Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил «1» июндаги «171» -сонли буйруғига 2-илова Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими томонидан жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхати
Т/р |
Ахборотлар, тадбирлар, воқеалар ва бошқалар |
Ахборотнинг тури |
Тақдим этиш мунтазамлиги |
Масъуллар |
1 (56) |
Соғлиқни сақлаш |
Соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун – моҳияти, уни янада такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, соғлом миллат баркамол авлод йўлида олиб борилаётган саъй - ҳаракатлар, фуқаролар учун яратилган имтиёзлар тўғрисида таҳлилий маълумот (матн 3 саҳифада, минтақалар бўйича мамлакат мустақиллигидан бошлаб соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари жадвали, графиклар, фотосуратлар). |
Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунигача |
Бош бошқарма ва бошқармалар |
2 (57) |
Санитария – эпидемиология назорати |
Республикада амалга оширилаётган санитария-эпидемиология тадбирлари тўғрисидаги таҳлилий маълумот (матн 1 саҳифада, жадваллар, графиклар). Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан «Ўзбекистон эпедимиологик барқарор мамлакат» дея эътироф этилаётганлиги хусусидаги эътироф шарҳи. Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга ошириш тартиби. |
Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида |
СЭНББ |
3 (58) |
Фармацевтика |
Мамлакатимиз мустақиллиги боис юртимизда янги – фармацевтика саноати тўлиқ шаклланганлиги, унинг ҳуқуқий асослари яратилганлиги, дори-дармон импорти ва экспорти, тармоқни ривожлантириш бўйича Ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёзлар тўғрисида таҳлилий маълумот (матн 3 саҳифада, мамлакат мустақиллигидан то шу кунгача бўлган даврдаги ривожланиш кўрсаткичлари билан биргаликда графиклар ва фотосуратлар). |
Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида |
ДВ ва ТТСНҚББ, ДВ ва ТБСМ |
- Ўзбекистон Фармацевтика саноатида ўз ўрнига эга бўлган корхоналар хусусида таҳлилий шарҳлар; - Дори-дармонлар ва тиббиёт ускуналари ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари; - Фармацевтика индустрияси тармоғига инвестиция қўйиш; - Фармакология соҳасида илмий изланишлар қилиб, муқобили йўқ маҳсулотлар ижроси билан шуғулланаётган ўзбек олимлари хусусидаги шарҳлар.
|
Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача |
«Ўзфармсаноат» фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни | ||
|
|
Дори-дармон билан таъминлаш соҳасида давлат сиёсати (матн 2 саҳифада, жадваллар ва фотосуратлар). |
Ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача |
«Дори-дармон» АК |
4 (59) |
Бирламчи тиббий ёрдам |
Бирламчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳолати ва кўриладиган чора-тадбирлар тўғрисида таҳлилий маълумот (матн 1 саҳифада, жадваллар ва графиклар)
|
Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида |
ДПЁББ
Саломатлик ва тиббий статистика институти |
- Даволанишга ва биринчи зарур тиббий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқ; - Ҳужжатларни расмийлаш-тириш жараёнида тўлдириш зарур бўлган барча шакллар; - Маълумотнома-ахборот.
| ||||
5 (60) |
Болаларни бепул даволаш ва эмлаш |
Болаларни дори препаратлари билан давлат томонидан таъминлаш шартлари, ижтимоий туркумнинг бир қисми сифатида бепул даволаш ва профилактика тўғрисида маълумотлар (матн 2 саҳифада, жадваллар ва графиклар, фотосуратлар).
|
Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида |
О ва БМҚББ СЭНББ |
6 (61) |
Соғлиқни сақлаш муассасалари |
Соғлиқни сақлаш муассасалари-нинг сони ва ҳолати, республикада соғлиқни сақлашни яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида таҳлилий маълумот (матн 3 саҳифада, жадваллар ва графиклар, фотосуратлар).
|
Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида |
ДПЁББ, Саломатлик ва тиббий статистика институти |
- Йирик тиббиёт муассасалари рўйхати, уларнинг фаолияти ихтисослиги; -Касалхоналар, поликлиникалар, клиникалар, илмий-текшириш институтлари рўйхати; - Алоқа қилиш учун маълумотлар.
| ||||
7 (62) |
Тиббий суғурта |
Тиббий суғуртадан фойдаланиш шартлари тўғрисида маълумотлар (матн 1 саҳифада, жадваллар ва графиклар).
|
Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси |
- Тиббий маълумотнома олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва олиш тартиби; - тиббий маълумотнома олиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида тўлдириш зарур бўлган барча шакллар; - тиббий суғурта хизматлари кўрсатиладиган суғурта компаниялари рўйхати.
| ||||
8 (63) |
Санаторийда даволаш |
Санаторийда даволаш соҳасида яратилган шарт-шароитлар, йирик санаторий-даволаш муассасалари рўйхати, уларнинг даволаш йўналишлари, хусусиятлари, жиҳозланганлиги ва ҳоказолар (матн 1 саҳифада, жадваллар ва графиклар, фотосуратлар).
|
Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида |
ДПЁББ, О ва БМҚББ |
9 (64) |
Соғлиқни сақлаш тармоғида маълумот берувчи ахборот |
- Алоқа қилиш учун маълумотлар; - Рўйхатдан ўтказилган дори воситалари тўғрисида маълумот бериш; - Соғлиқни сақлаш вазирлиги таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳатларнинг ўзига хослиги, аҳамияти ва самаралари тўғрисида маълумот бериш; - Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тўғрисида маълумот бериш.
|
Ҳар йили 20 январгача ва ўзгартириш киритилган кундан бошлаб 2 кун мобайнида |
ДВ ва ТТСНҚББ, Ф ва УЮББ |
10 (95) |
Соғлиқни сақлаш |
- Вазирлик ҳақида умумий маълумотлар ва алоқа қилиш учун маълумотлар (матн 2 саҳифада, телефонлар, факсларнинг тартиб рақамлари, почта ва электрон манзил); - Раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари тўғрисида маълумот (раҳбар ва унинг ўринбосарларининг қисқача таржими ҳоли), қабул қилиш кунлари ва соатлари.
|
Маълумотлар ўзгаргандан кейин бир кун муддатдан кечикмай, бироқ бир йилда камида бир марта 5 февралгача |
Тиббий ходимлар бўлими |
11 (96) |
Ўтказиладиган тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар, брифинглар, кўргазмалар, давра суҳбатлари ва ҳоказолар) |
Манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мўлжалланаётган режалаштириладиган тадбирлар тўғрисида маълумот (тадбирларнинг номи, қатнашчилар, ўтказилиш санаси ва ўтказиш жойи кўрсатилган ҳолда матн 1 саҳифада, фотосуратлар). |
Тадбир ўтказилиши санасигача бир ҳафта муддатдан кечикмай |
Ф ва УЮББ, Матбуот котиби
|
- Тадбирлар тўғрисида қисқача маълумот (матн 1 саҳифада, фотосуратлар). |
Тадбир ўтказилгандан кейин бир кун муддатда | |||
12 (101) |
Соғлиқни сақлаш вазирлигида фуқароларни қабул қилиш, уларнинг шикоятлари ва бошқа мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида маълумот
|
Фуқароларни қабул қилиш, уларнинг шикоятлари ва бошқа мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисида қисқача маълумот, алоқа қилиш учун маълумотлар, масъул шахслар (матн 2 саҳифада, телефонлар, манзил, электрон почта, масъул шахсларнинг Ф.И.Ш. ва ҳоказолар). |
Маълумотлар ўзгаргандан кейин бир кунлик муддатдан кечикмай |
Назорат инспекцияси |
13 (102) |
Янгиликлар, воқеалар |
Фаолияти тўғрисида янгиликлар ва воқеалар, кадрлар ўзгариши ва таркибий ўзгаришлар, қабул қилинган қарорлар, режалаштирилаётган ва ўтказилган тадбирлар тўғрисида хабарлар (матн 2 саҳифада, матбуот учун ахборот, 0,5 саҳифада ахборот, фотосуратлар).
|
Икки ҳафтада камида бир марта |
ССВ котиби |
Дата принятия: 01.06.2009