Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказиладиган хайрия акциясига тайёргарлик.
Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 17-22 август кунлари “Соғлом авлод” ташкилоти ташаббуси билан “Operation Smile” ташкилоти хамкорлигида болаларда учрайдиган лаб-танглай туғма нуқсонларни жаррохлик йўли билан даволаш хайрия акцияси бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан 22-июл куни Сингапур давлатидан “Operation Smile” халқаро хайрия ташкилоти вакили жаноб Hairul Bin Suakime ташриф буюрди. Ташрифдан мақсад хайрия акцияси ўтказиладиган Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш. Акцияда болаларда учрайдиган лаб-танглай туғма нуқсонларни оператив-жаррохлик йўли билан даволаш мақсад қилинган.
Хайрия акциясида Фарғона вилоятидаги барча лаб-танглай туғма нуқсонли болаларни тиббий кўрикдан ўтказиб уларга ташхис қўйилади ва даволанади. Бу акцияни юқори савияда ўтказиш учун Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази жамоаси астойдил тайёргарлик кўрмоқда.Акция бепул амалга оширилади.