Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
Ғамхўрлик ва эътибордан мамнун қалбар
Куни кеча юртимиз болажонлари Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунини катта шодлик билан кутиб олдилар. Республикамиз миқёсида ушбу байрам тантаналари ўзига хос тарзда ўтказилиб, фарзандларимиз қувончига-қувонч қўшилди. Жумладан, ушбу байрам Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Айниқса, "Меҳр нури" жамғармаси томонидан клиника бўлимларида даволанаётган болажонларимиз учун намойиш этилган концерт дастурлари ва тақдим этилган мурувват ёрдамлари уларнинг қалбларини янада руҳлантирди.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикада аҳолига гематологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш ва қон хизматини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Бундай ишларда ҳомий ташкилотлар, меҳригиё инсонларнинг мурувват ёрдамлари диққатга сазовордир. Куни кеча "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"да институт қон қуйиш станциясида мазкур санага бағишланган донорлик акцияси бўлиб ўтди. Ушбу акцияда 50-60 нафардан ортиқ донорлар мурувват, саховат ёрдами сифатида клиникада даволанаётган беморлар, шу жумладан, болалар учун қон топширдилар. Яна шуни айтиш муҳимки, "Меҳр нури" жамғармасининг республикамиздаги касалхоналар, мактаблар, меҳрибонлик уйлари ва бошқа кўпдан-кўп корхоналарни таъмирдан чиқариб, замонавий асбоб-ускуна ҳамда жиҳозлар билан таъминлашда амалга ошираётган мурувватли ва саховатли ишлари ҳаммамизга маълум. Бундан уч йил олдин институт клиникаси қошидаги "Гемофилия ва қон депрессияси маркази" "Меҳр нури" жамғармаси томонидан қайта қуриб, жиҳозланди. Марказда шу кунгача қанчадан-қанча беморлар даволаниб, шароитлардан мамнун бўлиб кетмоқдалар. Клиникада даволанаётган болажонларимизга жамғарманинг ташаббуси билан ташкил этилган концерт дастури ва мурувват ёрдамлари уларнинг қалбларини завққа тўлдирди. Уларнинг ота-оналари ва барча беморлар "Меҳр нури" жамғармаси кўрсатаётган эзгу ниятли ишлардан мамнун эканликларини эътироф этдилар.
Ибодат СОАТОВА.