Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

10.08.2010

ФАРЗАНДИНГИЗ СОҒЛОМ БЎЛСИН

Бола тарбияси ва соғлиги ҳақида у туғилмасдан анча олдин, ҳомиладорликнинг дастлабки кунлариданоқ қай¬ғурмоқ керак.
Аёл ҳомиладор бўлгач, унинг танасида бир қатор мураккаб жараёнлар кечади: марказий асаб тизими анча зўриқиб, юрак, ўпка, жигар, буйраклар жадал ишлай бошлайди. Агар ҳомиладорлик мобайнида аёл бирор нохуш таассуротга учраса йўлдош етарлича шаклланмайди. Ҳомила озиқа моддаларига тўймай қолади, оқибатда яхши ривожланмайди. Даст¬лабки 3 ой ичида ҳомиладор аёл ҳар қандай шамоллашдан, ўта толиқиб қолишдан сақланмоғи, зўриқмаслиги, зарарли одатлар – чекиш, спиртли ичимликлар ичишга берилмаслиги лозим. Чунки ҳомила заҳарли моддалар ва вируслар таъсирига жуда сезгир бўлади. Ичкиликнинг зурриётга ҳалокатли таъсир қилишини айрим ёшларимиз яхши билмайдилар. Заҳри қотилни ичган ота-онадан туғилган болада жисмоний ва руҳий нуқсонлар пайдо бўлиб, мажруҳ болалар дунёга келиши мумкин. Ҳомиладорлик даврида чекиш ҳам қайғули оқибатларга олиб келиши тасдиқланган. Тамаки таркибидаги беҳисоб заҳарли моддалар ҳомила ривожига ўта салбий таъсир кўрсатади.
Оналар ҳомиладорликнинг даст¬лабки аломатлари маълум бўлганидаёқ, аёллар маслаҳатхонасига боришлари лозим. Бу ерда тиббий кўрикдан ўтиб, зарурий маслаҳатлар олади. Бўлажак она ва боланинг саломатлиги шифокорлар назоратида бўлади. Уй юмушларини бажараётганда ҳомиладор аёл шолча, гиламларни зўриқиб қоқиши тақиқланади, чунки бу иш бутун гавдани силкитиб, кўнгилсиз ҳолларга олиб келиши мумкин. Бундай уй юмушларини оиладаги эркак кишилар бажаришлари мақсадга мувофиқ. Уй ишларини оз-оздан, тез-тез дам олиб қилишга одатланиш керак. Ҳомиладор аёл вақтида сайр қилиши, суткасига камида 8-9 соат ухлаши, кундуз куни эса 1-1,5 соат дам олиши фойдали эканлигини унутмаслиги зарур, тоза ҳавода, қуёш нури остида 1-2 соат бўлиши, суви илиқ дарё¬да, тоза сув ҳавзасида чўмилиши мумкин. Оқсиллар, ёғлар, карбонсувлар, витаминлар ва минерал тузлар зарур миқдорда бўлган овқат ейиши муҳим. Гўшт, тухум, балиқ, сут-қаттиқ жуда фойдали, чунки улар тананинг оқсилга бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга, ҳомила тўқималарининг тузилиши учун зарур бўлган фосфор ва кальций тузларга бойдир. Таркибида карбонсувлари кўп таомларни (бўтқа, печенье, конфетлар) камроқ истеъмол қилиш лозим, чунки улар кишини ортиқча семиртиради, шунингдек, ҳомила вазни кўпа¬йишига ҳам сабаб бўлади. Ҳомиладор аёл суюқликлар, аччиқ, шўр, дудланган ёки ёғли массалиқларни кўп истеъмол қилса, буйрак ва жигар фаолиятига зиён етади. Суюқлик миқдори суткасига 1-1,5 литрдан ошмаслиги керак.
Ҳар бир аёл маълум гигиена қоидаларига риоя қилиши шарт. Улар бутун таналарини тоза тутишлари лозим, акс ҳолда тери юзасидаги тер ва ёғ безлари йўллари бекилиб, чанг ва мик¬роб¬лар таъсирида йирингли касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Ҳомиладорлик даврида сут безларини парвариш қилиш муҳим аҳамиятга эга. Кўкракни кунига 2-3 маротаба совунлаб ювиш айни муддаодир. Ҳомиладор аёлнинг кўйлаги кенгроқ ҳамда мавсумга мос матодан бўлгани маъқул. Туғишга яқин қолган пайтларда у кескин ҳаракатда бўлмаслиги ва соғлигига жиддий эътибор қаратиши, шунингдек, юқорида айтиб ўтилган барча тавсияларга амал қилиши лозим.
Хуллас, ҳомиланинг тўғри ривожланиши учун аёл доимо шифокор назоратида бўлиши, унинг маслаҳат ва тавсияларига қатъий амал қилиши керак.
Абдуваҳоб ТОҲИРИЙ,
Маъмура СУЛАЙМОНОВА,
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти
катта ўқитувчилари.



Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы