Фарғона вилоят наркология диспансери.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 15 ноябрдаги “Фарғона шаҳар Бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1641-сонли қарорига асосан Фарғона вилоят наркология диспансери учун янги бино қурилиши инвестиция дастурига киритилди.
Инвестицион дастурга асосан 2014 йилдан бошлаб диспансер учун янги қурилиш амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йил давомида 100 қатновга мўлжалланган диспансер биноси қуриб битказилди. Инвестицион дастурга асосан диспансернинг қолган барча бинолари қурилиши 2015 йилдан бошлаб амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда ушбу қурилиш-монтаж ишлари тармоқ режа асосида амалга оширилиб борилмоқда.
Амбулатор поликлиника ва стационарлар хизматини ўз ичига олган 110 ўринли Вилоят наркология диспансери қурилиш-монтаж ишлари учун жами бўлиб, 5 млрддан зиёд пул маблағлари инвестиция дастурлари асосида ажратилди. (расмлар илова қилинади).
Диспансерда ҳозирда ижтимоий-тиббий-ҳулқий томондан сақланган беморларга ижтимоий ҳаётга ва меҳнатга, оиласига қайтариш юзасидан амбулатор ва стационар реабилитация дастурлари ўз фаолиятини олиб бормоқда. Бу ерда команда кўринишида, яъни нарколог, психотерапевт, психолог ва ижтимоий ишчи биргаликда иш олиб боради. Стационар равишда 2 ой, амбулатор равишда 6 ой давомида керакли даволов муолажаларини олишади. Беморларга тасдиқланган реабилитацион даволов режаси асосида керакли психолог маслахатлари, психотерапевтик даволаш, яъни индивидуаль ва гурух шаклидаги психотерапия, тренинглар, яқинлари билан психотерапевтик муолажалар ва ижтимоий томондан керакли ёрдамлар кўрсатиб келиняпти.
Диспансерда 12 та врач-нарколог фаолият кўрсатиб келмоқда. Булардан 3 нафари олий тоифали, 4 нафари 1-тоифали, 1 нафари 2-тоифали, 2 нафари магистратурани тугатган врачлардан ташкил топган. Барча врачлар ўз касблари устида тинмай изланиб, ишлаб келмоқдалар. Диспансерда ҳар ҳафта тиббий конференциялар ташкил қилинган ва мунтазам равишда режа асосида олиб борилмоқда.