
Фарғона вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига Япония хукуматининг Ўзбекистондаги элчихонаси гранди (беғараз ёрдам) хисобига янги тиббий аппаратлар келтирилди.
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Япония хукуматининг кичик суъбекларни қўллаб қуватлаш мақсатида ажратган гранд танловларига лойиха билан чиқди. Ушбу лойиха Япония хукумати элчихонаси томонидан мақулланди ва 116730 АҚШ доллари миқдарида маблағ ажратилиши тасдиқланди.
2015 йил 11 март куни Тошкент шахрида жойлашган Япония хукуматининг элчихонасида ушбу лойихани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Лойихага асосан тиббиёт марказининг офталмология бўлимига болалар кўз тубида бўладиган ўзганишларни аниқлай оладиган А/В сканер/Биометр/Пахиметр аппарати ўрнатилди. Ушбу тиббий аппаратни сотиб олиш учун 2015 йил 11 март куни “АМК Маnagement Services G mbH co.KG” компанияси билан № 119637-42UZB/1 сонли шартнома имзоланди.
Тиббий аппаратлар 2015 йил 4 июн куни Тошкент халқаро аэропортидан барча хужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг 6 июн куни Фарғона шахар божхона хизматига келтирилди. Фарғона шахар божхонасида хамма хужжатлар расмийлаштирилиб вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг офтолмология бўлимига келтириб туширилди (Тиббий аппаратларни руйхатини илова қиламан).
2015 йил 7 июн (якшанба) куни “АМК Маnagement Services G mbH co.KG” сервис инжинери Ўзбекистон Республикаси фуқароси Тошкент шахрида истеқомат қилувчи Группер Дмитрий Александрович тиббий аппаратларни ўрнатиб, созлаш ишларини бажарди. 8 июн куни марказнинг мутахассисларига тиббий аппаратлардан фойдаланиш бўйича тушунча берди.
№ |
Номланиши |
Сони |
1. |
A/B сканер / Биометр / Пахиметр. |
1 |
2. |
Щелевая лампа SL 115 с трехступенчатым увеличением и Апланационным тонометром |
2 |
3. |
Офтальмоскоп VIDEO OMEGA 2C в наборе с принадлежностями |
1 |
4. |
Программное обеспечение для работы с медиатекой офтальмологических видеозаписей и пациентами |
1 |
5. |
Офтальмоскоп OMEGA 500 |
1 |
6. |
Линзы для офтальмоскопов |
2 |
7. |
Офтальмоскоп, модель ВЕТА 200 |
2 |