Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

05.08.2010

Қайси бири фойдали: кўк чойми — қора чой?

“Чойни мунтазам ичиб турилганда кишида тухумдон саратони касаллигига чалиниш хавфи камаяди” — дея таъкидлашмоқда швед олимлари. Улар 20 йил давомида 40 ёшдан 76 ёшгача бўлган Швециянинг 60 минг аёлларининг одатлари ҳамда егуликларини ўрганиб шу хулосага келинди. Гарчи, шифокорлар биринчилик тожини кўк чойга беришсада, қора чой ҳам у қадар ортда қолмайди. Маълум бўлишича, кунига икки пиёла чой ичган аёлларда саратон 46 фоизга кам учрайди. Ҳар куни қўшимча чой ичган аёлларда бу хавфни 18 фоизга камайтираркан. Бир пиёла чой ичган аёллар умуман чой ичмайдиган аёлларга қараганда 24 фоизга камроқ бу оғир дард билан оғришар экан. Ичимликнинг бундай фойдали жиҳати биринчи навбатда унинг таркибида мавжуд антиоксидантларга боғлиқ-у организимсдаги соғлом хужайраларнинг бузулишини анча секинлаштиради.
Одам ўрта ҳисобда 7 минут ичида уйқуга кетаркан.
Киши мияси 20 миллиарддан ортиқ асаб толаларидан ташкил топган бўлиб, бир кунда 12 миллион байт маълумотни эслаб қолади.
Бугунги кунда дунёда ўрта ҳисобда 50 миллион жуфт эгизаклар яшашар экан. Олимларнинг айтишларича, кеч турмушга чиққан аёлларда эгизак фарзанд кўриш имкониятлари кўпроқ экан.
Ҳозирги пайтда Хитойда 350 миллион нафар одам сигарет чекаркан. Бу кўрсатгич сайёрамиздаги кашандаларнинг учдан бирини ташкил этади.
ХХ аср бошида дунёда 360 та катта шаҳар (аҳолиси 1 000 000 кишидан ортиқ) бўлган. Аср ниҳоясида эса йирик шаҳарлар сони 2,5мингтадан ошган.
100 ёшга тўлган ҳар бешта қариядан тўрттаси аёл кишидир.
Энг аҳолиси ёш давлат - Яман ҳисобланади. Бу ерда аҳолининг 52 фоизи 15 ёшдан ошмаган.



Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы