Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
Буйруқ
«31» март 2010 й. № 101
Тошкент ш.
“Тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати
мониторингини ташкил қилиш тўғрисида”
Даволаш-профилактика муассасалари (кейинчалик ДПМ) нинг балансида мавжуд бўлган тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилишни ташкил этиш ҳамда техник сервис бўйича зарур ишларни ўз вақтида ўтказишни ва носоз асбоб-ускуналарни таъмирлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1. Соғлиқни сақлашнинг худудий идоралари ва ДПМларнинг раҳбарлари тегишли ДПМларининг балансида мавжуд бўлган тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник яроқлилик ҳолатини мунтазам таъминлаб туриш ва тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторинги бўйича ўз вақтида аниқ маълумот бериш бўйича шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, илмий тадқиқот институтлари ва ихтисослаштирилган марказлар директорлари, республика, вилоят ҳамда туманлардаги ДПМ бош шифокорлари, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғими ДПМ мудирлари: тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторинги ҳамда уларнинг техник сервиси ва амалга оширилган таъмирлаш ишлари юзасидан ўз вақтида аниқ маълумот тайёрлаш ва тақдим этиш учун буйруқ асосида ҳар бир ДПМ бўйича жавобгар шахс (бош шифокор ёки унинг ўринбосари) тайинлансин.
3. ДПМ ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг худудий идоралари “Соғлиқни сақлашнинг даволаш-профилактика муассасаларидаги тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати бўйича маълумотлар базасининг тузилиш Тартиби” да таъкидланган талабларга мувофиқ ишга яроқсиз тиббиёт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот тақдим этишлари белгилаб қўйилсин (буйруқ иловасига қаралсин).
4. Мониторинг бўйича маълумотлар тақдимотининг муддати белгилансин:
- бошланғич, туман, вилоят ва республика даражасидаги барча ДПМ соғлиқни сақлашнинг юқори идораларига ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 1-числосига маълумотларни тақдим этадилар;
- соғлиқни сақлашнинг туман бўлимлари соғлиқни сақлашнинг юқори идораларига ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 5-числосига маълумотларни тақдим этадилар;
- Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси Саломатлик ва тиббиёт статистикаси институтларининг (З.Муталова) минтақавий бўлимлари мутахассисларини жалб этган ҳолда ҳисобот чорагидан кейинги чоракнинг биринчи ойининг 10-числосига умумлаштирилган маълумотларни тақдим этадилар.
5. Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси (Н.Калонов) “Ўзтибтехника” МЧЖ (Д.Алимов) билан ҳамкорликда шу йилнинг 20 июлига қадар (кейинчалик ҳар чоракнинг биринчи ойининг 20 числосига қадар) носоз тиббиёт асбоб-ускуналарининг мониторинги материаллари бўйича олинган маълумотларни умумлаштириб, кўриб чиқиш учун тақдим этилсин (сони бўйича таҳлил).
6. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш бош бошқармаси (Б.Хошимов), Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи, тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари, илмий тадқиқот институтлари ва ихтисослаштирилган марказлар директорлари, республика, вилоят ҳамда туманлардаги ДПМ бош шифокорлари, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғими ДПМ мудирлари: ўз вақтида носоз тиббиёт асбоб-ускуналарини таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратилиши ва ундан мақсадли фойдаланиш таъминлансин.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг назорат инспекцияси (У.Исмоилов):
- даволаш-профилактика муассасалари тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати бўйича ўз вақтида аниқ маълумотларни тақдим этишлари, тиббиёт асбоб-ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш учун “Ўзтибтехника” МЧЖнинг корхоналари билан тузилган шартномалар ва унинг тўловларини мунтазам назорат қилиш (жойларга чиқиб) ташкил этилсин;
- ҳар чоракда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика ёрдами Бош бошқармаси (Д.Миразимов) билан ҳамкорликда тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторинги таҳлили материаллари бўйича, зарурат бўлса, мазкур буйруқ ижросини таъминламаган айрим даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига қўлланиладиган маъмурий жазо чораларини қабул қилиш бўйича таклифлар киритилсин.
8. “Узмединфо” (М.Баймухамедов) “Узтибтехника” МЧЖ (Д.Алимов) билан ҳамкорликда 2011 йил 1 январга қадар бўлган муддатда “маълумотлар базаси ва тиббиёт асбоб-ускуналари мониторинги ахборотлар тизимини автоматлаштириш” дастурий маҳсулотини ишлаб чиқиш (ёки сотиб олиш)ни кўзда тутган ҳолда тиббиёт асбоб-ускуналарининг техник ҳолати мониторинги билан боғлиқ бажариладиган ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
9. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи муовини А.В.Алимовга юклатилсин.
Вазир А.И.Икрамов
Номер документа: № 101
Дата принятия: 31.03.2010
Источник: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Скачать файл : Загрузить
Дополнительно: Буйруғига илова №101 «31» март 2010 й. / 1-сонли Шакл (Даволаш-профилактика муассасаси томонидан тўлдириш учун) / 2-сонли Шакл (Вилоят ССБ, Тошкент шаҳар ССБ томонидан тўлдириш учун)