Фарғона вилоят болалар кўп тармокли тиббиёт марказида ўтказилган тадбир.
Тадбир мехмони Маданият ва Ахоли дам олиш маркази рахбари Равшан Жўраев иштирок этди. Ундан ташқари бош врач А.А. Абдуразаков, барча бўлим бошлиқлари, врач ординаторлар, хамширалар иштирок этишди.
Дастурда:
- И. Каримовнинг “Юксак маънавият- энгилмас куч” асаридан маъруза ўқилди;
- “Кексаларни эъзозлаш” йилига бағишланган ота-она касидаси ижро этилди;
-Алишер Навоийнинг хаёти ва ижодидан лавхалар ижро этилди;
- И.Каримовнинг “Ким эдигу, ким бўлдик” маърузаси ўкилди;
- Захириддин Мухаммад Бобур хаёти ва ижодидан лавхалар ижро этилди;
- Сурия давлатида бўлган урушларда оғир жарохат олган 5 ёшли гўдак болани ўлимидан олдин айтган сўзлари шеър оркали ижро этилди.( Бу шеър Ўзбекистонимизни тинчлигига шукур килишга ундайди);
- Мухаммад Юсуф хаёти ва ижодидан лавхалар ижро этилди;
- "Ўзбекистон ватаним" шеъри ижро этилди;
-"Юртим тўйинг муборак" шеъри ижро этилди (бу шеърда йилларга берилган номлар хурмат билан тилга олинди)
- ходимлар ва Равшан Жўраев билан ўзаро савол-жавоб ўтказилди.
Тадбир сўнгида Маънавият ва Маърифат ишлари бўйича маъсул Ш.Б. Турсунов томонидан марказ рахбарияти ва барча ходимлар номидан Равшан Жўраевга дастур учун чуқур миннатдорчилик, самимий тилаклар билдирилди ва келгусида яна учрашувлар ташкил қилиш келишиб олинди.