Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

13.04.2012

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

FARMOYISH

“Нейрохирургиянинг долзарб муаммолари” мавзусида

Илмий-амалий конференция ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2012 йил 13-14 апрел кунлари Урганч шаҳрида “Нейрохирургиянинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий- амалий конференция ўтказилсин.

2. Конференцияга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш маъсулияти Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э.Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Республика Нейрохирургия илмий маркази (Г.М.Кариев), Хоразм вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига (Бекчанов С.З.) зиммасига юклатилсин.

3. “Нейрохирургиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция дастурини 1-иловага мувофиқ;

- ташкилий қўмита таркибини 2-иловага;

- ишчи гуруҳлар таркибини 3-иловага;

- ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Республика Нейрохирургия илмий маркази Г.М.Кариевга:

- Конференция ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- Конференция иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.

- Сертификатларни тайёрлаш ва конференция қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш амалга оширилсин.

5. Конференция ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ахборот марказига (Ф.Ч. Санаев) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиғига, Олий таълим муассасалари ректорлари, илмий текшириш институтлари, ҳамда илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 3-иловага мувофиқ конференция ишида қатнашиш учун ўз вакилларини, ушбу йўналишдаги кафедралар мудири ва ходимларни хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойишни ижроси назорати Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2011 йил “____ “ ______

- даги сонли фармойишига

1 - илова

“Нейрохирургиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция

Д А С Т У Р и

1. Бош мия жароҳатларини даволашнинг замонавий йўналишлари.

2. Болалар нейрохирургияси.

3. Нейроонкология.

4. Миниинвазив ва эндоскопик нейрохирургия.

5. Бош мия қон-томир нейрохирургияси.

6. Умуртқа поғонаси ва орқа мия нейрохирургияси.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2011 йил “____ “ ______

- даги сонли фармойишига

2 - илова

Нейрохирургиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкилий қумитаси

Т А Р К И Б И

Раис: А.В. Алимов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосарлари:

Ш.Э. Атаханов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Д.Б. Миразимов

Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи

Аъзолар:

Г.М.Кариев

Республика Нейрохирургия маркази директори

С.З.Бекчанов

Хоразм вилояти ССБ бошлиғи

М.Ж.Мирзабаев

Республика Нейрохирургия маркази директор ўринбосари

Ф.Ч. Санаев

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

К.Э.Маҳкамов

РШТЁИМ нейрохирургия бўлими мудири

Б.С.Эшчанов

Ш.Б.Гафуров

Л.Я.Чекурина

Хоразм вилояти ССБ бош нейрохирурги

Республика Нейрохирургия маркази илмий котиби

Республика Нейрохирургия маркази бўлим бошлиғи

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2011 йил “____ “ ______

- даги сонли фармойишига

3 - илова

Нейрохирургиянинг долзарб муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий конференция қатнашчилари учун ўринлар

ТАҚСИМОТИ

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

12

2.

Андижон вилояти

2

3.

АндДавТИ

2

4.

Бухоро вилояти

4

5.

БухДавТИ

2

6.

Жиззах вилояти

2

7.

Қашқадарё вилояти

2

8.

Навоий вилояти

2

9.

Наманган вилояти

2

10.

Самарқанд вилояти

5

11.

СамДавТИ

2

12.

Сирдарё вилояти

2

13.

Сурхандарё вилояти

2

14.

Хоразм вилояти

60

15.

ТТА Урганч филиали

4

16.

Тошкент вилояти

1

17.

РШТЁИМ ва унинг филиаллари

15

18.

ТТА

2

19.

ТошПТИ

1

20.

ТошПТИ Нукус филиали

2

21.

ТошВМОИ

1

22.

Травматология ва ортопедия ИТИ

1

ЖАМИ:

125

Эслатма: конференция ишида иштирок этиш учун нейрохирурглар, невропатологлар, травматологлар, анестезиолог ва реаниматорлар таклиф этилади.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. АТАХАНОВ


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы