Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

13.04.2012

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG’LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI

FARMOYISH

Тошкент шаҳрида “Травматология ва

ортопедиянинг долзарб муаммолари”

анжуманини ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 февраль кунидаги «Ўзбекистон Республикасида 2012 йилда халқаро ва Республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўгрисида”ги 141-ф-сонли Фармойиши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йилга мўлжалланган асосий ташкилий тадбирлар режасига асосан

1. 2012 йил 15-16 июн кунлари Тошкент шаҳрида “Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари” анжумани ўтказилсин.

2. Анжуманга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масъулияти Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси (Ш.Э. Атаханов), Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси (Д.Б.Миразимов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси (Д.И.Ахмедова) ва Травматология ва ортопедия Илмий текшириш институти (М.Ж.Азизов) зиммасига юклатилсин.

3. “Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари” анжумани дастурини 1-иловага мувофиқ;

ташкилий қўмита таркибини 2-иловага мувофиқ;

ишчи гуруҳлар таркибини 3-иловага мувофиқ;

ўринлар тақсимоти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Травматология ва ортопедия Илмий текшириш институти директори М.Ж.Азизовга:

- анжуманни ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-ҳаражатлар хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан қопланиши назарда тутилсин.

- анжуман иши якунлангач 10 кун муддат ичида вазирликнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига ҳисобот топширилсин.

- Сертификатларни тайёрлаш ва анжуман қатнашчиларини, ўрнатилган тартибда сертификатлар билан таъминлаш юклатилсин.

5 Анжуман ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш ССВнинг Ахборот марказига (Санаев Ф.Ч.) юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар хокимияти Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар хокимияти Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорларига, илмий текшириш институтлари, илмий ва ихтисослаштирилган марказлар директорларига 4-иловага мувофиқ, анжуман ишида қатнашиш учун мутахассисларни, ушбу йўналишдаги кафедраларнинг мудири ва ходимларини хомийлар ва бюджетдан ташқари маблағлар хисобидан юбориш юклатилсин.

7. Ушбу фармойиш ижросини назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.В. Алимов зиммасига юклатилсин.

Вазир А.И.Икрамов

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « __» даги

сонли фармойишига 1-илова

“Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари” анжуманиДАСТУРИ

1. Травматология ва ортопедияда истиқболли хирургик технологиялар.

2. Умуртқа жароҳатлари ва касалликларини даволаш.

3. Болалар травматологияси ва ортопедияси муаммолари.

4. Бўғимларни эндопротезлаш.

5. Травматология ва ортопедияда остеопороз муаммолари.

Фан ва ўқув юртлари

Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э. АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « __» даги

сонли фармойишига 2-илова

“Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари” анжуманиташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

Раис: А.В. Алимов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосарлари:

А.И. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Ш.Э. Атаханов

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи

Аъзолар:

Д. Б. Миразимов

Даволаш-профилактика ёрдами ташкиллаштириш Бош бошқармаси бошлиғи

Д.И. Ахмедова

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасининг бошлиғи

М.Ж.Азизов

Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти директори

А.Э. Сиддиков

ССВнинг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи

Н.Л.Хабилов

Илмий-текшириш ишларини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

Л.Х. Мусажонова

ССВнинг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бош мутахассиси

Ф.Ч. Санаев

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

М.М.Салиев

Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти директори ўринбосари

М.С.Асамов

Травматология ва ортопедия илмий-текшириш институти директори ўринбосари

М.Ю.Каримов

ТТА кафедра мудири

А.А. Худжанов

- ССВнинг бош болалар ортопеди

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2012 йил « __ » даги

сонли фармойишига 3-илова

“Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари” анжуманиишчи комиссиялари

ТАРКИБИ

1.Мухаррирлик ва нашриёт комиссияси

Раис

Азизов М.Ж.

ТОИТИ директори

Аъзолар

Салиев М.М.

ТОИТИ директор ўринбосари

Рустамова У.М.

ТОИТИ илмий котиби

Қодиров И.М.

ТОИТИ катта илмий ходими

Храповецская А.Ю.

ТОИТИ катта илмий ходими

Ходжанов И.Ю.

ТМА кафедра мудири

Каримов М.Ю.

ТМА кафедра мудири

2.Анжуманни маблағ билан таъминлаш ва хомийлар билан ишлаш комиссияси

Раис

Азизов М.Ж.

ТОИТИ директори

Аъзолар

Салиев М.М.

ТОИТИ директор ўринбосари

Рустамова У.М.

ТОИТИ илмий котиби

3.Анжуман қатнашчиларни сертификатлар ва бейджиклар билан таъминлаш бўйича комиссияси

Раис

Салиев М.М.

ТОИТИ директор ўринбосари

Аъзолар

Рустамова У.М.

ТОИТИ илмий котиби

Қодиров И.М.

ТОИТИ катта илмий ходими

4.Анжуман ишини матбуот, радио ва телевидение орқали ёритиш бўйича комиссияси

Раис

Санаев Ф.Ч.

ССВнинг Ахборот маркази бошлиғи

Аъзолар

Салиев М.М.

ТОИТИ директор ўринбосари

Асилова С.У.

ТМА кафедра мудири

5.Зал ва фойени тайёрлаш комиссияси.

Раис

Дурсунов А.М.

ТОИТИ булим рахбари

Аъзолар

Валиев Э.Ю.

ССВнинг бош травматологи

Қодиров С.

ТОИТИ кичик илмий ходими

6.Анжуман қатнашчиларини руйхатга олиш буйича комиссия

Раис

Рустамова У.М.

ТОИТИ илмий котиби

Аъзолар

Қодиров И.М.

ТОИТИ катта илмий ходими

Храповецская А.Ю.

ТОИТИ катта илмий ходими

Валиева К.Н.

ТОИТИ кичик илмий ходими

Касимова Г.Т.

ТОИТИ врач ординатор

7.Анжуманқатнашчиларини овкатлантириш бўйича комиссия.

Раис

Асамов М.С.

ТОИТИ директор ўринбосари

Аъзолар

Ташпулатов А.Г.

РСЙХМ директори

Жўраев А.М.

ТОИТИ булим рахбари

8.Анжуманқатнашчиларни кутиб олиш ва жой билан таъминлаш бўйича комиссия.

Раис

Шотурсунов Ш.Ш.

ТОИТИ булим илмий рахбари

Аъзолар

Ходжанов И.Ю.

ТМА кафедра мудири

Каримов М.Ю.

ТМА кафедра мудири

9.Анжуман котибияти

Раис

Рустамова У.М.

ТОИТИ илмий котиби

Аъзолар

Аскарова Д.Ш.

ТОИТИ кичик илмий ходими

Хўжаназаров И.

ТОИТИ катта илмий ходими

10.Маданий дастур бўйича комиссия

Раис

Қодиров И.М.

ТОИТИ катта илмий ходими

Аъзолар

Хўжаназаров И.

ТОИТИ катта илмий ходими

Усманов Ф.

ТОИТИ кичик илмий ходими

Фан ва ўқув юртлари Бош

бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

2010 йил « ___» даги

сонли фармойишига 4-илова

“Травматология ва ортопедиянинг долзарб муаммолари” анжумани қатнашчилари учун ўринлар

ТАҚСИМОТИ

Муассасалар

Ўринлар

1.

МДХ ва ҳорижий давлатлар

40

2.

Коракалпоғистон Республикаси

6

3.

Андижон вилояти

10

4.

Бухоро вилояти

9

5.

Самарқанд вилояти

12

6.

Жиззах вилояти

3

7.

Сирдарё вилояти

3

8.

Сурхондарё вилояти

7

9.

Қашкадарё вилояти

9

10.

Наманган вилояти

12

11.

Фаргона вилояти

10

12.

Навоий вилояти

3

13.

Хоразм вилояти

7

14.

Тошкент вилояти

7

15.

Тошкент шахри

20

16.

ТТА

12

17.

ТошПТИ

10

18.

ТошВМОИ

10

19.

АндДавТИ

5

20

БухТИ

5

21

СамДавТИ

5

22

ТТА Урганч филиали

1

23

ТошПТИ Нукус филиали

1

24

РШТЁИМ

5

25

Республика суяк йирингли касалликлар маркази

3

26

Болалар суяк сили санаторияси

2

27

Республика ихтисослаштирилган Онкология илмий-амалий тиббиёт маркази

2

28

Травматология ва ортопедия ИТИ

40

29

ИТИ, ихтисослаштирилган илмий марказлар

10

Жами

270

Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармаси бошлиғи Ш.Э.АТАХАНОВ


Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы