Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
2011 йил 18 май | № 139 |
«2011 йил мавсумида ёзги соғломлаштириш оромгохларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини ташкил этиш тўғрисида»
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 18 майдаги 07-17-28-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика доимий комиссиясининг кенгайтирилган селектор мажлиси” баёнида белгиланган тадбирларни ижросини таъминлаш ҳамда мавсум давомида ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини талаб даражасида ташкил этиш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Жорий йил мавсумида ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини ташкил этиш ҳамда тадбирларни мувофиқлаштириб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги штаб таркиби 1-иловага, вилоятларга бириктирилган штаб аъзоларининг рўйхати 2-иловага, болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси 3-иловага, болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бириктирилган тиббиёт ходимларининг рўйҳати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқларига:
2.1. 1 ҳафта муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси қошида жорий йил мавсумида ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш учун тажрибали мутахассислардан иборат штаб ташкил этилсин;
2.2. Штаб аъзолари болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этиладиган шаҳар ва туманларга бириктирилсин;
2.3. Соғломлаштириш оромгоҳларидаги тиббий пунктларда болаларга ёрдам кўрсатиш учун керак бўладиган тиббий асбоб-ускуналар, юмшоқ ва қаттиқ жихозлар 0285-10 ва 0286-10-сонли СанҚМ талаблари асосида таъминлансин;
2.4. Ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари томонидан ҳудудий “Дори-дармон” акционерлик уюшмалари орқали дори-дармон жамламаларини, ўрнатилган тартибда, олиниши таъминлансин;
2.5. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларидаги ёзги дам олиш оромгоҳларига Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан болаларни транспортларда олиб келишда, йўл давомида кузатиб бориш, бериладиган ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳавфсизлиги устидан назорат қилиш ҳамда керак бўлганда тиббий ёрдам кўрсатиш учун поездларга малакали тиббий ходимлар бириктирилиб, уларнинг рўйхати 25 майга қадар тасдиқлансин;
2.6. Оромгоҳларга юборилаётган болалар ҳудудий оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида тиббий кўрикдан ўтказилсин ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 26 июндаги 287-сонли буйруғи асосида тегишли маълумотнома, ўрнатилган тартибда, расмийлаштирилиши таъминлансин;
2.7. Оромгоҳларда болаларга хизмат кўрсатиш учун юборилаётган ходимлар турар жойидаги туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникаларда, бюджет хисобидан, (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йилдаги 300-сонли бўйруғи асосида) тиббий кўрикдан ўтказилсин;
2.8. Маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, оромгоҳларнинг бир-бирига нисбатан жойлашувини (масофасини) инобатга олган ҳолда, тез тиббий ёрдам машиналари ва бригадаларининг навбатчилиги ташкил этилсин;
2.9. Болалар дам олиш оромгохлари ташкил этилган туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят “Дори-дармон” акционерлик уюшмаларидан қорақурт захарига қарши зардоб ва илон захарига қарши поливалент зардобларнинг ўз вақтида олиб келиниши ва тарқатилиши таъминлансин;
2.10. Ҳар бир оромгоҳда, эҳтиёждан келиб чиқиб, сақлаш шароитларини яратган ҳолда, қорақурт ва илон захарларига қарши зардобларнинг сақланиши таъминлансин;
2.11. Оромгоҳларга бириктирилган тиббиёт ходимларини, зарурият юзага келганда, болаларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, қорақурт ва илон захарларига қарши зардобларни ишлатиш, овқатдан захарланиш ва гурухли юқумли касалликларни олдини олиш мавзуларида ўқитилиши ташкил этилсин;
2.12. Дам олиш оромгоҳларидаги болалар ўртасида юқумли касалликлар, овқатдан захарланиш ҳолатлари аниқланганда ҳудудий ДСЭНМларга олдин телефон орқали, кейин ёзма равишда шошилинч хабарнома (058-шакл бўйича), белгиланган муддатларда, етказилиши таъминлансин;
2.13. Ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни саломатлигини тиклаш борасида амалга оширилган тадбирлар тўғрисида тегишли маълумотнома ҳар бир смена якуни бўйича 11 июл, 10 август ҳамда умумлаштирилган маълумотнома 10 сентябрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармасига тақдим этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси “Дори-дармон” акционерлик компаниясидан унинг таркибидаги ҳудудий “Дори-дармон” корхоналари томонидан, уларнинг ҳудудларида ташкил этилган болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари сонидан келиб чиққан холда, зарур бўлган дори воситалари заҳираси тайёрланиши ва шартнома асосида таъминланиши сўралсин.
4. Республика ҳўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси Бош врачига (Б.А.Рискиев):
4.1. Ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида, амалдаги меъёрий ҳужжатлар асосида, профилактик дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирлари ўтказилиши ташкил этилсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМлари Бош врачларига:
5.1. Болаларни ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 18 майдаги 07-17-28-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика доимий комиссиясининг кенгайтирилган селектор мажлиси” баёнининг 10-иловаси билан тасдиқланган “Болаларни соғломлаштириш оромгоҳларида текширишларни тартибга солиш бўйича Низом” асосида ўтказилиши ташкил этилсин;
5.2. Оромгоҳларда, ўрнатилган тартибда, текшириш ўтказиш вақтида уларни ичимлик суви, марказий ёки маҳаллий канализация тизимлари билан, қаттиқ ва юмшоқ жихозлар, ошхоналарни тегишли технологик ускуналар ва совутгичлар билан таъминланганлиги, ҳудуднинг ободонлаштирилганлиги, кундалик чиқиндиларни вақтинча сақлаш ва олиб чиқиб кетиш учун шароит яратилганлиги, болаларга тиббий хизмат кўрсатиш пунктининг мавжудлиги каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин;
5.3. Оромгоҳларни мавсумда фаолият кўрсатишига рухсатнома 0285-10 ва 0286-10-сонли СанҚМ талабларига қатъий риоя қилган холда расмийлаштирилиши таъминлансин;
5.4. Болаларга йўл давомида бериладиган буфет маҳсулотлари ҳамда (бир суткадан ортиқ йўлда юрилганда) иссиқ озиқ-овқатларнинг таомномалари ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати билан олдиндан келишилиши таъминлансин;
5.5. Марказлашган ичимлик суви таъминотида узилишлар бўлган вақтида оромгоҳларга ичимлик сувини ташиб келтириш ва сақлаш шароитларини талаб даражасида бўлиши устидан мавсум давомида доимий назорат ўрнатилсин;
5.6. Оромгоҳларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берувчи корхона ва ташкилотларда маҳсулотларини сақлаш, ташиш ҳамда уларнинг сифати ва ҳавфсизлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги устидан, ўрнатилган тартибда, Давлат санитария назорати ташкил этилсин;
5.7. Ичимлик суви ташиб келтириладиган оромгоҳларга фаолият кўрсатиши учун рухсатнома бериш қатъиян тақиқлансин;
5.8. Мактаблар қошида очилиши режалаштирилаётган оромгоҳларнинг санитария қоида ва меъёрлари талабларига жавоб бериши устидан санитария назорати ташкил этилсин;
5.9. Болаларни ёзги соғломлаштириш мавсумида оромгоҳлар устидан ўтказилган Давлат санитария назорат бўйича Республика ДСЭНМга ҳар смена якуни бўйича 11 июл, 10 август ҳамда якуний умумлаштирилган маълумотнома 10 сентябрга қадар тақдим этилсин.
6. Республика ДСЭНМ бош врачи (Б.К.Умирзаков)га:
6.1. Оромгоҳларда мавсумга тайёргарлик ишларининг бориши устидан, ўрнатилган тартибда, санитария назоратини ташкил этиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида ҳудудий ДСЭНМлар томонидан тегишли талабномалар корхона ва ташкилот раҳбарларига ҳамда ҳудудий ҳокимликларга тақдим этилиши ташкил этилсин;
6.2. Болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳларининг санитария-техник ҳолати, болаларга берилаётган ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳавфсизлиги ҳамда уларга кўрсатилаётган тиббий-профилактик ёрдамнинг ҳолати устидан ҳудудий ДСЭНМлар томонидан, ўрнатилган тартибда, санитария назорати ташкил этилсин;
6.3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 18 майдаги 07-17-28-сонли баёнининг 6-иловасига мувофиқ, 2011 йилги мавсумни уюшқоқлик билан ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудий семинарларда қатнашиш учун барча маъсул ходимларнинг иштироки таъминлансин;
6.4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМларидан ҳар смена якуни бўйича 13 июл, 13 август ҳамда умумлаштирилган маълумотномани 13 сентябрга қадар СЭНББга тақдим этилсин.
7. Мавсум давомида ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам ҳамда Давлат санитария назоратини талаб даражасида ташкил этилишига Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиқлари ва ДСЭНМ Бош врачлари, жойлардаги штаб раҳбарлари ва аъзолари, ҳар бир оромгоҳга бириктирилган тиббиёт ходимлари жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш Республика Бош Давлат санитария врачи, вазир ўринбосари С.С.Саидалиев ва вазир ўринбосари А.И.Камилов зиммаларига юклатилсин.
Вазир вазифасини
вақтинча бажарувчи | А.В.Алимов | |
Киритилди: | ||
СЭНББ бошлиғи | Л.Н.Туйчиев | |
ОваБМҚББ бошлиғи | Д.И.Ахмедова | |
Келишилди: | ||
Республика Бош Давлат санитария врачи, вазир ўринбосари | С.С. Саидалиев | |
Вазир ўринбосари | А.И.Камилов | |
Назорат инспекцияси бошлиғи | У.С.Исмаилов | |
ДПЁББ бошлиғи | Д.Б.Миразимов | |
“Дори-дармон” уюшмаси раиси ўринбосари | М.С. Файзиев | |
Бош адлия маслахатчиси | Б.Г.Хажиханов |
Номер документа: 139
Дата принятия: 18.05.2011
Дополнительно: Жорий йил мавсумида ёзги соғломлаштириш оромгохларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги штабининг ТАРКИБ / 2010 йил мавсумида ёзги соғломлаштириш оромгохларида болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг штаб аъзоларин / 2011 йил мавсумида ёзги соғломлаштириш оромгохларда болаларга малакали тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш ва Давлат санитария назоратини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириб бориш бўйича чора-тадбирлар РЕЖАСИ / Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бириктирилган тиббиёт ходимларининг рўйҳати