Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
27 июн 2011й. | №187 |
Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кўрсатилаётган хизматларнинг
сифатини назорат қилиш ҳамда ҳавфсизликни таъминлашни ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 июндаги 383-ф-сонли фармойишини ижросини таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 июндаги 383-ф-сонли фармойиши маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Жорий йилнинг ёзги мавсумида болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хузуридаги штаб таркиби 1-иловага,
-Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бириктирилган тиббиёт ходимларининг янги рўйҳати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2011 йил 18 майдаги 139-сонли буйруғининг 1 ва 4 иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.А.Мамаджановга;
- Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штаб филиали ташкил этилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари ҳамда ДСЭНМлари Бош врачларига;
- Болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини назорат қилиш ҳамда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича худудийлик бўйича Соғлиқни сақлаш бошқармаларининг штаби филиали ташкил этилсин.
-2 кун муддатда ушбу буйруқ асосида ички ҳужжатларга ўзгартириш киритилсин.
6. Мавсум давомида ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам ҳамда Давлат санитария назоратини талаб даражасида ташкил этилишига Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари ва ДСЭНМ Бош врачлари, жойлардаги штаб раҳбарлари ва аъзолари, ҳар бир оромгоҳга бириктирилган тиббиёт ходимлари жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
7.Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
В а з и р | А.И.Икрамов |
Киритилди:
СЭНББ бошлиғи Л.Н.Туйчиев
ОваБМҚББ бошлиғи Д.И.Ахмедова
Келишилди:
Республика Бош Давлат санитария врачи, вазир ўринбосари С.С.Саидалиев
Вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов
Вазир ўринбосари А.И.Камилов
Назорат инспекцияси бошлиғи У.С.Исмаилов
Бош адлия маслахатчиси Б.Г.Хажиханов
Номер документа: 187
Дата принятия: 27.06.2011
Дополнительно: Жорий йил мавсумида ёзги соғломлаштириш оромгохларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги штабининг таркиби / Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бириктирилган тиббиёт ходимларининг рўйҳати