.
Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг самарадорлигига эришишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳим ўрин тутади. Чунки, халқимизнинг ижтимоий фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурининг юксалиб бориши мамлакатни ислоҳ қилиш, демократик янгилаш ва фуқароларнинг давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлашга хизмат қилади.
— Тириклик баҳордан, ҳаёт мазмуни фарзанддан бошланади. Кузимизнинг қут-баракаси, йилимизнинг ҳосиласи баҳорга боғлиқ бўлганидек, оиламизнинг тақдири, миллатимизнинг келажаги фарзандларимизнинг тарбиясига, оналарнинг масъулиятига, аёлларнинг жонфидолигига боғлиқ.
— Шунинг учун мамлакатимизда оила, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазаси мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хотин - қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириб, ижтимоий ҳаётда ўз ўрнини топишида, барча соҳаларда эркаклар билан тенг ҳуқуқлигини таъминлашга алоҳида эътибор берилди. Зеро, гендер тенгликка эришиш адолатли ва барқарор тараққиётнинг асосий омилларидан биридир. Бу масалани ҳал этиш бозор иқтисодиётига босқичма босқич ўтиш йўлини танлаган ёш мустақил давлатлар учун муҳим саналади. Чунки, халқимиз оилани муқаддас ҳисоблайди, фарзандлар камолини юрт жамоли билан уйғунликда кўриш эса элимиз кишилари учун азалий миллий қадриятдир.
— Мустақилликнинг ўтган даври мобайнида республикада миллий қадриятларга суянган ва илғор халқаро тажрибалардан фойдаланган ҳолда оила, оналик ва болалик манфаатларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари яратилди ва у такомиллаштирилмоқда.
— Оила муҳофазаси, аёлларга, болаларга берилган ҳуқуқлар аввало, бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-боби оила муҳофазасига бағишланади. 18-моддасида фуқароларнинг жинси, миллати, диний эътиқодидан қатъий назар тенг ҳуқуқли эканлиги, 46-моддасида эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлиги, 117-моддасида эса сайлаш ва сайланиш ҳуқуқлари кафолатланган.
Шунингдек, Меҳнат ва Оила кодексларида аёлларга, болаларга имтиёзлар берилиб, ҳуқуқий ҳимояга олинган. 1999 йил 14 апрелда эса “Хотин қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.
Ушбу йўналишдаги ишларни янада яхшилаш мақсадида “Хотин-қизларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 17 мартдаги Фармони, “Ўзбекистон хотин - қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 24 октябрдаги Фармони, “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб қувватлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги Фармони, Ҳукумат қарорлари, давлат ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган Давлат дастурлари ушбу сиёсатнинг амалга оширилиши шаклларидир.
Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги қонун, “Кадрлар тайёрлаш” миллий дастури, “Соғлом авлод” ҳамда “Она ва бола” дастури қабул қилинди.
— Дунёда миграция жараёнларининг кучайиши муносабати билан одамлар савдоси қамрови тобора кенгаймоқда. Ҳар йили жаҳонда 2 млн. 700 минг нафарга яқин шахс бу жиноятнинг қурбони бўлиб, уларнинг 80 фоизини аёллар ва болалар ташкил қилмоқда.
— Шунинг учун “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши конвенциясини (Нью –Йорк, 2000 йил 15 ноябрь) тўлдирувчи “Одам савдосининг айниқса, аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протоколни ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Ушбу Протоколда одамлар савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали чораларини қўллаш учун бундай савдонинг олдини олишга, бу фаолият билан шуғулланувчи шахсларни жазолашга ва унинг қурбонларини, шу жумладан, уларнинг халқаро эътироф этилган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни ўз ичига олган кенг қамровли халқаро ёндашув зарурлиги мустаҳкамлаб қўйилган.
Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини ўзида ифода этадиган “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши ва унинг нормалари бу соҳадаги муносабатларни тартибга солишнинг умумэътироф этилган жаҳон стандартларига мувофиқ бўлиб, Ўзбекистон ўзи қўшилган халқаро шартномалар ва конвенцияларга содиқ эканлигидан ва зиммасига олган мажбуриятларни қатъият билан адо этаётганлигидан яна бир карра далолат беради.
Амалга оширилган ишлардан кўриб турибсиз, ушбу йўналишдаги вазифаларни бажариш бошқа мамлакатларга қараганда анчагина яхши йўлга қўйилган. Бирлашган Миллатлар ташкилоти Нью Йоркда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида буни тан олди. Мамлакатимиз олдига Пекин конференциясидан кейин қўйилган 50та вазифадан деярли ҳар бири бажарилганлигини таъкидлаб ўтилди.
— Қизиқарли ва самимий суҳбатингиз учун муштарийлар номидан ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
“SOG-LOM AVLOD”
GAZETASI 30-SON
Оналик ва болалик – ҳуқуқий муҳофазада
Халқимизнинг танлаган йўли тинчлик, босқичма – босқич тараққиёт йўлидир. Ана шу улуғвор ишларни амалга ошириш, аввало қонун ижодкорлиги яъни ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларнинг ижроси билан узвий боғлиқдир. Шу муносабат билан парламентнинг Қонунчилик палатаси депутати Ойша Охуновага бир неча саволлар билан мурожаат қилдик.— Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самарадорлигини оширишда мустақиллик йилларида нималарга эътибор берилди?