Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

24.07.2010

Қишлоқдаги малакали тиббий хизмат аҳоли саломатлигини муҳофаза этишда беқиёсдир

Истиқлол йилларида мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз аҳолиси саломатлигини таъминлаш, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, шаҳар ва туман марказлари билан бир қаторда, чекка қишлоқ ва овулларда замонавий шифо масканлари, қишлоқ врачлик пунктларининг барпо этилиши юртдошларимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилмоқда.

— Бугунги кунда биз, тиббиёт ходимларининг зиммамиздаги вазифа нафақат касалликларни ўз вақтида аниқлаб, беморларга ёрдам кўрсатиш, балки турли тадбирлар орқали аҳолининг тиббий маданиятини юксалтиришдан ҳам иборатдир, — дейди Қизилтепа туманидаги “Бўстон” қишлоқ врачлик пункти мудири Гулмира Ҳамроева. — Фаолиятимизни шу мезон асосида йўлга қўйганмиз. Натижада аҳоли ўртасида касалликлар камайишига эришилмоқда, шунингдек, ҳомиладор аёлларда учрайдиган хасталикларнинг олди олинаяпти.

Дарвоқе, қишлоқ врачлик пунктларида иш олиб бораётган тиббиёт мутахассисларининг малакасини ошириш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш масаласи ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ. Шу мақсадда Бухоро давлат тиббиёт институтининг акушерлик ҳамда травматология кафедралари олимлари тумандаги қишлоқ врачлик пунктларида бўлиб, репродуктив саломатликни яхшилаш борасида ўз маслаҳатларини бериб келишмоқда.

— Туманимизда 33 та қишлоқ врачлик пункти фаолият юритмоқда, — дейди Қизилтепа тумани марказий шифохонаси бош шифокори Эркин Ўринов. — Ўтган даврда улар “Саломатлик-1” ва “Саломатлик-2” лойиҳалари асосида жиҳозланди. Врачлик пунктлари замонавий тиббий жиҳозлар ҳамда 66,2 минг АҚШ доллари миқдоридаги тиббий лаборатория асбоб-ускуналари билан таъминланган. Яқинда эса туман тиббиёт бирлашмаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида шифо масканларига Япония гранти асосида келтирилган 70 минг АҚШ доллари миқдоридаги тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилди. Шунингдек, аҳоли саломатлигини таъминлаш йўлида ҳомий ташкилотлар ва саховатпеша инсонлар ҳам хайрли ташаббуслар билан чиқишмоқда. Жумладан, ҳомийлар маблағи ҳисобидан Тошработ қишлоқ доялик мажмуасида туғуруқхона бўлими ҳамда Адизобод қишлоғида ички касалликларни аниқлаш ва даволашга ихтисослашган тиббий пункт бунёд этилди. Марказий шифохонанинг болалар реанимацияси бўлими ёнида эса қўшимча бино қурилди. Бундан ташқари, туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жаҳон андозалари даражасида қайта таъмирланиб, тиббий жиҳозлар билан таъминланди.

Ҳамдам ЭШОНҚУЛОВ.

Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы