Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

08.09.2012

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг

Қарори

ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИНИ ЎТКАЗГАНЛИК УЧУН МЕҲНАТГА СОАТБАЙ ҲАҚ ТЎЛАШ МИҚДОРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 406-модда)

[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 29 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2386]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 5 июлдаги ПФ–4450-сон «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 28-сон, 308-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:

1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2011 йил 26 декабрдаги 518, 37 ва 81-ққ-сон «Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2311, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 2-сон, 21-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Б. ХОДИЕВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 август,
8-сон

Халқ таълими вазири Т. ШИРИНОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 август,
32-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 16 август,
46-ққ-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
2012 йил 16 августдаги 8, 32 ва 46-ққ - сон қарорига ИЛОВА

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш

МИҚДОРЛАРИ

1. Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

Т/р‎

Контингент‎

Ўқув машғулотларини
‎олиб ‎борувчи шахслар‎

Соатбай ҳақ тўлаш
‎миқдорлари
‎(сўм)‎
1.‎‏Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
‎муассасалари ўқувчилари‎
профессор, фан доктори‎15 203,9 ‎

доцент, фан номзоди‎

8 916,8 ‎

илмий даражага эга бўлмаган
‎шахслар*‎

6 117,0 ‎

2.‎‏Олий таълим муассасалари
‎талабалари
профессор, фан доктори‎

17 375,8 ‎

доцент, фан номзоди‎

10 974,6 ‎

илмий даражага эга бўлмаган
‎шахслар‎

7 951,9 ‎

3.‎‏‎‏Стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар,
‎раҳбар ходимлар ва мутахассислар
‎малакасини ошириш бўйича таълим
‎муассасалари (курслари) тингловчилари
профессор, фан доктори‎

20 996,1 ‎

доцент, фан номзоди‎

14 404,0 ‎

илмий даражага эга бўлмаган
‎шахслар‎

11 622,2 ‎

4.‎‏Курслар тингловчилари, ўрта махсус,
‎касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган
‎лавозимларни эгаллаб турган ишчилар,
‎ходимлар
профессор, фан доктори‎

11 857,3 ‎

доцент, фан номзоди‎

6 902,2 ‎

илмий даражага эга бўлмаган
‎шахслар*‎

4 655,5 ‎

2. Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари

Т/р‎Лавозимлар номиМалака тоифасиСоатбай ҳақ тўлаш
‎миқдорлари
‎(сўм)‎
1.‎‏

Умумтаълим мактабларининг бошланғич
‎синфлари ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди,
‎логопедия шохобчаси мудири

олий малака тоифали5 971,8 ‎
биринчи малака тоифали

5 629,0 ‎

иккинчи малака тоифали5 271,1 ‎
олий маълумотли‎4 922,2 ‎
ўрта махсус маълумотли‎4 601,0 ‎
2.

Умумтаълим мактабларининг юқори
‎синфлари ўқитувчиси

олий малака тоифали‎4 947,8 ‎
биринчи малака тоифали‎4 487,1 ‎
иккинчи малака тоифали‎4 202,4 ‎
олий маълумотли‎3 925,3 ‎
ўрта махсус маълумотли‎3 672,5 ‎

*илмий даражага эга бўлмаган, мутахассислик фанлари бўйича машғулот ўтказиш учун жалб қилинадиган шахслар.

Изоҳ:

1. Соатбай ҳақ тўлаш миқдори таркибига меҳнат таътили ҳақи киритилган.

2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси академиклари меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари 15 фоизга оширилади.

3. Конкурс ва танловлар жюрилари аъзолари, шунингдек конкурс ишлари тақризчилари меҳнатига ҳақ тўлашда олий таълим муассасалари талабалари билан ўқув машғулотлари олиб борганлик учун тўланадиган соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қўлланилади.

4.Таълим муассасаларида соатбай ҳақ тўлаш асосида ўқув машғулотларини ўтказиш учун шахсларни жалб қилиш, фақат муайян муассаса штатидаги ўқитувчилар таркиби томонидан ўтказилмайдиган ўқув машғулотлари ва фанлари учун кўзда тутилади. Ўқув машғулотларини соатбай ҳақ тўлаш асосида олиб борганлик учун ҳақ тўлаш харажатлари таълим муассасаси харажатлар сметасининг ҳисоб-китоблар ёйилмасида алоҳида қатор билан ажратилган соатбай ҳақ тўлаш фонди маблағлари доирасида амалга оширилади.

5. Соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари академик соатдан келиб чиқиб белгиланган.

3. Мазкур ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

Молия вазири Р. АЗИМОВ

2012 йил 16 август


Номер документа:  8
Дата принятия:  16.08.2012

Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы