Хамшира Написать Поиск/ Распечатать

Онлайн услуги

Подробнее

Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее

В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее

17.07.2009

4. Олий таълим муассасалари ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректорлари, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч, ТошПТИнинг Нукус филиаллари, Илмий текшириш институтлари, Ихтисослаштирилган ва илмий марказлар, уларнинг филиаллари директорларига:

4.1. Клиник ординатурага танловда иштирок этувчи врачларнинг ҳужжатлари оммавий ахборот воситаларида эълон чиққан кундан бошлаб жорий йилнинг 20 августигача (шу куни ҳам) қабул қилинсин.

4.2. Қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумот жорий йилнинг 22 августига қадар ўрнатилган тартибда Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига топширилсин (шакл илова қилинади).

4.3. Клиник ординатурага қабул жорий йилнинг 5 сентябрига қадар таъминлансин.

4.4. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар квотаси бўйича берилган ўринларга танлов ҳар бир вилоят учун алоҳида ташкил этилсин ва ажратилган ўринларга ушбу регионларда яшовчи врачлар қабул қилинсин.

4.5. Илмий текшириш институтлари, Ихтисослаштирилган ва илмий марказлар учун клиник ординатурага берилган ўринларга танловда иштирок этувчи врачларга танловнинг биринчи босқичи – тест синовлари 5-иловада бириктирилган тартибда ташкил этилсин. Ушбу тест синовлари бепул ўтказилсин.

4.6. Илмий текшириш институтлари ва марказлар клиник ординаторлари «Миллий истиқлол Қояси» фанини ўқитиш учун Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, Олий таълим муассасаларига 7-иловада келтирилган тартибда бириктирилсин.

4,7. Клиник ординатурага қабул қилиш режасини бажарганлиги тўғрисидаги ҳисобот жорий йилнинг 8 сентябригача Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига топширилсин.

4.8. Клиник ординатурага кириш учун танловда иштирок этувчи ҳар бир врачга унинг ҳужжатлари қабул қилинганлиги ва имтиҳон синовлари муддати кўрсатилган маълумотнома қабул комиссияси томонидан берилсин.

4.9. Клиник ординатурада 2009/2010 йил қабули бўйича ўқув жараёни жорий йилнинг 7 сентябридан бошлансин.

5. Қорақалпоқистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:

5.1. Ажратилган квота доирасида, туманларни эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда, врачларни танловда иштирок этиш учун жалб этиш юклатилсин.

6. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига (Ш.Э.Атаханов):

- Қорақалпоқистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри учун клиник ординатурага ажратилган ўринлар тўлдирилмаса, улар регионал квота доирасида қайта тақсимлансин;

- Тошкент шаҳрида танловдан ўтган врачлар, Қорақалпоқистон Республикаси ва вилоятлардаги Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, Илмий ва ихтисослаштирилган марказлар филиалларида ўқиш розилигини билдирган ҳолда, уларни вилоят квотаси доирасида юбориш юклатилсин.

7. Иқтисодиёт, маблағ билан таъминлаш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармасига (Б.А.Хашимов):

Олий таълим муассасалари, Илмий текшириш институтлари ва марказлардаги клиник ординаторлар учун «Миллий истиқлол ғояси» фанини икки йил мобайнида умумий 108 соат ўқитиш учун сарф-ҳаражатлари ҳисоб-китоби ишлаб чиқилсин ва маблағ билан таъминлаш юклатилсин.

8. Илмий текшириш институтлари, Ихтисослаштирилган ва Илмий марказларда грант асосида ўқишга қабул қилинган клиник ординаторлар стипендияси маблағларини молиялаштириш Иқтисодиёт, маблағ билан таъминлаш ва истиқболни аниқлаш Бош бошқармасига (Б.А.Хашимов), клиник ординаторларни стипендия билан таъминлаш ва тўловни амалга ошириш Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига (Ж.М.Собиров) юклатилсин.

9. Илмий текшириш институтлари, ихтисослаштирилган ва илмий марказ директорларига клиник ординаторларнинг давомат табелларини ўз вақтида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтига тақдим этиш, юқори малакали мутахассис сифатида тайёрлаш ва клиник ординатурани тугатгандан сўнг гувоҳнома билан таъминлаш юклатилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки клиник ординатурани тугатган врачлар мутахассислиги бўйича ишга жойлашганлигини тасдиқловчи меҳнат дафтарчасини тақдим этганларидан сўнг уларга гувоҳнома берилади.

Ушбу буйруқни бажарилиш назоратини вазирнинг ўринбосари М.Х.Ходжибековга юклайман.

В А З И Р                                                                                                 А.И. ИКРАМОВ


Стр. 2 - 2 из 2
Начало | Пред. | 1 2 | След. | Конец Все

Номер документа:  №213
Дополнительно:  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 1-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйрукига 2-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 3-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйрукига 4-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 5-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 6-илова / Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 15 июлдаги 213-сонли буйруғига 7-илова

Сайты единой информационной сети Медицинского портала Узбекистана

Нормативные документы