Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
| Ўзбекистон Республикаси |
|
|
| "Тасдиқлайман" |
| Соғлиқни сақлаш вазирининг |
|
|
| Ўзбекистон Республикаси |
| 2010 йил 5 августдаги 234-сонли |
|
|
| Соғлиқни сақлаш вазири |
| буйруғи асосан ишлаб чиқилган |
|
|
| _______________ А.И.Икрамов |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
| "_____" ______________ 2010 й. |
Соғлиқни сақлаш вазирлигида қоғозни тежашни ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар дастури | |||||
|
|
|
|
|
|
т/р | Тадбирлар | Бажариш муддати | Масъул бажарувчилар | Амалга ошириш шакли | Кутилаётган натижа |
I-бўлим. Вазирликнинг марказий аппаратида, худудий соҳлиқни сақлаш бошқармаларида, муассаса, ташкилот ва корхоналарда қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир ташкилий тадбирлар | |||||
1.1 | Вазирлик тизимида қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича ёзув ва нусха кўчириш қоғозларини сарфи ҳисобини юритишни тартибга келтириш | икки ҳафта | Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиболни аниқлаш Бош бошқармаси, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, олий ва ўрта тиббиёт ўқув юртлари, муассаса, ташкилот ва корхоналар | Идоравий низом ишлаб чиқиш | Вазирлик тизимида қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича ёзув ва нусха кўчириш қоғозларини сарфи ҳисобини юритишни тартибга келтириш |
1.2 | Вазирликда, худудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида, олий ва ўрта тиббиёт ўқув юртлари, муассаса, ташкилот ва корхоналарда қоғозни ҳисобга олиш ва унинг сарфи ҳолатини танқидий таҳлил қилиш | III-IV чоракда | Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат инспекцияси ва унинг худудий соғлиқни сақлаш бошқармаларидаги бўлимлари | Материалларни тайёрлаш ва уни ишчи гурух муҳокамасига киритиш | Қоғозни ҳисобга олиш ва унинг сарфи тизимини такомиллаштириш ҳамда қоғоз исрофгарчилигини олдини олиш |
1.3 | Вазирликда, худудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида ва туман тиббиёт бирлашмаларида ўтказиладиган йиғилишлар сонини, долзарблиги ва кун тартибини тахлил қилиш | 2010 йил август | Вазирлик ишчи гурухи, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари | Ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларни мақбуллаштириш, қоғоз сарфини қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш | Ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишлар сонини камайтириш, сарф-ҳаражатларни камайтириш ва маблағни иқтисод қилиш |
1.4 | 2010-2012 йилларда қоғоз сарфини камида 30 фоизга, ҳар йили 10 фоиздан қисқартиришни назарда тутган ҳолда қоғоз харид қилишга йўналтирилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш | 2010 йил ва кейинги йилларда | Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиболни аниқлаш Бош бошқармаси, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, олий ва ўрта тиббиёт ўқув юртлари, муассаса, ташкилот ва корхоналар | идоравий тадбирлар | Қоғоз сотиб олишга ҳаражатларни камайтириш, ортиқча қоғоз хужжатлар айланишини ва ҳисоботларни қисқартириш |
II бўлим. Компьютер техникасидан самарали фойдаланиш, электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилишини такомиллаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш | |||||
IIа бўлим. Компьютер техникасидан самарали фойдаланиш | |||||
2.1 | Вазирликда, худудий соғлиқни сақлаш бошқармаларида ва туман тиббиёт бирлашмаларида компьютер техникаси билан жиҳозланганлик ва ундан фойдаланиш самарадорлигини таҳлили | 2010 йил III чорак | Вазирликнинг "Uzmedinfo" маркази, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари | Компьютер техникасидан фойдаланишнинг ҳолати тўғрисида таҳлилий маълумотнома ва унинг самадорлигини ошириш юзасидан таклифлар | Компьютер техникасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қоғоз сарфини камайтириш ва бошқарув аппарати фаолиятини такомиллаштириш |
2.2 | Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш соҳасида раҳбар ва ходимлар малакаси ва кўникмасини ошириш бўйича ўқитиш режасини ишлаб чиқиш ва машғулотларни ташкил қилиш | Доимий равишда | Кадрлар ишлаш бошқармаси, "Uzmedinfo" маркази, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва корхоналари | Раҳбар ва ходимлар малакаси ва кўникмасини ошириш бўйича ўқитиш тизимини жорий этиш | Раҳбар ва ходимларнинг компьютер ва ахборот технологияларидан ва ахборот ҳавфсизлигидан фойдаланиш бўйича саводхонлиги ошириш |
2.3 | Соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбарлар ва ходимларни даврий аттестациядан ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш | 1ой | Кадрлар ишлаш бошқармаси, Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш маркази ва "Uzmedinfo" маркази | Аттестациядан ўтказиш тартибини белгилаш | Раҳбар ва ходимларнинг компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича малакаларини ошириш ва савиясини баҳолаш |
2.4 | Вазирлик, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман тиббиёт бирлашмалари ва соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва корхоналарининг ходимларини компьютер техникаси билан таъминлаш, локал ва корпоратив компьютер тармоқларини яратиш, зарур сервер ускуналари билан жиҳозлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва жиҳозлашни якунлаш | 2010 йил III чорак | Вазирликнинг "Uzmedinfo" маркази, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман тиббиёт бирлашмалари ва соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва корхоналари | Дастурлар режаси | Маъмурий-бошқарув ва соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва корхоналари ходимларига компьютер техникаси ва электрон ҳужжатлар айланиши тизими имкониятларидан тўлиқ фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратиш |
IIб бўлим. Электрон ҳужжат айланиши тизими жорий этилишини такомиллаштириш | |||||
2.5 | Вазирлик тизимида электрон ҳужжат айланиши жорий этилишининг ҳолатини ва ундан фойдаланиш самадорлигини танқидий таҳлил қилиш ҳамда ички идоравий ёзишмаларни кескин қисқартириш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш | 2010 йил IV чорак | Вазирлик ишчи гурухи, вазирликнинг барча бошқармалари ва марказлари, "Uzmedinfo" маркази, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмалари | Ички идоравий ёзишмаларни қисқартириш бўйича вазирлик буйруғи | Вазирлик тизимида электрон ҳужжат айланишида камчиликларни бартараф этиш ва самарадорликни ошириш |
2.6 | Вазирлик ва унинг худудий бошқарув органлари ўртасида ҳимояланган ягона корпоратив электрон почтани ва тизимни жорий этиш ва улардан белгиланган тартибда самарали фойдаланиш | 2011 йил I чорак | Вазирлик ишчи гурухи, вазирликнинг барча бошқармалари ва марказлари, "Uzmedinfo" маркази, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмалари | Тадбирларни тасдиқлаш бўйича вазирликни буйруғи | Электрон шаклда хат-хабарлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жўнатишда қоғоз сарфини қисқартириш |
IIв бўлим. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш | |||||
2.7 | Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини танқидий тахлил қилиш | 2010 йил IV чорак 2011 йил I чорак | Вазирлик ишчи гурухи, Назорат инспекцияси, "Uzmedinfo" маркази, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмалари | Таҳлилий маълумотнома ва таклифлар | Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш |
2.8 | Вазирлик, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмаларини, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва корхоналари локал ва корпоратив компьютер тармоқларини яратиш, зарур сервер ускуналари билан жиҳозлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва молиялаштиришни ташкил этиш | 2010-2011 йиллар | Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиболни аниқлаш Бош бошқармаси, "Uzmedinfo" маркази, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари, туман тиббиёт бирлашмалари ва соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар ва корхоналар | Молиялаштиришни ташкил қилиш | Электрон ҳужжатлар айланиши тизимини такомиллаштириш учун зарур платформа яратиш, маълумотлар айирбошлашнинг юқори тезликдаги ҳимояланган инфратузилмасини яратиш. |
2.9 | Бошқарув жараёнларини такомиллаштириш ва мақбуллаштириш учун Корпоратив ахборот тизимларини яратиш чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш. | 2010 декабрь-ишлаб чиқиш 2011-2016 йиллар амалга ошириш | Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиболни аниқлаш Бош бошқармаси, "Uzmedinfo" маркази, худудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ва туман тиббиёт бирлашмалари | Тадбирларни тасдиқлаш бўйича вазирликни буйруғи | Бошқарув жараёнларини қоғозсиз амалга оширишга босқичма-босқич ўтиш учун ахборот тизимларини яратиш. |
2.10 | Расмий веб-сайтлар орқали интерактив ҳизматлар кўрсатишга доир талабларни ишлаб чиқиш. | 2010 йил III чорак | Вазирлик ишчи гурухи, "Uzmedinfo" маркази | Тасдиқланган норматив ҳужжат асосида | Интерактив ҳизматлар ёрдамида расмий веб-сайтлар орқали мурожаатларни қабул қилиш ва уларга жавоб бериш учун шарт-шароитлар яратиш |
III бўлим. Вазирлик нашриётлари, оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва матбаа корхоналарида газета ва офсет қоғозидан оқилона фойдаланиш, замонавий технологиларни жорий этиш | |||||
3.1 | Вазирлик тизимига кирадиган газеталар, журналлар таҳририятларида, матбаа корхоналарида қоғознинг газета ва офсет турларини тежашнинг ҳолатини танқидий ўрганиш ва таклифлар бериш | 2010 йил август-сентябр | Бош редакторлар | Қоғознинг газета ва офсет турларини тежашнинг ҳолати тўғрисида таҳлилий маълумотнома | Қоғознинг газета ва офсет турларини тежаш режимини мустаҳкамлаш |
3.2 | Вазирлик нашриётларининг мавзу режаларини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, ижтимоий кам аҳамиятли, такрорланадиган ёки мавзуси бир хил бўлган мақолаларни нашр этишни бартараф этиш | Доимий | Бош редакторлар | Таҳлиллар натижаларига кўра | Босиб чиқарилаётган нашрларни сифатини ошириш, эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда ҳажм ва тиражларини белгилаш, қоғознинг газета ва офсет турларини тежаб сарфлаш. |
3.3 | Чоп этилаётган даврий нашрларнинг электрон вариантларини жорий этиш | Доимий | Бош редакторлар ва "Uzmedinfo" маркази | Чоп этилаётган даврий нашрларнинг электрон вариантларини мунтазам равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида жойлаштириш | Чоп этилаётган даврий нашрларнинг электрон вариантларини жорий этиш |
3.4 | Ишлаб чиқилаётган қўлланмалар, плакатлар, буклетлар ва бошқа ахборот тушунтириш материалларини электрон вариантларини жорий этиш | Доимий | Саломатлик ва тиббий статистика институти ва "Uzmedinfo" маркази | Ишлаб чиқилаётган қўлланмалар, плакатлар, буклетлар ва бошқа ахборот тушунтириш материалларини электрон вариантларини мунтазам равишда Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида жойлаштириш | Ишлаб чиқилаётган қўлланмалар, плакатлар, буклетлар ва бошқа ахборот тушунтириш материалларини электрон вариантларини жорий этиш |