Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
Фаоллик самарали ютуқлар сари етаклайди
Жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгашининг 2004-2010 йиллар мобайнида олиб борган фаолиятларига бағишланган ҳисобот сайловининг V конференцияси бўлиб ўтди.
Конференцияда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгаши раиси Г. Исломова ўзининг маърузасида ҳисобот даврида республикамизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда шаҳар касаба уюшма Кенгаши фаол қатнашганлигини таъкидлаб, Ўзбекистон касаба уюшма Федерацияси таркибига бирлашган касаба уюшмалари "Ҳаракат дастури"га, Федерация, ҳукумат, юқори ташкилотлар ва ўзининг қарорларига асосланган ҳолда касаба уюшма аъзоларининг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий манфаатлари ҳамда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор вазифа эканлиги тўғрисида ўз фикларини билдирди. Бу борада Кенгаш томонидан соҳа ходимлари меҳнат шароитини яхшилаш, шунингдек, ёшларни тарбиялаш, меҳнаткашларнинг дам олиши ва спорт билан шуғулланиши учун шароит яратиш, молиявий ва ташкилий вазифаларини амалга оширишда бир қанча ижобий натижаларга эришилганлигини айтиб ўтди. Бошланғич касаба уюшмаларида демократик асослар мустаҳкамланди, бозор муносабатлари шароитида вужудга келган иш услублари такомиллашди ҳамда меҳнат қонунчилигига амал қилиш кучайтирилди.
Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга кўра, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти яхшиланиб, замонавий типдаги тиббиёт муассасалари, яъни оилавий поликлиникалар, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, шунингдек, ихтисослаштирилган шифо масканлари барпо этилди. Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларини мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, қуриш ва жиҳозлаш бўйича тадбирлар амалга оширилди. Кейинги уч йилда соғлиқни сақлаш тизимига сарфланган давлат бюджети маблағлари 2,5 баробар ошди. 2009 йил якунига кўра, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош-қармасига қарашли даволаш-профилактика муассасаларига бюджетдан 114078,8 миллион сўм (2008 йилнинг шу даврида 74701,5 миллион сўм) ажратилди. Бу ўтган 2008 йилга нисбатан 39377,5 миллион сўм ёки 52,7 фоиз кўп. Ушбу даволаш-профилактика муассасалари замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Уларда 12121 нафар малакали шифокор, 300 нафарга яқин умумамалиёт шифокори, 24814 нафар ўрта тиббиёт ходими хизмат қилмоқда. Хулоса ўрнида айтиш керакки, мазкур кенгашимизнинг олиб борган фаолиятлари хал¬қимиз манфаати йўлида экан, бундан кейин ҳам юқоридаги фикрларни янада такомиллаштириб, келгусидаги вазифаларни сидқидилдан бажариш ҳаракатидамиз.
Иккинчи масала юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгаши тафтиш комиссияси раиси О. Каримова мазкур йиллар давомида олиб борилган фаолиятларга урғу бериб, ютуқлар хусусида тўхталиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмалари марказий Кенгаши раиси Озода Муҳиддинова ҳам сўзга чиқиб, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг олиб борган фаолиятлари самарали кечганлиги ва тизимда ишлаётган ходимлар, уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор тўғрисида ўз фикрларини билдирди. Шунингдек, кенгашнинг касаба уюшма қўмиталари раислари ҳам беш йил давомида олиб борган фаолиятлари бўйича тўхталиб ўтдилар.
Йиғилиш сўнгида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг V қурултойига, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси V конференциясига делегатлар сайланди.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгашининг беш йил давомида олиб борган фаолиятлари қониқарли деб топилди ва кенгаш раиси Г. Исломова ўз вазифасига қайта сайланди.
Намоз ТОЛИПОВ.