ОИТС га қарши курашда хамкорлик.
Семинар “ОИВ инфекцияси бўйича Фарғона вилоятидаги эпидемик вазият ва унга қарши курашиш борасидаги амалга оширилаётган чора-тадбирлар хамда вазиятни баркарорлаштириш бўйича келгусидаги вазифалар” мавзусида ўтқазилди.
Ушбу семинар –йиғилиш шахар хокимининг ўринбосари, шаҳар ҳотин-қизлар қўмитасининг раиси Д.Ш.Ходжаева раислигида бўлиб ўтди.
Семинар-йиғилишда Фарғона шахридаги барча 70 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари ва маслаҳатчилари иштирок этишди.
Хоким ўринбосари, шаҳар ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Ш.Ходжаева, Фарғона вилоят, шаҳар Кенгаши депутати Фарғона шаҳар ФХДЁ бўлими мудираси М.А.Махаметова, вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бўлими мудири А.А.Акбаров ва эпидемиолог Н.О.Ураловалар ўз маърузаларини тақдим қилишди.
Вилоят ОИТСга қарши кураш марказининг бўлим мудири А.Акбаров
ўз тақдимотида ОИВ инфекцияси бўйича вилоятда ва шахарда юзага келган эпидемик вазиятни тахлил қилиб берди. Кейинги йилларда касалланиш кўрсатикичлари ортиб бораётганлиги, касалликка чалинганлар ўртасида мехнат мигрантлариини ва никохланувчи ёшларни салмоғи ортиб, жинсий йўл билан юқиши кўпайиб бораётганлигини таъкидлади.
ОИВ инфекцияси тарқалишини олдини олиш ва унга қарши кураш масалаларига бағишланган Ўзбекистон Республикасининг Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида 2013 йил 23 сентябр кунидаги 353 –сонли ҚОНУНИ ва 2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ-инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат Дастурини ижросини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар ва вазифалар туғрисида маълумот берилди.
ОИВ-инфекцияси бўйича эпидемик вазиятни барқарорлаштириш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва маслаҳатчилари томонидан олиб борилаётган тадбирлар ва уларнинг самарадорлиги ошириш бўйича тавсия, таклифлар билдирилди.
Иштирокчилар томонидан берилган саволларга марказ мутахассислари атрофлича жавоблар берилди.
Семинар якунида барча берилган таклиф ва мулохазаларни хисобга олиб тиббиёт ходимлари ва махалла фукаролар йиғинлари хамкорликда қилиндаган вазифалар белгилаб берилди. Жумладан:
- Никоқланувчилар ва меҳнат мигрантлари ва хомиладорларни 100% ОИВга лаборатор текширув билан қамраб олишда МФЙларнинг ролини ошириш.
- ОИВ инфекцияси ва унинг олдини олиш масалаларида доимий равишда ахолини, айниқса ёшларни маълумоти ва хабардорлигини ошириб бориш. Бу йўналишда, ёшларни тарбиясига, хулқ-атворига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган барча давлат ва нодавлат ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасалари (ўрта, олий) ва “Камолот” ЁИХ томонидан фаол профилактик иш олиб бориш. Учрашувлар, маърузалар, ёшлар тадбирларини ташкиллаш ва ўтқазиш.
- Ёшларни миллий анъаналаримизга мос равишда софлик, мухаббат, оила мукаддаслиги, вафодорлик рухида маънавий етук этиб тарбиялаш. Уларни эрта жинсий хаёт ва турмуш куриш, пала-партиш жинсий хаёт кечириш, гиехвандлик иллатлардан асраш.
Мехнат мигрантлари ўртасида ОИВ инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида кетаётганда ва кайтганда кенг тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориш, профилактик сухбатлар уюштириш.


