Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

23.06.2010

Мақсадимиз: Бадалсиз донорликни кучайтириш

Давлатимиз томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда бир қанча ижобий ўзгаришлар юз бермоқда. Айниқса, қон хизматига янги технологиялар кириб келиши, қон донорлиги хавфсизлигини таъминлаш борасида меъёрий ҳужжатлар такомиллаштирилиб, мазкур хизмат ривожланиши учун барча зарур қонуний асослар яратилган. Жумладан, 2002 йилнинг 30 августида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан "Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши, миллий қонунчилигимизда гематология ва қон хизматига оид ҳуқуқий асосларни белгилаб берди.

2007 йил 2 октябрдаги 700-сонли "Республика тиббий муассасалари ташкилий фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Президент ва бошқа ҳукумат қарорларини бажариш, тиббий муассасаларнинг моддий-техник базаси ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, республикада гематология ва қон хизмати соҳаларини ривожлантириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Республика қон қуйиш станциясида реконструкция ишлари учун бюджетдан 131 миллион сўм ажратилган бўлса, ҳозирги кунга келиб "Саломатлик-1" ҳамда "Она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш" қўшма лойиҳалари, Осиё тараққиёт банки кредити ҳисобидан Республика қон қуйиш станцияси жами 717073,107 (етти юз ўн етти миллион етмиш уч минг бир юз етти) сўмдаги замонавий аппаратуралар билан таъминланиб, жиҳозлаш ишлари давом этмоқда. Бугунги кунда қон ва унинг компонентлари донорлигини ривожлантириш йўналишида Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида беғараз қон донорлигини ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилган ва 2008 йилнинг 1 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан 07-6-15-сон билан тасдиқланган.

Республикада бадалсиз донорликни ривожлантириш нафақат тиббиёт ходимлари иштирокини талаб этиши, балки давлат ва нодавлат ташкилотлари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари, ўзини-ўзи бош¬қариш органлари томонидан ҳам тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштиришни талаб этади. Ушбу соҳада амалга оширилган кенг кўламли ишлар билан бир қаторда, айрим муаммолар ҳам мавжуд. Масалан, Қонуннинг 14-моддасида: "Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги ваколатлари", 15-моддасида: "Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги мажбуриятлари", 16-моддасида: "Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришдаги иштироки талаб даражасида эмас" ва бошқа моддаларда кўрсатилган талабларни бажариш юзасидан давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам бадалсиз донорликни ривожлантиришда бир қанча эътиборларни талаб этади. Йилдан-йилга бадалсиз донорлар сони камайиб бормоқда. Уларнинг кўпчилигини беморнинг қариндошлари, яқинлари ташкил этмоқда, яъни донорлар бир маротаба қон топшириш билан чекланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2009-2011 йилларда ОИТС инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қаратилган" қарорида ҳам бадалсиз қон ва унинг компонентлари донорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Республика қон хизмати тизимини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Осиё тараққиёт банки экспертлари тавсиялари асосида босқичма-босқич ислоҳ қилиш ва марказлаштириш амалга оширилмоқда.

Қон хизмати тизимини ислоҳ қилиш босқичларидан яна бири, сайёр гуруҳлар ёрдамида беғараз донорлардан қон олиш ишларини режалаштириш кўзда тутилган. Бунинг учун аҳоли орасида беғараз қон ва унинг компонентлари донорлигини ривожлантириш, бу борада барча давлат ҳамда нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги жуда ҳам муҳим.

2010 йил 16 май куни Сonseil Sante компанияси қон хизмати халқаро экспертлари иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида семинар-мажлис бўлиб ўтди ва унда Қорақалпоғистон Республикасидаги олий ва ўрта махсус билим юртлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди. Ана шундай кенг жамоатчилик асосида ўтказилаётган мажлисларнинг мунтазам тарзда олиб борилиши бадалсиз донорликни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлади.

"Халқаро донорлар куни"ни ўтказиш бўйича муҳим режаларни белгилаб олганмиз. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 февралдаги "Республикада бадалсиз донорликни ривожлантириш" бўйича давлат дастурига асосланиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2010 йил учун 14 та вазирлик, Нукус шаҳар ҳокимияти, муассаса, давлат ва нодавлат ташкилотлари, олий ва ўрта махсус билим юрти раҳбарлари билан келишилган ҳолда бажарилиши керак бўлган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. 14 июнь "Халқаро донорлар куни"ни юқори савияда ўтказиш, намуна бўлиб келаётган донорларни рағбатлантириш, ёшларни бадалсиз донорлар қаторига чорлаш учун Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан эстрада санъаткорларини жалб қилган ҳолда, Нукус шаҳридаги катта (5000 ўринга эга) амфитеатрда акция ўтказишни режалаштирганмиз.

ҚҚРССВ томонидан вазирлик тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида "Халқаро донорлар куни"ни юқори савияда ўтказиш ва тайёрланган қон таркибий қисмларидан тўғри фойдаланиш учун, "Бадалсиз донорлар бир ойлиги" деб эълон қилинди, 2010 йил 16 май куни вазирлик томонидан фармойиш ишлаб чиқилди ва барча даволаш-профилактика муассасаларига ижро учун юборилди.

Даволаш-профилактика муассасалари донор бўлиб келаётган ходимларни вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши, Республика қон қуйиш станциялари томонидан тақдирлаш маросимини ўтказиш учун дастур белгиланган ва ҚҚРССВ томонидан тасдиқланган.

Ҳар йили "Халқаро донорлар куни"га бағишлаб республикамиз телерадиокомпанияси томонидан махсус 20 дақиқалик телекўрсатув ва эшиттиришлар бўлиб ўтади.

Байрам ЖУМАНИЁЗОВ, Қорақалпоғистон Республикаси қон қуйиш станцияси бош шифокори.


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы