Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
10.08.2010
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ¬Ад¬ҳам Икрамов ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳам¬да сифатли тиббий хизмат кўрсатишда тизимда муайян ишлар ўз ифодасини топаётганлиги, ислоҳотлар жараёнида изчиллик билан йўналтирилаётган фаолиятларнинг босқичма-босқич амалга оширилаётганлиги тўғрисида тўхталиб, айниқса, соғлиқни сақлаш тизимидаги ишлар янада жадаллашишида давлатимиз томонидан қабул қилинаётган ҳар бир қарор ва фармонларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга бўлаётганлигини, шунинг¬дек, "Баркамол авлод йили" Давлат дас¬тури бўйича шу даврга қадар бир қанча ишлар самарали тарзда давом этиб келаётганлигини таъкидлаб:
– Ҳудудларда олти маротаба "Фертил ёшидаги аёллар, болалар ва ўсмир қизларни соғ¬ломлаштириш" ҳафталиги ўтказилиб, соғлом оилани шакл¬лантириш масалалари бўйича қизларга маслаҳатлар берилди ва амалдаги ишлар мониторингини олиб бориш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятларга Республика перинатал маркази, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология, педиатрия илмий-амалий марказлари, Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент шаҳар даволаш-профилактика муассасаларининг 4 минг 109 нафар малакали мутахассислари юборилиб, улар томонидан услубий ва амалий ёрдам кўрсатилди. Бундан таш¬қари, бирламчи бўғинда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларига амалий ёрдам бериш учун барча ҳудудларда 310 нафар малакали мутахассис 234 та туман ва 1531 та қишлоқ врачлик пунктида аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишди. 7817321 туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 4173984 нафарида соғломлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, туғиш ёшидаги 1098452 нафар аёл контрацептив воситалар билан қамраб олинди. 14 ёшгача бўлган болаларнинг 9453445 нафари тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 3450810 нафари соғломлаштирилди. Юрт¬бошимизнинг 2008 йил 18 июндаги ПҚ-892-сонли "2008-2012 йилларга мўлжалланган "Болаликдан ногиронликнинг олдини олиш борасида туғма ва ирсий касалликларни эрта аниқлаш Давлат дастури" тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика скрининг марказларида 56027 нафар нас¬лий ва туғма касалликларга чалиниш хавфи бўлган ҳомиладорларда тиббий-генетик текширувлар олиб борилди.
Туғма гипотериозга 297760 нафар чақалоқ текширилди ва улардан хавфли гуруҳни 17982 нафари, ФКУга 297520 чақалоқ текширувдан ўтказилганда, улардан хавфли гуруҳни 1097 нафари ташкил этди. Ҳудудларда текширишдан ўтказилган 9556 нафар туғиш ёшидаги аёлларга таркибида фоли кислотаси мавжуд бўлган 5921 қути "Пинтовит" ва "Пренатал" поливитаминлар ҳамда соғ¬ломлаштириш мақсадида қиш¬ки оромгоҳларга жалб қилинган болаларга 6450 дона "Изотоник" мультивитаминлари бепул тар¬қатилди. Миллий эмлаш тақвимига мувофиқ болаларни бош¬қариладиган инфекцияларга (қизамиқ, полиомиелит, дифтерия, қоқшол, кўкйўтал, В гепатити, сил) қарши 100 фоиз иммунизация қилишни таъминлаш бўйича 2 ёшгача бўлган болаларни эмлаш билан қамраб олиш 96,4 фоиздан 99,1 фоизга бажарилди. Республика ҳудудида мазкур йилда 3 марта полиомиелитга қарши миллий эмлаш кунлари 3 раундда ўтказилиб, унда 2,9 миллион нафар 0 дан 5 ёшгача бўлган болалар орал полиомиелит вакцинаси билан эмланди. "Она ва бола саломатлигини муҳофаза этишни янада такомиллаштириш" ло¬йиҳаси доирасида 5741 нафар тиббиёт ходимлари ва 315 нафар тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари ўқитилди. Юртбошимиз томонидан 2010 йилнинг 27 июнида "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбе¬кис¬тон Республикаси Қонуни ҳамда 2010 йилнинг 22 июлида "Республика қишлоқ туманларида оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорининг қабул қилиниши аҳоли саломатлигини мус¬таҳкамлашда асосий омиллардан бири бўлиб, бу борада ҳам фаолиятларни янада изчиллик билан давом эттиришимиз зарур.
Соҳада тиббиёт муассасаларини қайта қуриш, шифо масканларини янада зарурий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда кадрлар малакасини узлуксиз тарзда ошириш ишларига ҳам жиддий эътибор қаратиб келмоқдамиз. Лекин юқоридаги самарали ишлар билан бир қаторда муаммо ва камчиликларимиз ҳам йўқ эмас. Олдимизда долзарб бўлиб турган асосий масалалар ечимини ҳамжиҳатликда ҳал қилиш ҳар биримизга катта масъулият юклайди. Шундай экан, халқимиз саломатилигини сақлашда биргина тиббиёт ходимлари эмас, балки кенг жамоатчилик ҳам биз билан биргаликда иш олиб борсалар, мақсадга мувофиқ бўлар эди, – деди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъат аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2010 йил 29 июндаги 130-сонли қарори эълон қилиниши юзасидан вазирликнинг 2010 йил 1 июлдаги 232-сонли буйруғи ўқиб эшиттирилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари Шавкат Раҳматов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Наманган вилоят тиббиёт тизимида ўтказилган текширув-таҳлиллар бўйича аниқланган қонунбузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва унга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномани ўқиб эшиттирди. Таҳлиллар вилоят соғлиқни сақлаш бош¬қармаси ва унинг қуйи тизимларида фуқаролар соғ¬лиғини сақлаш, тиббий хизматни ташкил этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, санитария-гигиена қоидалари ҳамда бюджет интизомига риоя этиш борасидаги қонунчилик ижроси талаб даражасида олиб борилмаётганлигини далиллар асосида гапириб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Cоғ¬лиқни сақлаш вазирининг ўрин¬босари Асомиддин Камилов Юрт¬бошимиз томонидан ўтган қисқа давр мобайнида соғ¬лиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш юзасидан соҳага оид қарорлар қабул қилиниб, мазкур қарорларнинг бевосита иккитаси – она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғ¬лом авлодни шакллантириш, аҳоли репродуктив саломатлигини мус¬таҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги масалаларга йўналтирилганлиги ва бугунги кунда ушбу қарорларнинг ижросини таъминлаш борасида жойларда бир қатор ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтди.
– Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аҳоли орасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш ва соғ¬лом турмуш тарзи масалалари бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Барча туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 4 миллион 24 минг 273 нафарида турли экстрагенитал касалликлар аниқланди ва соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш мақсадида 2010 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 1 миллион 6 минг 686 нафар аёлда контрацептив воситалар қўлланилди. Жумладан, бачадон ичи воситаси 61,3 фоизни, орал контрацепция 14,2 фоизни, инъекцион контрацепция 18,7 фоизни, ихтиёрий хирургик контрацепцияси 5,9 фоизни ташкил этди. Олиб борилган тадбирлар натижасида республикамизда оналар ўлими кўрсаткичи 25,8 промилледан 18,7 га, гўдаклар ўлими эса 1000 нафар тирик туғилган чақалоққа нисбатан 11,8 промилледан 10,8 га камайди. Лекин натижали ишлар билан бир қаторда айрим вилоятларда туғилиш кўрсаткичлари камайиш ўрнига ошаётганлиги, шунингдек, 15-16 ёшдаги ўсмир қизлар орасида туғруқлар сони Тошкент шаҳри, Тошкент, Фар¬ғона, Самар¬қанд, Қашқадарё вилоятларида қайд этилаётганлиги бу йўналишдаги ишлар ҳали-ҳанузгача етарли даражада олиб борилмаяпти. Тўртинчи туғруқлар ва ундан ке¬йинги туғруқлар сони бўйича Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фоизлар ошиб бормоқда. Исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлар афсуски, баъзи вилоятларда етарлича эмас. Юқоридаги камчиликларни инобатга олган ҳолда, кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда ишлар амалга оширилса, кўзлаган мақсадларимизга янада замин яратилган бўлар эди.
Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг даволаш ва профилактика ёрдамини кўрсатиш Бош бошқармаси бошлиғи Дониёр Миразимов Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳолати ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 15 январдаги 07/1-537-сонли «Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий ривожланган авлодни шакл¬лантириш юзасидан амалга оширилаётган ишларни кучайтириш ва улар самарадорлигини ошириш бўйича» ҳукумат мажлиси баё¬нининг ижроси бўйича ўз фикр¬ларини билдириб ўтди. Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларида барча йўналишлар бўйича муҳим ишлар амалга оширилган бўлиб, жумладан, қишлоқ врачлик пунктларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи асосида бириктирилган республика тиббиёт муассасалари мутахассислари услубий ҳамда амалий ёрдамни кўрсатиб келмоқдалар. Бундан таш¬қари, кадр¬лар малакасини ошириш масаласига эътибор қаратилган. Тиббиёт ¬муассасалари қайта таъмирдан чиқарилиб, янги техно¬логия¬лар билан таъминланган. Олиб борилган ишлар билан бир қаторда, соҳада бир қанча камчиликлар ҳам мавжуд. Мазкур вилоятларнинг айрим туманларидаги бош педиатрлари томонидан жойларда 2 ёшгача бўлган болалар ўз вақтида тўлиқ қамраб олинмаслик сабаблари ўрганилмаган, диспансер назоратига олинган бемор болаларнинг динамик кузатуви талаб даражасида эмас. Тиббий карталар кўрилганда кундаликларда болаларда психомотор ривожланиши акс эттирилмаган. Бундай тарзда олиб борилаётган фаолиятлар натижасида халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг яхшиланишига зарар етиши табиий. Бунинг учун астойдил хизмат қилиш ҳар бир тиббиёт ходимининг асосий вазифасига айланмоғи лозим.
СОҲАДАГИ ТАНҚИДИЙ ХУЛОСАЛАР ТАҲЛИЛИ, ФАОЛИЯТДАГИ САМАРАДОРЛИК МЕЗОНИДИР
. Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлиги ва Наманган вилоят ҳокимининг қўшма ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Соғ¬лиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати, Наманган, Фарғона, ва Андижон вилоятлари ҳокимлари, Хотин-қизлар қўмитаси раислари, вилоят молия бошқарма бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ССББ бошлиғи, вилоятлар ССБ бошлиқлари, ССВ Назорат инспекциясининг жойлардаги бўлимлари бошлиқлари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоятлардаги филиаллари директорлари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ССББ, вилоятлар Давлат санитария-эпидемиология назорат Марказларининг бош врачлари, Республика тасарруфидаги ИТИ директорлари, марказ раҳбарлари, олий тиббий ўқув юртлари, уларнинг филиаллари проректорлари, Наманган, Фарғона ва Андижон ВССБ бошлиқларининг оналик ва болалик ҳамда умумий масалалар бўйича бошлиқ ўринбосарлари, бош ҳисобчилари, шунингдек, Наманган вилоят, шаҳар ва туманлар марказий шифохоналари ҳамда Давлат санитария-эпидемиология назорат Маркази бош врачлари иштирок этишди.
Йиғилишни Наманган вилоя¬т ҳокими Боҳодир Юсупов кириш сўзи билан очиб, республика соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган самарали ишлар хусусида тўхталиб, жамият тараққиётининг асосий мезони бўлган инсон саломатлиги, унинг манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг асосий вазифаларидан бири эканлиги ва бу борада Юртбошимизнинг халқимизга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрликларини эътироф этиб ўтди. Айниқса, соҳага оид чиқарилаётган Фармон ва Қарорлар замирида аҳоли саломатлиги нечоғлик муҳимлиги ҳамда бу борада биргина тиббиёт ходимлари эмас, балки кенг жамоатчиликнинг ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориши ва тизимдаги муаммо-камчиликларни бартараф этиш масалаларига алоҳида урғу берди.