Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

22.06.2010

Мақсад: инсонлар манфаатини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгашининг 5 йиллик фаолиятига эътибор қаратар эканмиз, бу борада муайян ишлар амалга оширилиб, тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган ходимларни ижтимоий, ҳуқуқий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, самарали натижаларга эришилмоқда. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма ҳисобот-сайловининг V конференцияси бўлиб ўтар экан, бунда албатта, ўтган давр мобайнидаги ишлар таҳлили сарҳисоб қилинади.

Маълумки, кейинги йилларда республика соғлиқни сақлаш тизимида туб ўзгаришлар бўлиб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ишлари юқори босқичга кўтарилди. Айниқса, шошилинч тиббий ёрдам, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бирламчи тиббий тизимни ривожлантириш ва бир қанча соҳа йўналишларига катта эътибор қаратилиб, бу борада самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, 2009 йил 13 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлом авлодни шакллантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1096-сонли ҳамда 1 июлдаги 1144-сонли "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Қарорлари ижроси амалда ўз ифодасини топиб келмоқда.

Бунинг натижасида оналар ўлими 2004 йилга нисбатан 60,8 интенсив кўрсаткичдан 2009 йилда 36,7 фоизни, шунингдек, болалар ўлими кама¬йишига эришилиб, 2004 йилда 9,8 интенсив кўрсаткичдан 2009 йилда ушбу кўрсаткич 7,5 фоизни ташкил этди. Туғилиш кўрсаткичи ҳар бир минг аҳолига 2004 йилда 33,8 фоиз интенсив кўрсаткични ташкил этган бўлса, 2009 йил давомида 18,5 фоизни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурига асосан Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларини мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш, қуриш ва жиҳозлаш бўйича тадбирлар амалга оширилди. Кейинги уч йилда соғлиқни сақлаш тизимига сарфланган давлат бюджети маблағлари 2,5 баробарга ошди. 2009 йил якунига кўра, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасига қарашли даволаш-профилактика ¬муассасаларига бюджетдан 114 миллиард 78 миллион 800 минг сўм (2008 йилнинг шу даврида – 74 миллиард 701 миллион 300 минг сўм) ажратилди, бу 2008 йилга нисбатан 39 миллиард 377 миллион 500 минг сўм ёки 52,7 фоизга кўп.

Барча тиббиёт муассасаларида моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси шакллантирилган, унинг асосий манбаи бўлган бюджет маблағлари миқдори 2009 йилда 3 миллиард 577 миллион 600 минг сўмни ёки жами бюджетга нисбатан 4,6 фоизни ташкил этмоқда. Шу жумладан, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришга жами 1 миллиард 148 миллион 100 минг сўм, ойлик маошларига устамалар учун 558 миллиярд 1 миллион сўм, мукофотлашга 447 миллион 600 минг сўм, моддий ёрдам учун 142 миллион 400 минг сўм ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантиришга 1 миллиард 820 миллион 400 минг сўм сарфланган. Ҳомий ва бюджетдан ташқари маблағлар эвазига 4 миллиард 417 миллион сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, 200 ўринли шаҳар 4-сон юқумли касалликлар шифохонаси қурилиб, жиҳозланиб, фойдаланишга топширилди. 2-сонли туғруқ комп¬лекси гинекология биноси тўлиқ таъмирланди. М. Улуғбек туманидаги шаҳар 5-сон клиник шифохонасида терапия ва туғруқ бўлимлари, шаҳар 2-сонли сил касалликлари шифохонасини том қопламалари ҳамда Учтепа туманидаги шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида 2 та реанимация бўлими, травматология ва рентген хоналари таъмирдан чиқарилди. Тошкент шаҳар аҳолисига кўрсатилаётган тез тиббий хизмат ёрдамини янада яхшилаш мақсадида Тез тиббий ёрдам станциясининг Марказий станцияси, марказлаштирилган дорихона ва диспетчерлик пунктлари Юнусобод, Яккасарой, Бектемир, Собир Раҳимов, Миробод туман кичик станциялари капитал таъмирдан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги 258-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар тез тиббий хизматига 14 та "HYUNDAY", 15 та "ДАМАС" автомашиналари ажратилди.

Тошкент шаҳрининг 2 миллион 222 минг 400 (катталар 66 %, ўсмирлар 8 %, болалар 26 %) нафар аҳолисига 41 та шифохона, 122 та амбулатория-поликлиника, шунингдек, илмий-текшириш институтлари, ихтисослашган марказлар ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли йирик клиник шифохоналар хизмат кўрсатиб келмоқда. Шаҳар соғ¬лиқни сақлаш тизимида жами 12121 нафар шифокор, 24814 нафар ўрта тиббиёт ходими фао¬лият олиб бормоқда. Шу давр мобайнида 25 минг шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари малакаларини оширдилар. Шу билан бирга ходимлар иш жараёнларини енгиллаштириш учун шифокорлар, бухгалтерия, регистратура ва кадрлар билан ишлаш бўлимлари компьютерлаштирилди. Анъанага айланган ҳар йили ўтказиладиган "Ҳамшира", "Энг яхши оилавий поликлиника", "Энг яхши оилавий шифокор", "Энг яхши патронаж ҳамшира" кўрик-танловлари кадрлар масалакасини ошириш, тажрибасини бойитишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгашида бугунги кунда бошланғич ташкилотлар сони – 263 тани ташкил этади, шундан 2 та олий ва 6 та ўрта махсус тиббиёт касб-ҳунар коллежлари ҳисобланади. Улардаги касаба аъзоларининг сони – 93149 нафарни ташкил этади. Ҳисобот даврида касаба уюшма уставида асосан 8 та пленум, 23 та раёсат мажлислари ўтказилди. Улардан тармоқ касаба уюшмалари фаолиятининг асосий йўналишларига тегишли 89 та савол кўрилиб, тадбирлар белгилаб олинди.

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгаши Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига бирлашган уюшмаларнинг фуқаролик жамиятини шакллантириш шарои¬тидаги ҳаракат Дастурига амал қилган ҳолда ижтимоий шерикчиликни – янги мафкуравий йўналиш деб қабул қилиб, уни амалга ошириш механизми, шакл ва услубларини такомиллаштириш борасида изчил фаолият кўрсатмоқда. Бу йўналиш касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатларда юзага келаётган барча муаммоларни фақат музокара, ҳамкорлик ва ўзаро келишув йўли билан ҳал этишни тақозо қилади. Ана шу мақсадда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ССББ ва шаҳар соғ¬лиқни сақлаш ходимлар касаба уюшма Кенгашининг 2006-2008 ва 2009-2011 йилларда соҳа меҳнаткашлари ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қила оладиган келишувлар қабул қилинди.

2009 йилда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгаши хизматида турган юридик шахс мақомига эга бўлган меҳнат жамоаларида 263 та жамоа шартномалари тузилиб, улар орқали 59096 нафар меҳнаткаш манфаатлари қамраб олинди. Ташкилотимизнинг энг муҳим иқтисодий мақсади – ходимлар иш ҳақи ва даромадлари оширилишига кўмаклашишдир. Шаҳар Кенгаши жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича ҳар бир ходимга иш ҳақининг оширилиши 2004 йилда 41159 сўмни ташкил этган бўлса, 2009 йилда 179232 сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 22 фоизга;

- ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлар 2004 йилда 36428 сўмни ташкил этган бўлса, 2009 йилда 66360 сўмни ташкил этиб, бу кўрсаткич 54 фоизга;

- меҳнат муҳофазаси учун 2004 йилда 11522 сўм маблағ сарфланган бўлса, 2009 йилда 49111 сўм маблағ сарфланиб, бу кўрсаткич 2,8 фоизга ошди.

Ўтган давр мобайнида шаҳар даволаш-профилактика муассаса ва ташкилотларида ўрта ҳисобда қабул қилинган жамоа шартномалари орқали ҳар бир ходимга 2004 йилда 96553 сўм маблағ сарфланган бўлса, 2009 йилда эса бу кўрсаткич 297298 сўмни ташкил этиб, 32 фоизга етди.

Маълумки, республика соғ¬лиқни сақлаш тизимида 2006 йил январидан бошлаб тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими қўллана бошланди. Натижада тиббиёт ходимлари ойлик иш ҳақлари ўртача ҳисобда 30 фоизга ошди ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармонлари асосида 2005 йилдаги 35.400 сўмдан 2009 йилда 143.730 сўмга, яъни ойлик иш ҳақи миқдори тўрт баробарга ўсганлигини кўрсатди.

Тиббиёт ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган 10 разрядли тариф сеткаси ишлаб чиқилди. Бу разрядлар орасидаги фарқ 25 фоизни ташкил этади. Шаҳар касаба уюшмаси томонидан киритилган таклифлар асосида меҳнат шароити оғир, хавфли ва зарарли силга қарши шифохона, диспансерлар, реанимация, анестезиология, рентген, радиология бўлимлари, лаборатория ходимларининг маошлари 15 фоиздан 25 фоизгача патало-анатомия бюролари ходимлариники 25 фоиздан 35 фоизгача оширилди. Вазирлар Маҳкамасининг 276-сонли қарори бўйича касаба уюшмаси Молия ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига мурожаат этиб ҳомиладорлик, туғиш ва бола парвариши учун бериладиган таътил даври тиббиёт ходимларининг 1 январь 2006 йилгача бўлган даври тиббий стажлари сақлаб қолинишига эришилди. Шуни айтиб ўтиш керакки, Кенгаш ўз раёсатларида тиббиёт ходимларига иш ҳақи берилиши масалаларини бир неча марта кўриб чиқди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 165-сон қарори бажарилишини ўрганиб, жойларга чиқиб Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигига директор фонди ҳамда ундан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини берди.

Тармоқдаги ишларни янада жонлантириш мақсадида кенгаш девонига меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис штати киритилиб 2008 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш Қонуни, стандартлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши, меҳнат шароити зарарли ва хавфли иш жойларида меҳнат қилувчиларга белгиланган махсус кийим-пойабзал, шахсий ҳимоя воситалари, санитария-гигиеник халатлар, махсус сут маҳсулотлари берилди. Иш жойлари аттестациядан ўтказилиши бўйича назорат олиб борилди ва 5096 та қонун талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди. 2004-2009 йиллар мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларига жами 170 миллион 651 минг сўм маблағ сарфланди.

Афсуски олиб борилган ишлар ва кўрилган чора-тадбирларга қарамай, 2004-2009 йилларда 11 киши жароҳат олди. Улардан 2 нафари ўлим билан тугади. Жароҳат олганлардан 5 нафари йўл-транспорт ҳодисалари натижасида юзага келган. Мазкур транспорт ҳодисалари Тошкент шаҳар ҳокимлиги соғ¬лиқни сақлаш Бош бошқармасига қарашли махсуслаштирилган автокорхонасига тегишлидир. Шуни эътиборга олиб автокорхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳайдовчилар ўртасида меҳнат интизомини яхшилаш, дам олиш ва иш тартибини мунтазам назоратга олиб боришлари лозим.

Ҳисобот йиллари бошида барча даволаш-профилактика муассаса ва ташкилотларида меҳнат қилиб келаётган ходимлар ўртасида социологик тадқиқот ўтказилиб, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 797 нафар кам таъминланган, 1245 нафар кўп болали, 850 нафар фарзандини ёлғиз тарбиялаётган, боқувчисини йўқотган оилалар, 89 нафар ёлғиз пенсионерлар, 466 нафар ногиронлар, 82 нафар уруш қатнашчилари, байналминал жангчи-фахрийлар, чернобилчилар, 3208 нафар 12 ёшгача 2 ва ундан ортиқ, 16 ёшгача ногирон фарзандини тарбиялаётган аёллар аниқланди ва ижтимой-иқтисодий томондан ҳимоялаш ишлари олиб борилди. Даволаш-профилактика муассаса ва ташкилотларида самарали меҳнат қилиб келаётган 45 нафар кам таъминланган оила аъзолари, ногирон, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз пенсионерлар санаторийларда бепул соғломлаштирилди. 1357 нафар тиббиёт ходимлари имтиёзли равишда республика касаба уюшмалари тизимидаги санаторий, профилакторийларда соғлиқларини тикладилар. 2715 нафар ходим эса ўз оила аъзолари билан дам олиш масканларида, 18990 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари эса Митрофанов номидаги сув спорти саройида соғломлаштирилдилар. Соҳа ходимларининг 1730 нафар фарзанди ёзги дам олиш оромгоҳларида соғлиқларини тикладилар.

Тармоқ ходимларининг 80 фоизга яқинини хотин-қизлар ташкил этади. Истиқлол туфайли хотин-қизларнинг мавқеини юксалтириш, давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини янада фаоллаштириш, соғлом турмуш тарзини тар¬ғиб этиш, оилани мустаҳкамлаш ва фарзанд тарбияси билан боғлиқ масалалар мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилиши бизни қувонтиради. Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали аёлларнинг иш кунлари соатини қисқартириш, 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ишловчи аёлларга иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча дам олиш кунлари бериш ва бошқа ижтимоий масалалар ҳал қилинди ҳамда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнига бағишланган мавзуларда семинарлар ўтказилди.

Шаҳар Кенгаши ва унинг вакилликлари томонидан олиб борилаётган ҳуқуқий билимлар тарғиботига қарамай жойларда ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатишларида меҳнат дафтарчаларини қонун доирасида расмийлаштиришда, меҳнат таътиллари берилишида қонунбузарликларга йўл қўйилмоқда. Баъзи муассасаларда ходимларни ўз ташаббуси билан вазифасидан озод қилинишларида Меҳнат Кодексининг 99-моддаси талаблари бажарилмаган, ходимларни икки ҳафталик огоҳлантириш муддати ўтмасдан, аризасида илтимос қилмаган бўлса ҳам, ариза берган кунидан иш берувчи буйруқ чиқариб, ўша кундан вазифасидан озод қилган. Натижада ходимни ўз аризасини қайтариб олиш ҳуқуқидан маҳрум қилган. Бундай қонунбузарликка йўл қўйилишининг асосий сабабларидан бири – меҳнат қонунини яхши билмасликларидир.

Юртбошимизнинг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги қарори бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги кунда шаҳар тиббиёт муассасаларида, олий ва ўрта махсус тиббиёт ўқув юртларида 351 та маънавият хонаси, 24 та маънавият бурчаги ташкил этилган. Бу борада Кенгашнинг туманлар бўйича вакиллари жойлардаги "Маҳалла", "Нуроний" жамғармалари, хотин-қизлар қўмиталари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бўлимлари билан ҳамкорликда тиббиёт ходимлари, хотин-қизлар, айниқса ёшларни миллий истиқлол ғоялари руҳида тарбиялаш бўйича олиб бораётган фаолиятлар ўз самарасини бермоқда. Кенгашда сўнгги йилларда бошланғич касаба уюшма қўмиталари билан биргаликда "Очиқ эшик" кунлари ўтказиш анъанага айланган. Тошкент шаҳар "Маънавият ва маърифат" маркази билан ҳамкорликда тиббиёт муассасаларида тиббиёт ходимлари ва ёшлар ўртасида "Миллий ғоя тушунчалари" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, бу каби тадбирлар кўпгина талаба-ўқувчилар яшаётган ётоқхоналарда ҳам ўтказиб келинмоқда.

Юртбошимиз раҳнамолигида аждодларимиз қолдирган бой меросни қадрлаш ва асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилиб, 2500 нафардан ортиқ тиббиёт ходими, олий ва ўрта махсус тиббиёт ўқув юртлари талаба ва ўқувчилари ўртасида Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилди.

Жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, уни ҳар томонлама ривожлантириш ва баркамол шахсни тарбия¬лаш маънавий камолотга эришишнинг муҳим омилидир. Бугунги кунда Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида 15 та спорт заллари, 300 га яқин спорт майдончалари, югуриш йўлаклари ва сув ҳавзалари мавжуд бўлиб, спорт заллари ҳозирги замон талабига жавоб берадиган спорт анжомлари билан таъминланган. Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгаши томонидан кейинги йиллар мобайнида шаҳар миқёсида "Саломатлик" спартакиадалари, Алпомиш ва Барчиной тест синовлари ўтказиб келинмоқда. Бу тадбирлар учун Кенгаш бюджетидан 236 миллион 458 минг сўм сарфланди.

Юқорида тилга олинган ютуқлар инсон манфаатларига қаратилган экан, бу албатта хайрли ишларимизнинг ёрқин далилидир. Лекин бу борада камчилик ва муаммоларимиз ҳам йўқ эмас. Бундай ҳолатларни ҳал этиш ҳамкорликдаги бирлигимизга боғлиқ деб биламан. Шу боис, фаолиятимиздаги ишлар самарасини янада ошириш учун барча имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда астойдил меҳнат қилсаккина, кўзлаган мақсадларимизга эришамиз.

Гавҳар ИСЛОМОВА, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма Кенгаши раиси.


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы