Онлайн услуги
-
Опишите подробнее процедуру подписки на журнал
Подписка на журнал осуществляется через АК «Matbuot tarqatuvchi», ОАО “Узбекистон почтаси” и их филиалы, а та...
-
Можно ли скачать журнал в PDF формате?
Да, можно...
Чтобы высказать Ваши предложения, замечания или задать вопрос , пожалуйста, заполните приведенную ниже форму.Подробнее
В данном разделе Вы можете ознакомиться с текущими вакансиями и/или разместить своё резюмеПодробнее
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Буйруғи
2006й. «26» июн №287
“Соғлиқни сақлаш тизими муассасаларидақўлланиладиган тиббий – ҳисобҳужжатларни тасдиқлашҳақида”
Аҳолисаломатлигиҳолати, соғлиқнисақлашмуассасаларифаолиятинибелгиловчи, ахборотларнингтўлалигиваишончлилигинитаoминлашдақўлланиладигантиббий – ҳисобҳужжатларниюритишнитартибгасолиш, ягонахолгакелтириш, уларданфойдаланишвазамонталабларигамослаштиришмақсадида:
ТАСДИҚЛАЙМАН:
Соғлиқнисақлаштизимимуассасаларидақўлланиладигантиббий – ҳисобҳужжатларнингрўйхативанусхаларини (1–илова)
БУЮРАМАН:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБ бошлиқларига, Илмий текшириш институтлари директорлари, Тиббиёт олий ўқув юртлари ректорлари ва Республика тасарруфидаги барча тиббий муассасалар раҳбарларига:
1.1 Ушбу буйруқ билан тасдиқланган тиббий – ҳисоб ҳужжатлар 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб амалга киритилсин.
1.2 Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланмаган тиббий – ҳисоб ҳужжатлардан фойдаланиш ҳамда ушбу буйруқ билан тасдиқланган ҳужжатларнинг рўйхатига ўзгартиришлар киритиш қатoиян ман этилсин.
2. Даволаш–профилактика ёрдами Бош бошқармаси бошлиғи (Ш.Х.Хошимов), Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи (К.Т.Ядгарова), Давлат санитария–эпидемиология назорати Департаменти бошлиғи (С.Саидалиев)га:
– 2006 йилнинг 1 августига қадар тиббий - ҳисоб ҳужжатларнинг қўлланиши бўйича услубий йўриқнома тайёрлансин.
3. Республика Саломатлик институти директори (З.Ж.Муталова)га:
– Соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва органларига тиббий – ҳисоб ҳужжатлардан фойдаланиш юзасидан амалий услубий ёрдам кўрсатиш юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзтибтаoминот» Ассоциацияси раиси (Ф.С.Исхоқова)га:
– Марказлаштирилган ҳолда керакли миқдорда тиббиёт муассаса-ларини ушбу буйруқ асосида тасдиқланган тиббий – ҳисоб ҳужжатлар билан таoминлаш юклатилсин.
5. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия билан таoминлаш Бош бошқармаси бошлиғи Б.О.Хошимовга:
- Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ССББ ва вилоятлар ССБларига юбориш учун тиббий – ҳисоб ҳужжатлар шаклларини 250 нусхада тайёрлашга ҳамда Даволаш – профилактика муассасаларини тиббий – ҳисоб ҳужжатлар билан таoминлаш учун керакли миқдорда маблағ ажратилсин.
6. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2000 йил 29 майдаги 283–сонли буйруғи ва унга киритилган қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.М.Хаджибаев зиммасига юклатилсин.
Вазир Ф.Г. Назиров
Номер документа: №287
Дата принятия: 26.06.2006
Дополнительно: Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.1. Cтационарларда қўлланиладиган тиббий ҳисоб ҳужжатлари" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.2. Поликлиникада (амбулатория) ишлатиладиган тиббий ҳисоб ҳужжатлари" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.3. Шифохона ва амбулатория поликлиника муассасаларида қўлланиладиган тиббий ҳисоб ҳужжатлар" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.4. Тез тиббий ёрдамда қўлланиладиган тиббий ҳисоб ҳужжатлари" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.5. Суд тиббий экспертизасидаги қўлланилаётган тиббий ҳисоб ҳужжатлари" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.6. Даволаш-профилактик муассасалари таркибидаги лабораторияларда қўлланиладиган тиббий ҳисоб ҳужжатлари" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.7. Донорлик тиббий гувоҳномасини умумлаштиришда қўлланиладиган тиббий ҳисоб ҳужжатлари" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.8. ОИТС марказида қўлланиладиган тиббий ҳисоб ҳужжатлари" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.9. Санитария-эпидемиология муассасалари учун тиббий ҳисоб ҳужжатлари" / Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ 26.06.06” даги 287 – сонли буйруғига илова "1.10. Соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва муассасаларида қўлланиладиган тиббий ҳисоб ҳужжатлари"