Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўгрисида”ги карорига мувофик Ўзбекистон Республикаси Мактабгача
таълим вазирлиги ва Соғликни сақлаш вазирлиги қарор қилади:

  1. Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза килишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Мазкур карор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мактабгача таълим вазири                А. Шин

Тошкент ш.,

2018 йил 30 апрель

20/1-сон

 

Соғлиқни сақлаш вазири                       А. Шадманов

Тошкент ш.,
2018 йил 30 апрель

10-ққ/1-сон

Ўзбекистон Республикаси
Мактабгача таълим вазирлиги ва
Соғлиқни саклаш вазирлигининг
2018 йил 30 арелдаги
20/1, 10-ққ/1-сон қарорига
ИЛОВА

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини
муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сон “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаларида (бундан буён матнда мактабгача таълим муассасаси деб юритилади) тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартибини белгилайди.

1-боб Умумий қоидалар

  1. Мактабгача таълим муассасасида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим муассасасининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
  2. Мактабгача таълим муассасаси раҳбари тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этилиши учун масъул ҳисобланади.
  3. Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилишда давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари томонидан боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни мазкур Низом билан таништириш тавсия этилади.

2-боб. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилишни ташкил этиш

4. Тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида мактабгача таълим муассасасида телефон аппаратлари мавжуд бўлган жойларда, шунингдек барча ходимлар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига ёнгин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизматлари ҳамда ички ишлар органларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар осиб қўйилади.

  1. Мактабгача таълим муассасасининг гуруҳ тарбиячисида тарбияланувчиларнинг яшаш манзили, шунингдек уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ёки бошқа алоқа воситалари ҳақидаги маълумотлар бўлиши зарур.
  2. Тарбияланувчи мактабгача таълим муассасасида бўлган вақтда соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек бошқа нохуш ҳолатлар кузатилган ҳолларда мактабгача таълим муассасаси ходимлари томонидан зудлик билан тиббиёт ҳамширасига, шунингдек тарбияланувчининг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар берилади. Бунда тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар етиб келгунга қадар тиббиёт ходими томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.

Тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга кузатилган ҳолат ва кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам ҳақида тўлиқ маълумот берилади.

  1. Тарбияланувчилар мактабгача таълим муассасасида бўлган вақтда уларни ёлғиз ва назоратсиз қолдириш тақиқланади.
  2. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқиш ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
  3. Тарбияланувчилар учун мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан ташқарида сайр ёки экскурсиялар режалаштирилганда мактабгача таълим муассасаси раҳбари ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар хабардор қилиниши шарт.
  4. Тарбияланувчилар мактабгача таълим муассасаси ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқилганда гуруҳ камида 2 нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб боради.
  5. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим муассасасига олиб келиш ва олиб кетишда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс тарбияланувчини шахсан гуруҳ тарбиячисига топшириши, шунингдек уни олиб кетишда гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчини унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга топшириши лозим.
  6. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратилишини назорат қилиш мақсадида видеокузатув мосламалари ўрнатилиши мумкин.
  7. Мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир қаватида ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларда фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда тарбияланувчиларни эвакуация қилиш режаси жойлаштирилади.
  1. Тунги гуруҳи бўлган мактабгача таълим муассасасининг навбатчиси ёки тунги тарбиячиси ҳар куни соат 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ёнғин хавфсизлиги идораларига мактабгача таълим муассасасида мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида маълумот беради.
  2. Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:

мактабгача таълим муассасаси ҳудудига кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;

гуруҳда мавжуд бўлган жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.

  1. Мактабгача таълим муассасаси ҳудудида, шунингдек гуруҳларда инсон учун хавфли бўлган ўсимлик ва буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.

З-боб. Мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчиларнинг
соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш

  1. Тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш давлат мактабгача таълим муассасасининг тиббиёт хамшираси ҳамда мактабгача таълим муассасасига ҳудудий соглиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
  2. Гуруҳ тарбиячиси эрталаб тарбияланувчиларни қабул қилиб олгандан кейин, тарбияланувчиларнинг соғлиғи гуруҳ тарбиячилари томонидан ҳамшира назоратида кўрикдан ўтказилади.
  3. Ёз мавсумида тарбияланувчилар сайр ва экскурсияларга енгил бош кийимлари бўлган ҳолда олиб чиқилади.
  4. Тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида мактабгача таълим муассасасида қуёш ванналари, сув ҳавзаларида чўмилиш, турли жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этилади. Бунда мазкур тадбирлар
    гуруҳ тарбиячилари ва тиббиёт ходимлари назорати остида амалга оширилади.
  5. Жисмоний тарбия тадбирлари эрталабки бадантарбия ва турли ўйинлар шаклида амалга оширилади.


4- боб. Якуний қоида

22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири                                   П. Бобожонов

2018 йил  30 апрель

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитаси раиси                                                                  Б. Зокиров

2018 йил  30 апрель

 

  •  

Ҳужжат рақами:  № 3012
Қабул қилиниш санаси:  14.05.2018
Ҳужжат:  Download