Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

25.09.2012

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

BUYRUQ

2012 йил 30 август

№332

Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2012 йил 27 августдаги 07/1-576-сонли топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сонли "Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги
ҳузуридаги соглиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 2 ноябрдаги 487-сонли буйруги асосида ўтказиладиган соглиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини
аттестациядан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш ва ушбу жараёнда раҳбар ходимларга холисона баҳо бериш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган йўриқнома, 1-иловага мувофиқ;

- Аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимларнинг фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари индикаторлари, 2-иловага мувофиқ;

- Аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимлар учун раҳбар кадрларнинг фаолиятига тааллуқли вазифалардан иборат саволномалар, 3-иловага мувофиқ;

- Аттестациядан ўтказилиши лозим бўлган раҳбар ходимларнинг рўйхати, 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиги Т.Хакимовга, "УзМедИнфо" маркази директори М.Баймухамедовга:

- мазкур буйруқ билан тасдиқланган йўриқнома, фаолият рейтинги кўрсаткичлари индикаторлари ва саволномаларни Соглиқни сақлаш вазирлигининг Интернет портали ва вэб-сайтида жойлаштирилиши таъминлансин.

3. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Т.Хакимовга:

- мазкур буйруқ билан тасдиқланган тартиб асосида 2012 йил октябр ойида вазирлик тасарруфидаги республика муассасалари раҳбарларининг эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини аниқлаш мақсадида аттестацияси ўтказилсин.

4. Мазкур буйруқ ижроси устидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир
А.В.Алимов

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
30.08.2012 йил № 332-сонли буйруғига 1-илова

Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш бўйича такомиллаштирилган

ЙЎРИҚНОМА

1. Аттестация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 25 октябрдаги 227-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш комиссияси тўғрисидаги Низоми” асосида ўтказилади.

2. Аттестация комиссияси мажлислари комиссия раиси тасдиқлаган жадвал бўйича ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.

3. Аттестация ўтказилиши тўғрисидаги буйруқ унинг ўтказилиши кунидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтказилувчиларга етказилади.

4. Аттестация комиссиясига ҳар бир аттестациядан ўтказилувчи томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

- маълумотнома;

- маълумоти, илмий даражаси ва унвони тўғрисида ҳужжатлар нусхалари;

- малака оширгани тўғрисида гувоҳнома (сертификат)лар нусхалари;

- ўтган йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида, раҳбар ходимлар фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари индикаторлари асосида тузилган ҳисобот;

- маълумотнома-тавсифномалар.

Аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг меҳнат фаолияти тўғрисида қўшимча маълумотлар сўраб олиш ҳуқуқига эга.

5. Аттестация комиссияси тақдим этилган барча ҳужжатларни, шу жумладан, раҳбар ходимлар фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари индикаторларини кўриб чиқиб, сўнгра аттестациядан ўтказилувчини аттестацияга қўяди.

6. Аттестацияни холисона ўтказиш мақсадида аттестация комиссияси:

- аттестациядан ўтказилувчини унинг функционал вазифалари билан боғлиқ бўлган саволларни беради;

- аттестациядан ўтказилувчи томонидан тақдим этилган унинг хизмат фаолиятини акс эттирувчи қўшимча маълумотларни кўриб чиқади.

7. Аттестация вақтида аттестацияда қатнашаётган раҳбарга тасдиқланган саволномадан ўрин олган саволлар мажмуаси берилади. Саволнома қабул қилинаётган янги ҳуқуқий-меъёрий хужатлар ва йўналишларга ҳамоҳанг тарзда янгиланиб ва янада такомиллаштирилиб борилиши мумкин.

8. Аттестациядан ўтказиш талаблари қуйидагилар тўғрисидаги холисона баҳодан иборат бўлади:

- раҳбарнинг касбий сифатлари ва унинг ўзи бошқараётган ташкилотда соғлиқни сақлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича муассаса фаолиятининг натижалари;

- лавозим вазифалари, режалар ва дастурларга мувофиқ раҳбар фаолиятининг аниқ натижалари;

- тиббий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатига нисбатан талабларнинг таъминланиши ҳамда унга юкланган ишларда фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши;

- тиббиёт кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва улар билан ишлаш сифати;

- моддий ресурсларни бошқариш самарадорлиги;

- илғор аҳборот технологиялари, замонавий илмий, ўқув ва ўқув-услубий адабиётларни муасассанинг фаолият жараёнига жорий этилиши;

- даволаш жараёнининг таълим ва илм-фан билан уйғунлигини ривожлантириш;

- амалдаги қонун ҳужжатлари, маънавият ва маърифат масалалари бўйича билимларга эгалиги;

- халқаро ҳамкорликни йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши.

9. Аттестация комиссияси мажлиси аттестациядан ўтказилувчи иштирокида ўтказилади. Аттестацияга узрли сабаб билан келмаган шахслар аттестация комиссиясининг кейинги навбатдаги мажлиси вақтида аттестацияга қўйиладилар. Аттестацияга узрсиз сабаб билан келмаган шахслар огоҳлантирилади. Аттестацияга узрсиз сабаб билан такроран келмаган тақдирда аттестация комиссияси аттестациядан ўтказилувчининг тақдим этган ҳужжатларини ўрганиб чиқиши асосида тегишли қарор қабул қилишига ҳақлидир.

10. Ходимнинг касбий сифатларини баҳолаш тўғрисидаги қарор, шунингдек, аттестация комиссиясининг тавсиялари аттестациядан ўтказилувчининг иштирокисиз, оддий овоз бериш йўли билан, аттестация комиссиясининг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

11. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссияси қуйидаги баҳолардан бирини қабул қилади:

- эгаллаб турган лавозимига лойиқ;

- 6 ойдан кейин такрорий аттестация ўтказган ҳолда, аттестация комиссиясининг тавсиялари бажарилиши шарти билан эгаллаб турган лавозимига шартли равишда лойиқ;

- эгаллаб турган лавозимига нолойиқ.

12. Аттестациядан ўтказилувчи тўғрисидаги маълумотлар, унга берилган саволлар ва уларнинг жавоблари, аттестация комиссияси аъзолари ва аттестациядан ўтказилувчи томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, овоз бериш натижалари бўйича аттестациядан ўтказилувчининг фаолиятига берилган баҳо, шунингдек, аттестация комиссиясининг тавсиялари ва уларни бажариш муддатлариҳар бир аттестациядан ўтказилувчига юритиладиган аттестация варақасида акс эттирилади.

Аттестация варақаси аттестация комиссиясининг раиси, котиби ва мажлисда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
30.08.2012 йил № 332-сонли буйруғига 2-илова

Соғлиқни сақлаш тизими фаолиятининг баҳолаш индикаторлари

Индикаторлар

номи

Индикаторлар

кўрсаткичлари

Индикаторларни баҳолаш (баллар)

5

4

3

2

1.

5 ёшгача бўлган болалар орасидаги ўлим кўрсаткичи

5 ёшгача бўлган болаларнинг

ҳар 100 минг нафарига нисбатан

0

0-7,5

7,5-13,8

13,8 ортиқ

2.

Гўдаклик ўлими кўрсаткичи

Ҳар 1 минг нафар тирик туғилганларга нисбатан

0

0-6,2

6,3-10,6

10,6 ортиқ

3.

1 ёшгача бўлган болаларни қизамиққа қарши эмланган улуши

Қамраб олиш фоизи

95% ортиқ

95-92%

92-85%

85% гача

4.

Оналик ўлими кўрсаткичи

Ҳар 100 минг нафар тирик туғилганларга нисбатан

0

0-11,3

11,4-19,0

20,0 ортиқ

5.

Малакали мутахассис ёрдамидаги амалга оширилган туғруқлар улуши

Қамраб олиш фоизи

100%

99-98%

98-95%

95% гача

6.

Профилактик эмланиш жадвалига мувофиқ 2 ёшгача бўлган болаларни эмлаш кўрсаткичи

Қамраб олиш фоизи

95% ортиқ

92-95%

85-91%

85% гача

7.

Профилактик эмланиш жадвалига мувофиқ 16 ёшгача бўлган болаларни қайта эмлаш кўрсаткичи

Қамраб олиш фоизи

95% ортиқ

92-95%

85-91%

85% гача

8.

Юқумли касалликлар билан хасталаниш холати

Ўтган даврга нисбатан ўсиш суратига эга бўлган юқумли касалликларнинг нозологик шакллари сони

Ўсиш йўқ

1-3 хил касалликлар бўйича ўсиш

4-8 хил касалликлар бўйича ўсиш

9 ва ундан ортиқ хил касалликлар бўйича ўсиш

9.

Объектлар ўрганилганда уларни лаборатория-ускунавий текширишлар билан қамраб олиш кўрсаткичи

Қамраб олиш фоизи

98% ортиқ

90-98%

80-89%

80% гача

10.

Соғлиқни сақлаш тизими объектларини қурилиши ва реконструкция қилиш инвестиция дастурининг бажарилиши

Тармоқ жадвалига асосан ҳисобот даврида бажарилиш фоизи

95-100%

85-94%

70-84%

70% гача

11.

Дори-дармон ва озиқ-овқатларга йўналтирилган сарф-харажатлар миқдори

Умумий молиялаштириш хажмидан олинган фоиз ҳисобида

4,0% ортиқ

3,5-4,9%

3,0-3,4%

3,0% гача

12.

Бир йилда 1 фуқарога ўтказилган шифокорлик ташрифлар сони

Бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинидаги шифокорлик ташрифлар миқдорига уй шароитида ўтказилган шифокорлик ташрифлар миқдори қўшилиб, аҳоли сонига бўлинади

9,0 ортиқ

7,0-9,0

5,0-7,0

5,0 гача

13.

Хасталаниш сабабли ўтказилган шифокорлик ташрифлар улуши

Бирламчи соғлиқни сақлаш бўғинидаги хасталаниш сабабли ўтказилган шифокорлик ташрифлар ташрифларнинг жами миқдорига бўлиниб, 100 га кўпайтирилади

20% гача

20-30%

30-40%

40% ортиқ

14.

Малакали тиббий кадрлар (УАШ) билан таъминланган бирламчи соғлиқни сақлаш бўғини муассасаларининг миқдори

Банд бўлган шифокорлик лавозимларининг сонини штат жадвали бўйича лавозимлар сонига бўлиб, 100 га кўпайтирилади

90% ортиқ

80-90%

70-80%

70% гача

15.

100 минг аҳолига нисбатан бирламчи хасталаниш кўрсаткичи

Илк аниқланган хасталиклар миқдори аҳоли сонига бўлиниб, 10000 га кўпайтирилади

800,0 ортиқ

600,0-800,0

400,0-600,0

400,0 гача

16.

1 минг аҳолига нисбатан диспансеризация кўрсаткичи

Диспансер беморларнинг миқдори аҳоли сонига бўлиниб, 1000 га кўпайтирилади

150, 0 гача

150,0-250,0

251,0-350,0

351,0 ва ортиқ

17.

1000 нафар аҳолига нисбатан ўлим кўрсаткичи

Ўлимлар холати миқдори аҳоли сонига бўлиниб, 1000 га кўпайтирилади

4,0 гача

4,0-5,4

5,5-6,4

6,5 ва ортиқ

18.

Бир йил давомида стационар ўринлар бандлиги

Бир йил давомида стационар ўринлар бандлиги

325 ортиқ

310-324

296-309

295 гача

19.

Шифокорларнинг малака ошириши

Шифокорларнинг умумий сонига нисбатан ўтган йили малака оширган шифокорлар фоизи

20% ортиқ

18-20%

15-17%

15% гача

20.

Ўрта тиббиёт ходимларининг малака ошириши

Ўрта тиббиёт ходимларининг умумий сонига нисбатан ўтган йили малака оширган ўрта тиббиёт ходимлари фоизи

20% ортиқ

15-20%

10-15%

10% гача

21.

Шифокорларнинг тоифалилиги

Шифокорларнинг умумий сонига нисбатан малакавий тоифага эга шифокорлар фоизи

60% ортиқ

51-59%

45-50%

45% гача

22.

Ўрта тиббиёт ходимларининг тоифалилиги

Ўрта тиббиёт ходимларининг умумий сонига нисбатан малакавий тоифага эга ўрта тиббиёт ходимлари фоизи

40% ортиқ

31-40%

21-30%

20% гача

23.

Тез тиббий ёрдам хизматини санитария автотранспорти билан таъминланиши

Нормативларга кўра таъминланиш фоизи

99-100%

90-98%

80-89%

80% гача

24.

Энергоресурсларни тежаш

Тасдиқланган лимитга нисбатан тежаб қолинган ресурслар ва сармоялар фоизи

5% ортиқ

3-5%

1-3%

0

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
30.08.2012 йил № 332-сонли буйруғига 3-илова

Аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимлар учун раҳбар кадрларнинг фаолиятига таалуқли вазифалардан иборат саволнома

Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш тамойиллари. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш

1. “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунда кўрсатилган соғлиқни сақлаш тизими ва унинг шакллари

2. Ўзбекистондаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг номенклатураси.

3. Соғлиқни сақлаш тизимининг асосий вазифалари.

4. Аҳоли соғлиғини сақлашнинг тамойиллари ва вазифалари.

5. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга ундаган омиллар

6. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг асосий принциплари – ресурсларни қайта тақсимлаш.

7. Стационар ёрдам ҳизматини тартибга солиш.

8. Қишлоқ соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинини ислоҳ қилиш

9. Шошилинч тиббий ёрдам хизматининг янги тизимини ташкил этишнинг асосий принциплари

10. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини ислоҳ этиш ва соғлом авлод туғилиши ва тарбиялашни таъминлаш

11. Хусусий сектор ва пуллик тиббий хизмат ҳисобига соғлиқни сақлаш тизими молиявий манбасини кенгайтириш

12.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида»ги Фармони, Давлат дастурининг асосий йўналиши ва вазифалари.

13. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурининг тадбиқ этилишининг асосий натижалари. Соғлиқни сақлаш тизимининг кейинги даврдаги ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 январдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш вазифаларини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳни тузиш» тўғрисидаги Фармойиши. Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923 сонли “Соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари” тўғрисидаги Фармони ижросини таъминлашдаги қўйилган мақсадларни бажарилишида мавжуд вазифалар ҳамда тўсиқлар ва уларни ечиш йўллари.

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923 сонли Фармонида белгиланган соғлиқни сақлаш тизимини ислох қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантиришнинг асосий вазифалари.

17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923 сонли Фармонида хусусий тиббиёт муассасаларини ривожлантиришга қаратилган асосий чоралар.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923 сонли Фармонида соғлиқни сақлаш тизимидаги қандай тузулмавий ўзгаришлар кўзда тутилган.

19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923 сонли Фармонида белгиланган махаллий бошқарув органлари, кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва шаҳар (туман) тиббиёт бирлашмалари фаолиятининг муҳим йўналишлари

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923 сонли Фармонида белгиланган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатларини кенгайиши. Марказлашган бухгалтерия тизимини қайта ташкил этиш.

21. Хусусий тиббиёт муассасалар фаолияти учун қўйилган мажбурий шарт-шароитлар

22. Юқумли ва вирусли касаллаиклар, шу жумладан, ОИВ/ОИТС касаллигидан аҳолини мухофаза қилишга қаратилган ташкилий масалалар.

23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 ноябрдаги ПҚ №1652 қарорига мувофиқ, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирларини асосий йўналишлари.

24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли Фармонида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиишни янада чуқурлаштириш борасида қайси вазифалар асосий этиб белгиланган?

25. Ягона ташкилий-услубий раҳбарликни ва аҳолига кўрсатилган тиббий хизмат сифати устидан назоратни таъминлайдиган Соғликни сақлаш тизимининг замонавий ташкилий тузилмаси яратилиши нимани англатади?

26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва Қарорини татбиқ этиш жараёнида қандай янги ихтисослашган илмий-амалий марказлар ташкиллаштирилиши кўзда тутилган?

27. Ахолига курсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш мақсадида вилоят ва туман миқёсида қандай муассасалар ташкил этилмоқда?

28. Фармонда туман (шахар) тиббиёт бирлашмалари фаолиятининг кандай мухим йуналишлари курсатиб утилган?

29. Туман (шахар) тиббиёт бирлашмалари таркибига кандай соғлиқни сақлаш муассасалари киради?

30. Тошкент шахридаги туман тиббиёт бирлашмалари таркибига кандай согликни саклаш муассасалари киради?

31. Фармонда кўрсатилган вилоят кўп тармоқли тиббий марказларнинг фаолиятида қандай асосий йўналишлар кўрсатилган?

32. Вилоят куп тармоқли тиббиёт марказида қайси тоифадаги беморлар бепул даволаниш хуқуқига эга?

33. Кам қувватли тиббиёт муассасаларини тугатиш ёки тегишли шифохоналарнинг бўлимларига айлантириш ҳисобига мақбуллаштириш қандай амалга оширилади?

34. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 20 декбрдаги 566-сонли “Соғлиқни сақлаш мауссасаларининг номенклатурасини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан тиббиёт муассасаларнинг номларини мақбуллаштириш қандай амалга оширилади?

35. Вилоят куп тармоқли тиббиёт марказига ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига беморларни бепул даволаниш учун йўллаш қандай амалга оширилади?

36. Вилоят куп тармоқли болалар тиббиёт марказига ва Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказларига беморларни йўллантириш қандай амалга оширилади?

37. Тошкент шаҳри ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ким томонидан ва қандай тартибда лавозимга тайинланадилар?

38. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят тиббий диагностика маркази, туман ва шаҳар тиббий бирлашмалари бош врачлари ким томондан ва қандай тартибда лавозимга тайинланадилар?

39. Соғлиқни сақлаш тизимининг раҳбар ходимларини ҳар йили аттестациядан ўтказиш моҳияти?

40. Аттестация комиссиясининг таркиби ва фаолияти нималардан иборат?

41. Аттестация комиссиясига тақдим этиладиган хужжатлар рўйхатига нималар киради?

42. Қайси раҳбар ходимлар аттестациядан ўтказиладилар?

43. Аттестация жараёнида баҳо бериш қандай мезонларга таянади?

44. Аттестация қандай тартибда ўтказилади?

45. Аттестация натижаси бўйича аттестация комиссияси қандай баҳо қўйиш ҳуқуқига эга?

46. Аттестация натижалари бўйича низолар қандай тартибда ҳал этилиши кўзда тутилган?

47. Раҳбар ходим аттестацияда қатнаша олмаса нима бўлади?

48. Бугунги кунда республикамизда тиббиёт сохасининг нодавлат сектори фаолияти қандай баҳоланади?

49. Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳатларининг давом этишида нодавлат сектори ривожланишининг қандай йўналишлари белгиланган?

50. Соғлиқни сақлаш тизимидаги нодавлат секторининг бундан кейинги ривожланиши ва тараққиётини мувофиқлаштиришда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вазифаси қандай?

51. Республикада тиббиётнинг нодавлат сектори ривожланиши қандай талаблар ва шартлар асосида амалга оширилади?

52. Гематология ва кон куйиш ИТИ, СПИД марказлари, кон куйиш станцияларини жихозлаш кандай манбаълар хисобига амалга оширилади?

53. Даволаш-профилактика муассасаларида инвентаризация ўтказиш ва муассасанинг паспортини тузишда нималарга ахамият берилади?

54. Инвентаризация қайси муассасаларда ўтказилади?

55. Инвентаризация натижалари бўйича тайёрланган Худудий дастурлар кандай амалиётга жорий килинади?

Тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш

56. Марказий бухгалтерияларни асосий вазифалари?

57. Согликни саклаш тизимининг худудий бошкармалари, туман марказий касалхоналари, туман худудий тиббиёт бирлашмалари

58. Согликни саклаш муассасаларини молиялаштириш худудий булимлари (шуъбалари) нинг вазифалари ва мажбуриятлари

59. Тиббиёт муассасалари молия - бухгалтерлик хизматларининг вазифа ва мажбуриятлари

Аҳоли саломатлиги ва уни ўрганиш услублари

1. Аҳолининг саломатлиги: ЖССТ бўйича; соғлом аҳолини белгиловчи кўрсаткичлар

2. Жамоа саломатлигига таъсир этувчи омиллар

3. Демография: аҳолини статика ва механик харакатланиши, уларни саломатлик кўрсаткичларига таъсири. Тушунчалар: “Урбанизация”, “Аҳолини қариши”. Ўзбекистон аҳолисининг ёшга доир тузилмасинининг хусусиятлари.

4. Аҳоли саломатлигини ифодаловчи асосий тиббий-демографик кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш усуллари

5. Ўзбекистонда демографик холатни ва демографик белгиларнинг асосий кўрсаткичлари тенденцияси

6. Қандай кўрсаткичлар аҳолининг табиий харакатланишини белгилайди

7. Туғилиш статистикаси. Туғилишнинг умумий ва махсус кўрсаткичлари. Ўзбекистон ва бошқа давлатлардаги туғилиш тенденцияси

8. Ўзбекистонда туғилиш юқорилигининг оқибатлари; “Демографик портлаш”, “Ёшга доир диспропорция” ва “Демографик инқироз” тушунчаси. Ўзбекистонда 80 йиллардаги “Демографик инқироз” ва унинг оқибатлари ва унинг ечими.

9. Ўлим статистикаси. Рўйхатга олиш хужжатлари. Умумий ва махсус (гурухли) ўлим кўрсаткичи. Ўлим кўрсаткичининг қонунияти ва тенденцияси. Демографик процессларнинг умумий ўлим кўрстакичларига таъсири.

10. Айрим гуруҳ касаликларнинг ўлим кўрсаткичи. Леталлик ва ўлим кўрсаткичининг фарқи (касалликлар аро ҳам)

11. Болалар (0-14 ёш) ва 5 ёшгача бўлган болалар ўлими кўрсаткичи, уларнинг хусусияти, болалар ўлимининг асосий сабаблари,болалар соғломлиги ва ўлим кўрсаткичларига таъсир кўрсатувчи факторлар

12. Гўдаклар ўлими - жамиятнинг репродуктив саломатлигини ва социал-иқтисодий хаётини кўрсатувчи белги. Гўдаклар ўлимига таъсир этувчи факторлар. Гўдаклар ўлими кўрсаткичи тушунчаси ва Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўрсаткичи ва структураси

13. Гўдаклар ўлимининг ўзига хос хусусиятлари ва уни камайтириш йўллари.

14. БСТ бўйича Ўзбекистонда қабул қилинган “тирик туғилган хомила”нинг критерийлари

15. Перинатал ўлим тушунчаси, унинг даврлари, перинатал ўлимнинг асосий сабаблари ва уни бартараф этиш йўллари.

16. Репродуктив саломатлик тушунчаси, репродуктив саломатлик элементлари

17. Оналик ўлими; Ўзбекистонда оналик ўлимининг босқичи ва кўрсаткич тенденцияси; оналик ўлимининг асосий сабаблари ва таъсир этувчи омиллар. Оналик ўлимини камайтириш йўллари.

18. Касалланишни ўрганиш усуллари; усулларнинг камчилик ва афзалликлари. Турли усуллар ёрдамида ўрганиш учун керакли манбаалар (хужжатлар тўплами)

19. Касалланишни ўрганиш усуллари, уларнинг хусусиятлари. ДПМларга мурожаат бўйича касалланиш сонини ўрганиш усули; рўйхатга олиш хужжатлари. Мурожатга қараб касалланиш сонини аниқлашга таъсир этувчи омиллар. Бирламчи ва умумий мурожаат кўрсаткичлари ва уларнинг Ўзбекистондаги ахволи.

20. “Статистик талон” ва “Охирги ва аниқлаштирилган ташхисларни рўйхатга олиш варақаси”; тўлдириш усуллари ва мақсади. Бирламчи ва умумий касалланишни хисоблашда “Статистик талон” фойдаланиш. Ўзбекситонда бирламчи ва умумий касалланиш структураси.

21. Профилактик кўрик турлари ва унинг мазмуни. Профилактик кўрикдан ўтиши лозимлар контингентлар. Профилактик тиббий кўрик натижалари бўйича қандай кўрсаткичлар ҳисобланади.

22. Вақтинча меҳнатга нолойиқлик билан учровчи касалланиш: рўйхатга олиш хужжатлари. Касалланиш оқибатида вақтинчалик меҳнатга нолойиқликни оператив ўрганишда хисоблаш усуллари.

23. Ногиронлик тушунчаси ва гурухлари. ДПМларда ногиронликни ўрганиш учун керакли хужжатлар. Бирламчи ва умумий ногиронлик кўрсаткичлари. Инвалидизация тушунчаси. Ногиронлар тиббий ва меҳнат реабилитациясининг эффективлик кўрсаткичи.

Соғлиқни сақлаш статистикаси

1. Соғлиқни сақлаш муассасалариниг фаолиятини тахлил қилишда қўлланадиган асосий кўрсаткич гуруҳлари

2. Амбулатор-поликлиника муассасалари фаолиятини ифодаловчи сифат кўрсаткичлари

3. Тиббий кўриклар натижасида қандай кўрсаткичлар ҳисобланади.

4. Аҳолига кўрсатиладиган диспансер усулининг мазмуни. Диспансеризация кўрсаткичлари

5. Поликлиника ва уйлардаги тиббий кўрикни ташкил этиш хажмини таърифловчи кўрсаткичлар.

6. Амбулатория-поликлиника (Оилавий поликлиника) муассасаларнинг иш сифатини белгиловчи кўрсаткичлар.

7. Стационар фаолиятини белгиловчи кўрсаткичлар

8. Показатели, характеризующие эффективность использования коечного фонда в стационаре.

9. Стационарда ўрин фондидан фойдаланиш самарадорлигини таърифловчи кўрсаткичлар. Ўрин фондини самарали ишлатиш заҳиралари.

Соғлиқни сақлашда аҳборот таъминоти ва аҳборот тахлили

1. Ахборотлар асосий манбаларининг таърифи

2. Статистик ахборотларни таҳлил қилишдан мақсад; статистик аҳборотлар тахлилига қўйиладиган талаблар

3. “Давлат статистикаси” тўғрисидаги қонунда белгиланган Давлат статистикасининг асосий принципларининг таърифи

4. “Давлат статистикаси” тўғрисидаги қонунда белгиланган Давлат статистикасининг асосий вазифалари; Давлат статистика ҳақидаги қонунни бузиилишига бўлган жавобгарлик

Соғлиқни сақлашда кадрлар

1. Умумий амалиёт шифокорининг касбий (тиббий) ва шахсий портрети

2. Даволаш профилактика муассасаси раҳбарининг касбий портрети

3. Даволаш профилактика муассасаси раҳбари нималарни билиши ва бажара олиши керак

4. Ходимларни танлаш, бу қандай жараён ва бу жараёнда ходимлар бўлимининг аҳамияти? Бўлим бошлиғининг ўрни?

Хусусийлаштириш ва пуллик хизматни ташкил этиш масалалари

1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 14 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан ташкил этилган хизмат турлари.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон “Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори асосий мазмун-моҳияти.

3. Тиббиёт муассасаларида беморлар ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассаса ўртасида шартномавий муносабатлар асослари.

4. Адлия вазирлигидан 1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахслар томонидан касса операцияларни амалга ошириш Тартиби”га асосан беморлар билан хисоб-китоб қилиш қоидалари.

5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 14 октябрдаги 305-сонли буйруғи билан ташкил этилган сервис хизмат турларига калькуляцияларни ишлаш тартиби.

6. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 26 ноябрдаги 526-сонли буйруғига асосан ўрин-кун ва тиббий хизматларга калькуляцияларни тузиш тартиби.

7. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 26 ноябрдаги 355-сонли буйруғи асосий мазмун-моҳияти.

8. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 31 майдаги 162-сонли буйруғи асосий мазмун-моҳияти.

9. Пуллик хизматларга тузилган калькуляциялар йил давомида қандай ҳолларда қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади?

10. Тиббиёт муассасаларининг бюджетдан ташқари харажатлар сметасини тузиш тартиби.

11. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2007 йил 26 ноябрдаги 526-сонли буйруғи (2010 йил 26 ноябрдаги 326-сонли буйруқ билан ўзгартиришлар киритилган) асосий мазмун-моҳияти.

12.Ўзбекистон Республикаси норезидентлари учун пуллик хизматларга калькуляцияни шакллантириш тартиби.

13. Аралаш молиялаштириш тизимида фаолият кўрсатаётган тиббиёт муассасаларида ўз-ўзини молиялаштириш фоизларини ҳисоблаш тартиби.

14. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 8 январдаги 8-сонли буйруғи асосий мазмун-моҳияти.

15. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2010 йил 8 январдаги “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларида давлат мулкини ижарага беришни тартибга солиш тўғрисида”ги 12–сонли буйруғи билан белгиланган тартиб.

Маънавият ва маърифат масалалари

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарининг мазмун моҳиятини тушунтириб беринг.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Юксак маънавият енгилмас куч” асарида “Оммавий маданият” тўғрисида билдирилган фикрлар нималар?

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 2012 йил 9 майда оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида белгиланган дастурий йўналишлардан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида гапириб беринг.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида қандай муаммолар илгари сурилган?

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жамиятдат мафкуравий бўшлиққа йўл йўл қўйиб бўлмаслиги хақида.

6. “Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” асарида таълим сохасини ислох қилишнинг қандай асосий вазифалари белгилаб берилган?

7. Ўзбекистоннинг тинчлиги ва барқарорлигига хавф солаётган тахдидларни айтиб беринг:

8. Мамлакат сиёсий хаётини эркинлаштириш нимани тушунасиз.

9. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида» янги тахрирдаги қонуни қачон қабул қилинган ва ундаги ўзгаришлар нималардан иборат.

10. Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тушунчалари мохияти ва мазмуни.

11. Ўзбекистон Республикаси рамзлари байроқ, герб ва гимн қачон қабул қилинган ва уларни мазмун мохиятини тушунтириб беринг.

12. Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлис қандай орган?

13. Олий мажлиснинг Сенат ва қонунчилик палаталарининг тузилиш тартиби ва ваколатларини тушунтириб беринг.

14. Хуқуқий давлатга хос бўлган белгилар нималардан иборат.

15. Сиёсий партия деганда нимани тушунасиз ва унинг жамиятдаги ўрни қандай?

16. Кўппартиявийлик тушунчасини изохлаб беринг.

17. Маънавий – маърифий ишлар самарадорлиги нимага қараб бахоланади?

18. Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиршда қандай маънавий – маърифий ишларни ташкил этиш керак.

19. Ёшларнинг маънавий, эстетик эхтиёжлари ва уларни шакллантирувчи омиллар нималардан иборат?

20. Мафкура, унинг мохияти, вазифалари ва жамият хаётидаги ўрни (“Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари” рисоласи асосида).

21. «Ғояга карши факат гоя, жахолатга карши факат маърифат билан курашиш керак» принципининг ахамияти нимада?

22. Тараққиётнинг “ўзбек модели”, мамлакатда бозор муносабатларини шакллантиришнинг ўзига хос белгилари қандай?

23. Маънавий баркамол инсон деганда кимни тушинасиз?

24. Мафкуравий тарбия усулларини айтиб беринг.

25. Маънавий тарбия бошқа тарбия турларидан қандай фарқланади?

26. Ахлоқий тарбия деганда нимани тушунасиз?

27. Ватанпарварлик тарбияси (Таърифи, маъно ва мохияти).

28. Огохлик ва хушёрлик тарбияси тушунчаси мазмун – мохиятини айтиб беринг.

29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон “Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Қарордан келиб чиқадиган вазифаларни айтиб беринг?

Соғлиқни сақлаш итизимининг нодавлат секторининг фаолияти

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 апрелидаги «Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 61-сон қарори нима ҳақда .

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1652-сонли қарори билан хусусий тиббиёт муассасалар фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш тартибига киритилган ўзгартиришлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 92-сонли қарори.

4. Лицензия деганда нимани тушунасиз?

5. Қайси ташкилотлар тиббий фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишлари мумкин?

6. Тиббий фаолиятга белгиланган лицензия талаб ва шартлари ҳақида нималарни биласиз?

7. Лицензия талаб ва шартларига риоя қилиниши қандай тартибда назорат қилинади?

8. Лицензиялар реестри деганда нимани тушунасиз?

9. Хусусий тиббий муассасаларга солиқ ва бож тўловлари бўйича қандай имтиёзлар берилган?

10. Лицензиатларга белгиланадиган жазо чоралари ҳақида маълумот беринг?

11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қандай фаолият турларини лицензиялайди?

12. Соғлиқни сақлаш вазирлигида Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармасининг асосий вазифалари ва функциялари нималардан иборат?

13. Замонавий ва маънавий эскирган тиббий ускуналар деганда нимани тушунасиз?

Аҳолига даволаш-профилактика ёрдамини ташкил этиш

1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами, унинг моҳияти ва вазифалари

2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг асосий элементлари

3. Умумий амалиёт шифокори тўғрисида тушунча, унинг фаолиятининг асосий йўналишлари

4. Умумий шифокорлик амалиётининг қандай моделлари мавжуд

5. Қишлоқ врачлик пунктининг асосий мақсадлари ва вазифалари; ҚВП турлари

6. Қишлоқ аҳолисига тиббий ёрдамни кўрсатиш нимага асосланади ва қандай амалга оширилади

7. Поликлиника ташкилий тузилмасини белгиловчи омиллар

8. Шахар поликлиникаси даволаш-профилактика фаолиятини ташкил этиш принциплари

9. Амбулатор-поликлиника муассасаларида профилактика иши, профилактика иши кўрсаткичлари, ва унинг охирги натижалари

10. Аҳолига диспансер усулида хизмат кўрсатишнинг мохияти. Диспансеризация кўрсаткичлари

11. Аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш, профилактик кўриклар турлари. Жорий тиббий кўриклардан ўтказилиши зарур бўлган аҳоли контингенти. Тиббий кўрикларни ўтказишда аниқланадиган кўрсаткичлар.

12. Тез тиббий ёрдам станцияси ва амбулатор-поликлиника муассасаларининг ўзаро хамкорлигини мувофиқлаштиришнинг асосий йўналишлари

13. Стационар ёрдамни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

14. ЖСТ бўйича шифохоналарнинг вазифалари ва функциялари

15. Стационар ёрдам самарадорлигининг кўрсаткичлари, унинг сифат кўрсаткичлари

16. Стационарнинг ўрнини босувчи тиббий ёрдам турлари

17. Туман тиббиёт бирлашмасининг тузилмаси

18. Туман, Шахар тиббиёт бирлашмасининг асосий вазифалари

19. Туман, Шахар тиббиёт бирлашмасининг асосий мақсади ва вазифалари

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

1. Оналик ва болаликни мухофаза қилиш муассасаларининг фаолият кўрсатишининг шарт-шароитлари

2. Репродуктив саломатлик тўғрисида тушунча ва унинг элементлари. Ўзбекистонда ахоли репродуктив саломатлигини мувофиқлаштириш йўллари

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги №ПП-1096 ва 2009 йил 1 июлдаги №ПП-1144 сонли Қарорларининг асосий мазмун-моҳияти.

4. Вазирлдар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги ВМҚ-365-сонли Қарорига асосан никоҳланувчи шаҳсларнинг тиббий кўригини ташкил этиш

5. ВМ 2003 йил 25 августдаги №365-сонли қарорига асосан никоҳланувчилар қайси касалликларга текширилишлари лозим.

6. Туғма ва наслий касалликларни эрта аниқлашга доир 2008-2012 йилларга мўлжалланган Давлат дастурининг асосий йўналишлари

7. Туғма ва наслий касалликларни эрта аниқлаш учун она ва бола скринингини ташкиллаштириш

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, соғлом авлодни шакллантириш” №ПП-1096-сонли Қарорининг ахамияти

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 июлдаги №ПҚ-1144-сонли Қарори билан тасдиқланган “2009-2013 йилларда аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш ва янада мувофиқлаштириш, соғлом болани туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш” тўғрисидаги чора-тадбирлар Дастурининг асосий йўналишлари

10. Хомиладорларга бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш муассасаларида тиббий ёрдамни ташкиллаштириш принциплари ва ташкилий шакллари

11. Хомиладорлар билан ишлашда акушер-гинеколог фаолиятининг асосий сифат кўрсаткичлари

12. Акушерлик стационар тиббий ёрдамини реструктуризация ва модернизация қилиш йўналишлари

13. Болалар поликлиникасининг асосий вазифалари

14. Болаларнинг соғломлаштириш гуруҳлари, гуруҳларни аниқлашда асосий мезонлар

15. Болалар аҳолисига стационар тиббий ёрдамнинг ривожлантиришнинг асосий йўналишлари

16. Кўкрак сути билан озиқлантириш, боланинг ўсиши ва ривожланишида унинг ахамияти

17. Болалар поликлиникаси, педиатр, оилавий шифокор фаолиятининг асосий сифат кўрсаткичлари

18. Болалар ва фертил ёшидаги аёллар орасида камқонлик касаллиги профилактикасининг стратегияси

19. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг асосий меёрий хужжатлар

20. Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилишда амалга оширалаётган чора тадбирлар мажмуаси

Мамлакатда санитария-эпидемиология холатининг айрим муаммолари

1. Санитария-эпидемиология барқарорлигинини таъминлашнинг асосий принцплари

2. Санитария-эпидемиология хизматининг асосий вазифалари

3. Жинсий йўл билан тарқалувчи юқумли касалликларнинг замонавий эпидемиологик таснифи

4. Аҳолини юқумли ва вирусли касалликлар, шу жумладан, ВИЧ/ОИТС дан муҳофаза қилишга йўналтирилган асосий чоралар

5. ВИЧ инфекциясининг тарқалиш йўллари

6. ВИЧ инфекцияси билан зарарланганда “эпидемиологик бўшлиқ”нинг аҳамияти

7. ВИЧ инфекциясини онадан болага ўтишини қандай олдини олиш мумкин

8. Сил муаммосининг Дунё миқёсида ва Ўзбекистондаги (бирламчи зарарланиш, тарқалиши, улим холатлари) тиббий иштимоий тавсифи. ДОТС – дастури

9. Туберкулёзнинг эрта аниқлаш усуллари. Флюорографияда аниқланган декретив контингентлар. Туберкулёзнинг утказиб юборилган деструктив ва оилавий шакллари, ДОТС- дастурида

10. Силга қарши курашга тегишли асосий мезоний хужжатлар. Мажбурий флюорография текширувига лозим бўлган “мажбурий” (касбий) контингент ва “хавфли гуруҳлар”.

11. Ёмон сифатли ўсмаларнинг дунё бўйича холати ва башорати. Ўзбекистонда уларни тарқалиши ва тузилмаси.

12. Онкокасалликларнинг вужудга келишида етакич хавф факторлари. Ёмон сифатли ўсмаларни аниқлаш фаоллиги ва барвақтлигини баҳоловчи кўрсаткичлар

13. Ўзбекистонда ёмон сифатли ўсмалар билан касалланиш ва тарқалиш тузилмаси. Ўсмаларни эрта аниқлаш кўрсаткичлари

14. Шифохона ичи инфекцияси профилактикаси

15. Санитария-оқартув ишларини ташкиллаштириш (буйруқлар, усуллар ва хк)

Тиббий ёрдам сифатини бошқариш ва назорат қилиш

1. Тиббий ёрдам сифатига таъсир кўрсатувчи омиллар. Тиббий ёрдам сифатини бошқариш

2. Далилларга асосланган тиббиёт: тушунча. Нима сабабдан далилларга асосланган тиббиётни ривожлантириш зарурати туғилган. Тиббий ёрдам сифатини оширишда далилларга асосланган тиббиётнинг ўрни.

3. Далилларга асосланган тиббиёт: асосий принцплари ва амалиётга тадбиқ этилган шакли

4. Стационар ёрдам самарадорлиги ва сифатини оширишнинг асосий йўналишлари

5. 1-2 жадвалдаги ички хужжатлар мониторингини ташкил этиш

6. 3б назорат карточкаларда хужжатларни юритиш тартибини ташкил этиш

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг карор, фармойиш ва бошқа топшириқларини рўйхатга олиш механизми, ва уларнинг ижросини таминланиши

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини рўйхатга олиш механизми, ва уларнинг ижросини таминланиши

9. Юқори ташкилотлардан келган хужжатларга жавобларини тайёрлаш муддатлари

Қандай хужжатларга 1,1а,1б назорат каточкалари юритилади

10. Фуқаролар мурожатларини куриб чиқиш тартиби ва жавоб бериш муддатлари. Фуқароларни оғзаки мурожатини қабулини ташкил этиш

11. Юқори турувчи органлардан келган хужжатларда қандай реквизитлар булиши керак, юқори турувчи органлардан келган хужжатларнинг ижроси муддати

12. ДПМларда назоратдаги хужжатларни куриб чиқиш механизмлари

13. Хужжатлар ижросини руйхатга олиш, хисобга олиш, уларни ташкил этишни назорат қилиш, резалютция ва ижро муддати

14. Ички хужжатлар мониторингини ташкил этиш. Юқори турувчи органларнинг топшириғини ижро этиш бўйича чора тадбирлар режасини ишлаб чиқиш тартиби

15. ДПМ ларда тиббий кенгашларни ташкил этиш ва ўтказиш, баёнларни тузиш ва қуйи органларга юбориш

16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларини рўйхатга олиш механизми, ва уларнинг ижросини таминланиши

17. Назоратда хамма вакт талаб килинадиган хужжатлар кетма-кетлиги

18. Муассасаларда хужжатларни жўнатиш муддатлари

19. Хужжатлар номенклатураларини тузилиши, сақланиш муддатлари ва архивга топшириш тартиби

20. Фуқаролар мурожатлари хисоботларини ва анализ қилиш тартиби

Соғлиқни сақлаш тизимида режалаштириш ва бошқариш

1. Бошқарув жараёнининг фазалари, соғликни сақлашда бошқарувнинг ўзига хослиги

2. Менежмент психологияси

3. Соғликни сақлашда маркетингнинг асосий принцип ва функциялари

4. Соғлиқни сақлаш маркетингида ” режалаштириш функцияси”

5. Соғлиқни сақлаш маркетингида “ташкилотчилик функцияси”

6. Замонавий менежментда бошқарувнинг асосий принциплари нималардан иборат

7. “Қарор қабул қилиш” тушунчаси ва унинг менежментдаги ахамияти

8. “Стратегик бошқарув” деганда нима тушунилади

9. Соғлиқни сақлаш тизимида “ ички ва ташқи муҳит” тушунчаси нимани англатади

10. ДПМ маркетинг хизматининг вазифалари

Соғлиқни сақлашда иқтисодиёт ва молиялаштириш

1. Соғлиқни сақлашда ҳаражатлар самарадорлигига таьсир қилувчи омиллар

2. Соғлиқни сақлаш муассасаларининг молиявий турғунлик кўрсатгичи

3. Сарфланган махсулот билан олди олинган зарарнинг нисбати: соғлиқни сақлашда профилактика дастурининг иқтисодий ахамияти

4. Пуллик тиббий хизматни даромад солиғидан озод қилиш қандай натижа берган буларди

5. ДПМ фаолиятида “рентабиллик бусағаси” тушунчасининг мазмуни

6. Жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирози ҳақида тушунчангиз

Жаҳонда соғлиқни сақлашнинг аҳволи. БЖССТнинг фаолияти

1. Инсоният ривожланиши ҳақида тушунча ва унинг аҳоли саломатлигига боғлиқлиги

2. БЖССТ нуқтаи назаридан жамоат соғлигини сақлашдаги глобал хавфсизлик

3. БЖССТ бирламчи тиббий санитар-ёрдамнинг “Хаммага соғлиқ” глобал мақсадига эришишдаги аҳамияти

4. БЖССТнинг Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимидаги олиб борилаётган ислоҳатларга муносабати

Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
30.08.2012 йил № 332-сонли буйруғига 4-илова

Аттестациядан ўтказиладиган раҳбар ходимларнинг

РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бош бошқармалари ва бошқармалари бошлиқлари

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бош врачлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг бош врачлари

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар тиббий диагностика марказларининг бош врачлари

Туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмаларининг бош врачлари

Республика, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачлари

Туманлар (шаҳарлар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари бош врачлари

Республика шошилинч тиббий ёрдам марказининг директори, унинг ўринбосарлари, бўлим раҳбарлари ва мудирлари

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиалларининг директорлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлим раҳбарлари ва мудирлари

Республика даволаш-профилактика муассасаларининг директорлари, бош врачлари ва уларнинг ўринбосарлари

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, бўлим раҳбарлари ва мудирлари

Илмий-текшириш институтлари, Саломатлик ва тиббий статистика институти директорлари ва уларнинг ўринбосарлари

Олий таълим муассасалар ва илмий-текшириш институтлари клиникаларининг бош врачлари ва уларнинг ўринбосарлари

Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачининг ўринбосарлари

Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг директори ва унинг ўринбосарлари

Республика тиббиёт марказлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

Республика илмий-амалий марказлар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

Малака ошириш таълим муассасалар раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари

Вазирлик тасарруфидаги бошқа муассасалар раҳбарлари

Вазирлик тасарруфидаги санитария-гигиена хизматининг бошқа муассасалари раҳбарлари


Номер документа:  332
Дата принятия:  30.08.2012

Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы