Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

04.01.2010

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги 1096-сонли“Соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги Қарори ижросини янада жадаллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги ПҚ 1096-сонли “Соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни жадаллаштириш ва вазирликка тақдим этилаётган ҳисобот шаклларини тартибга солиш мақсадида

БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 16 апрел 115-сонли буйруғида кўрсатилган тадбирлар тўлиқ бажарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. 2009 йил 30 апрел 130-сонли буйруғининг 7-иловаси ва 2009 йил 11 майдаги 145-сонли буйруғининг 2-иловасида кўзда тутилган тадбирлар бугунги кунда бажариб бўлинганлиги ва муддатлари бўйича якунланганлиги инобатга олинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрел 1096-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органларига бириктирилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий ҳаракатдаги ишчи гуруҳининг янги таркибини 1-иловага мувофиқ;

- Аҳолига, жумладан туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларга бириктирилган тиббиёт олий ўқув юртлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларининг янги рўйхатини 2-иловага мувофиқ;

- Қишлоқ врачлик пунктларини андозавий шаклларини барпо қилишни давом эттириш бўйича бириктирилган тиббиёт олий ўқув юртлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг янги рўйхатини 3-иловага мувофиқ;

- “Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш бўйича олиб борилган ишлар ҳисоботи”ни 4-иловага мувофиқ;

- “Соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида аҳоли ўртасида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари ҳисоботи”ни 5-иловага мувофиқ;

- “Туғиш ёшидаги аёлларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш ва соғломлаштириш тўғрисида”ги ойлик тезкор жадвалларни (1-2 жадвал) 6-иловага мувофиқ;

- “Туғруққа ёрдам тизими фаолиятига доир ойлик тезкор (1-10 жадвал) ва йиллик (11-16 жадвал) маълумотлар ҳисоботи” 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Тиббиёт олий ўқув юртлари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректорлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари директорларига:

4.1. Профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг 1-иловада кўрсатилган жадвал асосида ҳудудларга бориб самарали фаолият кўрсатишларини ва ҳисоботларининг ҳаққонийлигини таъминлаш юклатилсин.

4.2. Маҳаллий ҳокимликлар ва ҳомий ташкилотларни жалб қилган ҳолда, 2010 йилнинг май ойига қадар 2-илова асосида қишлоқ врачлик пунктларини андозавий шаклларини барпо қилиш бўйича ишлар давом эттирилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоят ССБ бошлиқларига:

5.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрелдаги 1096-сонли “Соғлом авлодни шакллантириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича қўшимча чоралар тўғрисида”гиқарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар янада жадаллаштирилсин.

5.2. Вилоят перинатал марказлари ва туғруқ комплексларида фаолият кўрсатаётган акушер-гинекологларнинг шаҳар ва туман бирламчи даволаш-профилактика муассасаларига, жумладан оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш муддатлари кўрсатилган жадваллар ишлаб чиқилсин.

Мазкур жадвалларни ишлаб чиқишда вилоят перинатал марказлари ва туғруқ комплексларида фаолият кўрсатаётган акушер-гинекологларнинг асосий иш ўринларидаги алмашинув тартиби ҳам ҳисобга олинсин, намунали фаолият кўрсатган ходимларни рағбатлантиришни доимий тизими яратилсин.

5.3. Вилоят, туман, шаҳар туғруқ муассасалари ва кўп тармоқли поликлиникалар акушер-гинекологлари фаолиятига баҳо беришда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш борасида соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғинлари, жумладан қишлоқ врачлик пунктларига кўрсатган амалий ёрдами натижаси ҳисобга олинсин.

5.4. “Туғиш ёшидаги аёлларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш ва соғломлаштириш” тўғрисидаги 3-иловада кўрсатилган ойлик тезкор жадвалларнинг (1-2 жадвал) шаҳар ва туманлар буйича ҳисобот шакли якунланган ойдан кейингисининг 5 санасига қадар вазирликнинг ДПЁҚББсига тақдим қилинсин.

5.5. “Туғруққа ёрдам тизими фаолиятига доир ойлик тезкор (1-10 жадвал) ва йиллик (11-16 жадвал) маълумотлар ҳисоботи” 7-иловада кўрсатилган жадвалларга мувофиқ шаҳар ва туманлар бўйича ҳисобот ҳар ойнинг кейинги 5 санасига қадар вазирликнинг ОваБМҚББ сига тақдим қилинсин.

5.6. Ушбу буйруқнинг 4-иловасидаги “Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи”га ва 5-иловасидаги “Соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида аҳоли ўртасида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари хисоботи” маълумотлари “Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш” Марказий штабига якунланган 10 кунлик ва ойдан кейингисининг 4 кунига берилиши таъминлансин.

Мазкур иловаларда такдим этилган маълумотлар ҳаққонийлиги учун регионал ва туман штаблари раҳбарларининг шахсан ўзлари жавобгар эканликлари кўрсатиб ўтилсин.

6. ДПЁҚББ (Д.Б.Миразимов), ОваБМҚББ (С.Ҳ.Расулева), ФваЎЮББ (Ш.Э.Атаханов), бошлиқларига:

- Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилаётган умумлаштирилган ойлик тезкор маълумотларни вазирликнинг “Аҳоли репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом оилани шакллантириш” Марказий штабига якунланган ойдан кейингисининг 7 санасига қадар топширилиши назорат қилинсин.

7. ИваМБТББ (Б.А.Ҳошимов) ва БҲваҲБ (С.Махмудходжаев) бошлиқларига:

- Тиббиёт олий ўқув юртлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари профессор-ўқитувчилари ва мутахассисларнинг ҳудудларга хизмат сафарига чиқиш давридаги харажатлар манбалари аниқлансин ва тегишли таклифлар киритилсин.

8. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Вазир

А.И.Икрамов


Дополнительно:  Аҳолига, жумладан туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш бўйича амалий-услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларга бириктирилган тиббиёт олий ўқув юртлари, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари профессор-ўқ / Қишлоқ врачлик пунктларини андозавий шаклларини барпо қилишни давом эттириш бўйича бириктирилган тиббиёт олий ўқув юртлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва клиникаларининг янг / Соғлом оилани шакллантириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш борасида аҳоли ўртасида олиб борилган тушунтириш ва тарғибот ишлари ҲИСОБОТИ / Тугрук ва чилла даври асоратлари / Туғиш ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар ва болаларни соғломлаштириш бўйича олиб борилган ишлар ҲИСОБОТИ / Туғиш ёшидаги аёлларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш ва соғломлаштириш / Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 13 апрел 1096-сонли Қарори ижросини таъминлаш бўйича ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органларига бириктирилган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий ҳаракатдаги ишчи гуруҳи ТАРКИБИ

Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы