Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

13.04.2012

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

FARMOYISH

Тошкент шаҳрида “Юқумли ва паразитар

касалликларни замонавий муаммолари”

мавзусида ёш олимлар илмий-амалий

конференциясини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2012 йил 29 июн куни Тошкент шаҳрида “Юқумли ва паразитар касалликларни замонавий муаммолари” мавзусида ёш олимлар илмий-амалий конференция ўтказилсин.

2.Конференцияга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масъулияти Фан ва ўқув юртлари (Ш.Э.Атаханов),Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармаси (Н.Л.Туйчиев) ва Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институтига (М.Ж.Ахмедова) юклатилсин.

3. “Юқумли ва паразитар касалликларни замонавий муаммолари” мавзусида ёш олимлар илмий-амалий конференция дастурини 1-илова,

- ташкилий қўмитa таркибини 2-илова,

- ишчи комиссия таркибини 3-илова,

- ўринлар тақсимотини 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий- текшириш институти директорига М.Ж.Ахмедова:

- Конференцияни ўтказиш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- Конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.

- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5.Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

6. Тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4-иловага мувофиқ конференция ишида қатнашиш учун инфекционист, эпидемиолог, паразитолог ва бошқа мутахассисларни, ушбу йўналишдаги кафедралар мудири ва ходимларни ҳомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « __ » даги

сонли фармойишига 1-илова

“Юқумли ва паразитар касалликларни замонавий муаммолари” мавзусида ёш олимлар илмий-амалий конференция

ДАСТУРИ

- Республикада ичак юқумли касалликлар ва зооноз касалликларга қарши кураш бўйича тадбирлар.

- Вирусли гепатитлар ва ОИТС муаммолари.

- Паразитар касалликларни эпидемиологияси, патогенези, иммунологияси, клиникаси, диагностикаси, давоси ва башорати.

- Янги эски қайталанувчи ва шифохона ички инфекциялари: муаммолар ва уларни ечиш йўллари.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

20012 йил « __» даги

сонли фармойишига 2-илова

“Юқумли ва паразитар касалликларни замонавий муаммолари” мавзусида ёш олимлар илмий-амалий конференция

ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис: А.В. Алимов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Раис уринбосарлари:

Ш.Э. Атаханов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Аъзолар:

Н.Л.Туйчиев

Санитария-эпидемиология назорати Бош бошқармасининг бошлиғи

Н.Л. Хабилов

ССВнинг илмий тадқиқот ишларни мувофиқлаштириш бўлимининг раҳбари

М.Ж.Ахмедова

ЭМваЮКК ИТИ директори

Л.Х. Мусажонова

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бош мутахассиси

Ф.Ч.Санаев

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

С.Н.Бобохужаев

ЭМЮК ИТИ директорининг илмий ишлар буйича ўринбосари

Г.К.Абдухалилова

ЭМЮК ИТИ илмий котиба ва лаборатория мудири

Ф.С.Саипов

ЭМЮК ИТИ лаборатория мудири ва гран рахбари

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « __» даги

сонли фармойишига 3-илова

“Юқумли ва паразитар касалликларни замонавий муаммолари” мавзусида ёш олимлар илмий-амалий конференция ўтказиш бўйича ишчи комиссиялар

ТАРКИБИ

1.Мухаррирлик ва нашриёт комиссияси:

Раис:

М.Ж.Аҳмедова

ЭМЮК ИТИ директори

Аъзолар:

С.Н.Бобохўжаев

ЭМЮК ИТИ директори ўринбосари

Н.Ғ.Ғуломов

ЭМЮК ИТИ лаборатория мудири

И.Х.Маматқулов

ЭМЮКИТИ лаборатория мудири

С.О.Осипова

ЭМЮКИТИ лаборатория мудири

Х.Ю.Ахмедова

ЭМЮКИТИ етакчи илмий ходими

Ф.С. Саипов

ЭМЮКИТИ лаборатория мудири

Н.А. Зохидова

ЭМЮКИТИ илмий ходими

2.Конферецияни маблағ билан таъминлаш ва хомийлар билан ишлаш комиссияси:

Раис:

М.Ж.Аҳмедова

ЭМЮКИТИ директори

Аъзолар:

Х.Ю.Аҳмедова

ЭМЮКИТИ етакчи илмий ходими

3. Конфереция маърузаларини ва дастурини тайёрлаш бўйича ишлаш комиссияси

Раис:

С.Н.Бобохўжаев

ЭМЮК ИТИ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари

Аъзолар:

И.Х.Маматқулов

ЭМЮКИТИ лаборатория мудири

Х.Ю.Ахмедова

ЭМЮКИТИ етакчи илмий ходими

Ф.С. Саипов

ЭМЮКИТИ лаборатория мудири

4. Конфереция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш комиссияси

Раис:

Ф.Ч.Санаев

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Аъзолар:

С.Н.Бобохўжаев

ЭМЮКИТИ директори ўринбосари

Н.Ғ.Ғуломов

ЭМЮКИТИ лаборатория мудири

Г.А.Ибадова

ЭМЮКИТИ лаборатория мудири

5. Зал ва фойени тайёрлаш комиссияси:

Раис:

Н.Ш.Шоабдуллаева

ЭМЮК ИТИ директори ўринбосари

Аъзолар:

Г.К.Абдухалилова

ЭМЮК ИТИ илмий котибаси

К.Ш.Холматова

ЭМЮК ИТИ клиника врачи

6. Конфереция қатнашчиларини рўйхатга олиш бўйича комиссия ва котибият:

Раис:

Ф.С. Саипов

ЭМЮКИТИ лаборатория мудири

Аъзолар:

Н.А. Зохидова

ЭМЮКИТИ илмий ходими

М.С.Мадаминов

ЭМЮКИТИ катта илмий ходими

З.Х.Мадримов

ЭМЮКИТИ клиника врачи

7. Конфереция қатнашчиларини овқатлантириш бўйича комиссия:

Раис:

А.М.Юлдашев

ЭМЮКИТИ клиникаси бўлим мудири

Аъзолар:

Ў.А.Мўминов

ЭМЮКИТИ клиникаси бўлим мудири

Ж.А.Бўронова

ЭМЮКИТИ клиникаси бош хамшираси

8. Конференция қатнашчиларини сертификатлар билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис:

М.Ж.Аҳмедова

ЭМЮКИТИ директори

Аъзолар:

Х.Ю.Аҳмедова

ЭМЮКИТИ етакчи илмий ходими

9. Конференция қатнашчиларини кутиб олиш, жой билан таъминлаш ва рўйхатга олиш бўйича комиссия:

Раис:

Н.М.Норбоев

ЭМЮКИТИ катта илмий ходими

Аъзолар:

М.С.Мадаминов

ЭМЮКИТИ катта илмий ходими

З.Х.Мадримов

ЭМЮКИТИ клиника врачи

10. Конференция қатнашчиларини сертификатлар билан таъминлаш бўйича комиссия:

Раис:

М.Ж.Аҳмедова

ЭМЮКИТИ директори

Аъзолар:

Х.Ю.Аҳмедова

ЭМЮКИТИ етакчи илмий ходими

Фан ва ўқув юртлари Бош

бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012йил « ___» даги

сонли фармойишига 4-илова

“Юқумли ва паразитар касалликларни замонавий муаммолари” мавзусида ёш олимлар илмий-амалий конференция

қатнашчилари учун ўринлар

ТАҚСИМОТИ

Муассасалар

Ўринлар

1

АндДавТИ

4

2

БухТИ

2

3

СамДавТИ

4

4

ТТАнинг Урганч филиала

2

5

ТТАнинг Фарғона филиали

4

6

Тошкент Тиббиёт Академияси

10

7

ТошВМОИ

10

8

ТошПМИ

10

9

Саломатлик институти

10

10

ЭМЮК ИТИ

15

11

СГ ва ККИТИ

10

12

Республика СПИД маркази

10

13

Паразитология ИТИ

4

14

Вирусология ИТИ

20

15

Жами

115

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы