Фарғона вилоятида Сингапур давлатининг “Smile Asia” халқаро ташкилоти кунлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 12 августдаги 10/1-3331-сонли программасига асосан Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 2015 йилнинг 17-21 август кунларида Сингапур давлатининг ва Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг мутахассислари томонидан юз-жағ ва лаб-танғлай сохасида нуқсонлари бўлган болаларда пластик жаррохлик амалиётлари юқори савияда ўтказилди.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида акциянинг очилиш маросими 17 август куни Сингапур давлатининг “Smile Asia” халқаро ташкилоти мутахассислари, Фарғона вилоят хокимлиги, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вакиллари сўзга чиқиб, ушбу акцияни мувофақиятли ўтишига тилаклар билдиришди. Шу куни мутахассислар томонидан 238 нафардан ортиқ болалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Муракаб жаррохлик амалиётлари ўтказилишга мухтож бўлган 60 нафар бемор болалар юкори технологик жаррохлик амалиётларини ўтказишди.
Вилоят болалар кўп тармоқли
тиббиёт маркази бош врачи: А.А. Абдуразақов