Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

10.08.2010

НАЗАРИЙ БИЛИМЛАРНИ МУСТАҲКАМЛАШ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Наманган вилоят ҳокимлиги қўшма ҳайъат йиғилишининг иккинчи ярмида тиббиёт тизимидаги муҳим масалалар бўйича вазирликнинг бошқарма бошлиқлари томонидан семинарлар ўтказилди. Ушбу йиғилишларда ижро интизоми, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, иқтисодиёт, молиялаштириш, ғазна ва бухгалтерия, сервис хизматини ривожлантириш, тиббий олий ва ўрта махсус таълим, инвестиция, санитария ва эпидемиология, ўсмирларга кўрсатилаётган тиббий хизмат, кадрлар билан ишлаш масалалари бўйича мулоқотлар бўлиб ўтди. Мазкур семинарларда Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларининг тиббиёт муассасаларида ушбу йўналишлар бўйича фаолият олиб бораётган мутахассислар қатнашди.
Бўлиб ўтган семинарларнинг ҳар бири ўзига хос савол-жавоб, баҳс-мунозара ҳамда таклифларга бой бўлди. Айниқса, муассасаларда иқтисодиёт, молиялаштириш, ғазна ва бухгалтерияга оид масалаларнинг ўртага ташланиши соҳа мутахассислари фао¬лиятида ечимини топа олмаётган муаммоларга ойдинлик киритишда вазирликнинг иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармаси томонидан керакли тавсия ва маслаҳатлар айтиб ўтилди. Шунингдек, ижро интизоми, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш фаолиятини такомиллаштириш, касалхона ичи инфекциялари профилактикасининг долзарб вазифалари, сервис хизматини ривожлантириш, ўсмирларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича вазирликнинг мутасадди раҳбарлари семинар иштирокчилари томонидан берилган саволларга тўлақонли тарзда жавоб бердилар.
Ана шундай кенг аудиторияда ўтказилаётган ҳайъат йиғилиши ва унинг таркибидаги семинарларнинг ҳамкорликда олиб борилаётганлиги тиббиёт тизимидаги фаолиятларни кучайтириш баробарида, юзага келаётган камчилик ва муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Дарҳақиқат, ҳар бир тиббиёт ходимининг касбга бўлган иштиёқи, тажрибаси ва беморларга кўрсатаётган тиббий хизматининг сифати ҳамда муомала маданияти қанчалик юқори бўлса, ишдаги самарадорлик ўзининг натижасини бериб, халқнинг тиббиётга бўлган ишончи ортиб бораверади.
Ибодат СОАТОВА.



Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы