Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
РЕСПУБЛИКА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Қарорга ЎзР Президентининг 02.06.2009 й. ПҚ-1119-сон Қарорига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида" 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ва унинг марказий аппаратининг такомиллаштирилган тузилмалари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг тузилмалари 3 - 7-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари икки ташкилотга - тегишли ҳокимлик ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади;
вилоят ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори, шунингдек вилоят тиббий диагностика маркази, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари лавозимига тегишли вилоят ҳокими ёки Тошкент шаҳар ҳокими тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан тайинланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказувчи доимий фаолиятдаги комиссия 8-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.
Қуйидагилар аттестация комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
соғлиқни сақлаш тизимининг раҳбар ходимларини ҳар йили аттестациядан ўтказиб туриш, жумладан, уларнинг касбий тайёргарлик ва малака даражаси бўйича эгаллаб турган лавозимига муносиблигини баҳолаш;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий органларидаги кадрлар таркибини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кўриш;
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини ва бошқарув органлари раҳбарларининг малакаси ҳамда касбий тайёргарлиги даражасини доимий равишда ошириб бориш тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда аттестация комиссияси тўғрисидаги низомни, аттестациядан ўтказиш тартибини, шунингдек аттестациядан ўтказиладиган соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларининг лавозимлари рўйхатини тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда янги ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят диагностика маркази, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси, шунингдек қишлоқ врачлик пункти тўғрисидаги низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Қорқалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман (шаҳар) марказий шифохоналари, шунингдек ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказларининг марказлаштирилган бухгалтерияларини тугатиш ҳамда уларнинг негизида:
ҳудудий молия органлари тузилмасида соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш бўлимлари (шўъбалари)ни;
ҳар бир соғлиқни сақлаш муассасасида мазкур муассасаларга юридик шахс мақомини берган ҳолда молия-бухгалтерлик хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:
икки ҳафта муддатда ҳудудий молия органлари тузилмасида соғлиқни сақлаш муассасаларини молиялаштириш бўлимлари (шўъбалари) ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари молия-бухгалтерлик хизматлари ходимлари сонининг нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
икки ҳафта муддатда тиббиёт муассасаларининг молия-бухгалтерлик хизматлари билан ҳудудий молия органлари ўртасидаги вазифалар ва мажбуриятлари тақсимотини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда тасдиқланган нормативлар асосидаги харажатлар сметаси тиббиёт муассасалари томонидан ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши ҳамда молия органларида рўйхатга олиниши, тиббиёт муассасалари харажатларининг тўлови эса рўйхатга олинган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилиши назарда тутилсин;
тиббиёт муассасаларининг молия-бухгалтерлик хизматларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш бўйича амалий чоралар кўрсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилик бўлинмалари тиббиёт муассасаларининг бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши ҳамда бюджет интизомига риоя этиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
тиббиёт муассасаларида қон, унинг компонентлари ва препаратларини тайёрлаш, сақлаш ва хавфсизлик стандартларига ҳамда аҳолига гематологик ёрдам кўрсатиш стандартларига риоя қилиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисидаги;
2008 йилнинг 1 январидан бошлаб қон ишлатиш билан боғлиқ бўлган барча тиббий муолажаларни кўп маротаба қўлланилиши тақиқланган буюм ҳамда асбоблар рўйхатини тасдиқлаган ҳолда бир маротабалик тиббий буюм ва асбоблардан фойдаланишга ўтказиш тўғрисидаги;
2008 - 2010 йилларда гематология ва қон қуйиш институтини, қон қуйиш станцияларини, ОИТС марказларини замонавий лаборатория ва бошқа жиҳозлар билан бюджет маблағлари ҳамда халқаро ташкилотлар ва молия институтлари грантларини жалб этиш ҳисобидан мукаммал таъмирлаш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Белгилансинки, хусусий тиббиёт муассасалари қуйидаги мажбурий талаблар ва шартларни бажарган тақдирда аҳолига хизмат кўрсатиш ҳуқуқига эга:
тиббиёт муассасаси даволаш фаолиятини фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга биноан муайян турдаги ихтисос йўналиши бўйича амалга оширади;
диагностика ва даволаш асбоб-ускуналаридан иборат замонавий моддий-техник базанинг мавжудлиги;
муассаса штатида турган, тегишли ихтисос йўналиши бўйича малака тоифасига эга бўлган юқори малакали врач мутахассислар диагностика ва даволаш фаолиятини мустақил равишда олиб бориши;
тиббиёт муассасаси фаолиятини фақатгина даволаш жараёни стандартларига жавоб берадиган бино ва хоналарда ташкил этиши.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лицензия бериш ва нодавлат муассасалари томонидан кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг сифатини назорат қилиш бошқармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни, шунингдек, тиббиёт фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқласин ва бунда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хусусий тиббиёт муассасалари томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этиши устидан назоратни амалга оширишнинг алоҳида регламенти назарда тутилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
уч ой муддатда янги ташкил этилаётган туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, жумладан, вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, шунингдек тиббий диагностика марказларида комплекс инвентаризация ўтказсин ва уларнинг моддий-техник базаси ҳолатини баҳоласин;
ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича 2008 - 2012 йилларда вилоят кўп тармоқли тиббиёт ва диагностика марказлари, туман тиббиёт бирлашмалари ҳамда санитария-эпидемиология хизматларини босқичма-босқич мукаммал таъмирлаш ва замонавий диагностика ҳамда даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) Дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин, бунда ушбу мақсадлар учун халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг грантлари ҳамда қарзларини жалб этиш назарда тутилсин;
ташкил этилаётган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, вилоят тиббиёт диагностика марказлари, кўп тармоқли тиббиёт марказлари, болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари биноларини реконструкция қилиш, уларнинг бўлинмаларини беморларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш технологияларига мувофиқ мақбул тарзда жойлаштирган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 2008 - 2012 йиллардаги Инвестиция дастурларига киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази қошида, мавжуд майдонлардан, Марказнинг ишлаб чиқариш-техника ва кадрлар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда, кардиохирургия бўлимини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда тиббиёт муассасаларига замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини узоқ муддат ижарага берадиган, устав капиталини шакллантириш манбалари белгиланган ихтисослаштирилган лизинг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 январдаги Ф-2658-сонли фармойиши билан тузилган Ишчи гуруҳнинг соғлиқни сақлаш тармоғини ва шифохоналардаги ўринлар сонини, шу жумладан, кам қувватли тиббиёт муассасаларини тугатиш ёки тегишли шифохоналарнинг бўлимларига айлантириш ҳисобига мақбуллаштириш тўғрисидаги таклифи 9-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
клиник ординатура орқали шифокор ходимлар малакасини ошириш ва касб маҳоратини такомиллаштиришни;
тиббиёт муассасаларининг бош шифокорлари ва уларнинг ўринбосарларини тиббиёт муассасалари менежменти бўйича қисқа муддатли махсус курсларда ўқитишни назарда тутувчи тиббиёт кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
14. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 14 январдаги 18-сонли қарорининг 1-банди, 1 ва 7-иловалари;
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарорининг 2-иловаси.
15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Қосимов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти | И. Каримов |
Номер документа: 700
Дата принятия: 02.10.2007