Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

16.08.2010

Оила мактаби

Баркамол авлод тарбияси — халқимизнинг энг буюк орзуларидан бири саналади. Зотан, бу орзу замирида униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг иқболи ва камолини кўришдек эзгу мақсад мужассам бўлиб, унда моҳиятан келажаги буюк давлат — Ўзбекистоннинг истиқболи ўз аксини топган. Таъкидлаш ўринлики, баркамол авлод соғлом ва салоҳияти юксак миллатни, бинобарин, келажакни барпо этади.
Бу муҳим ва эътиборли жиҳатни бугунги кунда ишлаб чиқариш, маданият ва санъат, спорт, фан, қўйингки, барча соҳаларда ўзларининг иқтидор ва салоҳиятларини намоён этиб, Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган ёшларимиз фаолиятида кўриш мумкин.
Давлатимиз раҳбари «Юксак маънавият — енгилмас куч» асарида таъкидлаганидек: «Бугунги кунда бизнинг қилаётган барча ишларимиз фарзандларимизнинг бахту саодати, уларнинг ёруғ келажаги учун амалга оширилмоқда. Одобли, билимдон ва ақлли, меҳнатсевар, иймон-эътиқодли фарзанд нафақат ота-онанинг, балки бутун жамиятнинг энг катта бойлигидир».
Ёш авлодни ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом қилиб ўстириш, уларнинг фаровон келажагини таъминлаш, дунёда ҳеч кимдан кам бўлмаган авлодни тарбиялаш вазифасига бизнинг Тошкент шаҳар 1— сонли “Никоҳ уйи”миз ҳам муносиб ҳисса қўшиб келяпти.
Ёшларни тўғри йўлга бошлаш ва оила, фарзандга масъулият ҳиссини уйғотиш борасида бутун мамлакатимизда бўлгани каби бизнинг “Никоҳ уйи”мизда ҳам кенг қамровли амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, бу ерда ташкил этилган “Оила мактаби”нинг фаолияти шу эзгу мақсадга йўналтирилган. Мазкур мактабга шифокорлар, руҳиятшунослар, ҳуқуқшунос мутахассислар билан бирга, катта ҳаётий тажрибага эга отахону онахонларимизни ҳам таклиф этиб, никоҳланаётган ҳамда балоғат ёшидаги ўғил-қизларга оила, фарзанд тарбияси, жисмоний ҳамда тиббий саводхонлик сингари мавзулар атрофлича тушунтирилмоқда. Бундан асосий мақсад ҳуқуқий ва тиббий онгни ҳамда маданиятни юксалтиришдир.
“Оила мактаби”да мутахассислар кўмагида оила тузиш, уни сақлаб қолиш, балоғат ёшига етмасдан турмуш қуриш ва қариндош-уруғлар билан никоҳда бўлишнинг муд¬ҳиш оқибатлари ҳақида, шунингдек аҳён-аҳёнда учрайдиган бепуштликнинг сабаблари, оила маданияти ва соғлом авлодни вояга етказиш билан боғлиқ масалалар, баъзи салбий урф-одатлар ҳақида суҳбатлар уюштирилади. Бундан ташқари ёш йигит-қизларни оила қуришга тайёрлаш, никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор берамиз. “Бахт уйи” қошида ахборот сервис марказимиз мавжуд. Унда никоҳланувчи қиз ва йигит ҳақида тўла маълумот йиғиб компюьтерга киритилади. Бу маълумотлар асосида ёшларнинг турар жойидаги оилавий поликлиникасига йўлланма берилади. Ёшлар тажрибали шифокорларнинг тўла назоратидан ўтказилади ва текширув хулосаси йўлланмага қайд этилади. Агар йўлланмада соғлом деб кўрсатилса, биз никоҳдан ўтишга рухсат берамиз. Тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган, тўла-тўкис соғ- саломат эканлигига амин бўлган ёшларнинг кўзларидаги севинчларни кўрганда биз ҳам қувонамиз. Улар шифокорлар назоратидан кўнгилдагидек ўтмаган тақдирда ёшларга оила мактаби мутахассислари ёрдамида махсус учрашув уюштирилади, қўшимча маълумотлар берилади . Тегишли муассасаларда даволаниш учун уларга ёрдам кўрсатилади.
Шунингдек, “Оила мактаби”нинг кўчма учрашувларини Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика университети, Тошкент Тўқимачилик ва енгил саноат институти, коллеж ва лицейларда, мактабларда уюштирамиз уларнинг маънавий ва маърифий ишларида ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Туман хотин-қизлар қўмитаси ва таълим муассасалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари ҳамда бошқа қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларида, ёшларга турли зарарли иллатларнинг инсон ҳаётига таъсири, улардан ҳимояланиш йўллари, шунингдек, бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланган одам савдосининг мудҳиш оқибатлари ва олдини олиш борасида атрофлича тушунтириш берилмоқда.
«Бир болага етти маҳалла ота-она» деган ҳикматомуз гапнинг замирида ҳам халқимизга хос бўлган бағрикенглик намунаси ётади. Ана шу эзгу анъана бизнинг фаолиятимизда ҳам устувор вазифалардан бири сифатида ўз аксини топмоқда. Жумладан, жорий йилнинг кейинги чорагида туманимиздаги «Конституция», «Ракат», «Ҳамид Сулаймон», «Ўрикзор» ва бошқа қатор маҳаллаларда учрашувлар ташкил этдик.
Ходимларимиз фуқаролар билан чамбарчас алоқада бўлиб, тўй-томошалар ва маросимларни ихчам ҳолда гўзал ўтказишни таминлашга ҳам эътибор берадилар. Никоҳ далолатномасини тўй базмида тақдим этиш анъанага айланиб қоляпти.
Мухтасар айтганда, ҳар жиҳатдан етук ва соғлом, миллий қадриятлар ва умуминсоний тамойиллар асосида камолга етган фарзанд оила ва жамиятнинг мустаҳкам таянчи, мамлакат келажагининг муҳим кафолати бўлган ушбу эзгу вазифани бажаришга муносиб ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз. Бугунги кунда ёш авлод камолоти йўлида қилинаётган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар келгусида ўзининг юксак самараларини бериши шубҳасиз.
“SOG-LOM AVLOD”
gazetasi 30-son


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы