Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

24.07.2010

Эмлаш тадбирлари жойларда сифатли ва изчил ўтказилди

Республикамизда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилишга қаратилаётган беқиёс эътибор ўз самарасини бермоқда. Замонавий жиҳозланган тиббий даргоҳлар, турли йўналишдаги юқори малакали шифокорлар, қишлоқ врачлик пунктлари бугунги кунда Жиззах вилоятидаги тиббий хизматнинг ҳам даражасини белгилайди.

Маълумки, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонроқ. Бу борада, айниқса, болаларни гўдаклик чоғидан турли касалликларга қарши эмлаш жуда муҳим. Мамлакатимизда тиббий эмлаш соҳасида ўзига хос тажриба тўпланган. Хусусан, вилоятимизда ҳар қандай мураккаб вазиятда ҳам зарур бўлган мавсумий муолажаларни қисқа фурсатда, сифатли ўтказиш имкониятлари мавжуд.

Бугунги кунда вилоятда 14 ёшгача бўлган 362 минг 780 нафар ўғил-қиз вояга етаяпти. Уларнинг 98 фоизи режали эмланган. Вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда. Жорий йилнинг ўзида 2 ёшгача бўлган болаларни бўғма, қоқшол, кўкйўтал, вирусли гепатит-В, гемофил инфекцияси, полиомиелит ва силга қарши эмлаш 98,4-99,2 фоиз даражасида бажарилди. Беш ёшгача бўлган 105728 нафар болага “А” витаминлари тарқатилди.

Кейинги пайтларда айрим қўшни давлатларда ўткир шол (полиомиелит) касаллиги бўйича вазият мураккаблашмоқда. Бу касалликнинг ҳудудимизга кириб келиш хавфини бартараф этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилиб, аҳолининг ўткир шол касаллиги юқиши мумкин бўлган қисми, яъни 5 ёшгача бўлган болаларни мазкур касалликка қарши икки босқичда эмлаш зарурлиги белгиланди. Жумладан, бизнинг вилоятимизга ҳам давлатимиз томонидан ЖССТ ва ЮНИСЕФ билан биргаликда 280 минг доза полиомиелитга қарши вакцина келтирилиб, 2010 йилнинг 17 — 23 май кунлари миллий эмлаш кунларининг биринчи босқичи ўтказилди. Вилоятдаги 5 ёшгача бўлган 124268 нафар бола эмланди. Бундан ташқари, бошқа давлат ва вилоятлардан келган 1039 нафар бола ҳам полиомиелитга қарши эмланди. Уларга яшаш жойларидаги даволаш профилактика муассасаларига тақдим этиш учун эмланганлик тўғрисида маълумотлар берилди.

Вилоятда миллий эмлаш кунлари бошланишидан олдин тиббий ходимлар учун эмлашларни сифатли ўтказиш бўйича семинарлар ташкил этилди. 231 та эмлаш пункти тайёр ҳолга келтирилиб, вакциналарни ташиш, сақлаш ва ишлатиш жараёнида совуқлик занжирига риоя этилишини таъминлаш мақсадида барча эмлаш пунктлари совутқич, термохалта ва музпакетлар билан таъминланди. Болаларни эмлаш кунларида 426 та бригада, шу жумладан, 188 та ҳаракатдаги ва 7 та тезкор бригада иш олиб борди. Тадбир жараёнида 300 нафар олий маълумотли шифокор, 860 нафар регистратор ва бошқа ўрта маълумотли махсус сертификатга эга бўлган 473 нафар эмлаш ҳамшираси (вакцинаторлар) фаолият кўрсатишди.

Полиомиелит хавфли юқумли касаллик бўлиб, ўтган асрнинг 80-90-йилларида ёш болалар орасида аниқланган. Режали равишда эмлаш ишларининг муваффақиятли ўтказилиши натижасида мамлакатимизда ўткир шол билан касалланган бемор қайд этилмаган.

Республикадаги ўткир шолга қарши олиб борилган тадбирлар Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан юқори баҳоланиб, 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси қатор тараққий этган давлатлар қаторида “Ёввойи полиовирусидан халос бўлган давлат” сертификатига сазовор бўлгани биз учун фахрлидир.

2010 йилнинг 7 — 13 июнь кунлари миллий эмлаш кунларининг 2-босқичи ўтказилди. Тадбир давомида тиббий ходимлар томонидан ота-оналар орасида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилди. Жойларга 1500 дона плакат, 54000 дона флайер ҳамда 140 дона баннерлар тарқатилди. Вилоятимизда эмлаш тадбирлари ҳар жиҳатдан сифатли ва малакали ўтказилиши учун барча шарт-шароит яратилди.

Миннигул МУҲИТДИНОВА,

Жиззах вилояти давлат санитария-эпидемиология

назорати маркази бош шифокори ўринбосари


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы