Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўгрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, қизлар ва аёлларга сифатли акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматларини ташкил этиш, ҳомиладорлик даврида аёллар парвариши сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
- Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлигининг:
Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлими негизида Республика қизлар саломатлиги марказини (кейинги ўринларда Республика маркази деб аталади);
Қорақалпогистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерининг болалар гинекологияси бўлимлари негизида қизлар саломатлиги марказларини (кейинги ўринларда ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
- Қуйидагилар Республика марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
қизларга юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, болалар гинекологияси соҳасида юқори технологияларга асосланган илмий изланишларни ташкил этиш;
қизлар гинекологияси соҳасида юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш йўли билан даволаш, профилактика тадбирларини ўтказиш ва реабилитацияни ташкил этиш;
ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга ташкилий-методик ва илмий-амалий ёрдам кўрсатиш;
Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан биргаликда қизлар гинекологияси бўйича
магистрлар ва клиник ординаторлар учун мунтазам ўқув семинарларини ташкил этиш;
қизлар гинекологияси бўйича ўқув-методик ва ахборот материалларини тайёрлаш, шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича республика дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.
- Куйидагилар ҳудудий қизлар саломатлиги марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
қизларга юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, заруратга кўра тиббий ёрдам кўрсатиш учун Республика марказига йўналтириш;
бириктирилган ҳудуд қизларининг гинекологик соғлом ўсишини назорат қилиш, қизларда гинекологик маданиятни шакллантириш, белгиланган дастурлар асосида тиббий кўрикларни ташкил этиш;
қизларнинг гинекологик саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича туманлараро илмий-амалий ва методик семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони билан ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёллар учун “аёллар маслаҳатхоналари” ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, “аёллар маслаҳатхоналари” Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникалари, оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг оилавий поликлиникалари тузилмасида ташкил этилади.
- Қуйидагилар “аёллар маслаҳатхоналари”нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш, оила қуришни режалаштириш, туғруқлар ўртасидаги даврни узайтириш юзасидан тиббий ва ижтимоий- психологик нуктаи назардан илмий асосланган маслаҳатлар бериш;
хохданмаган хомиладорликнинг олдини олиш, контрацепция усуллари юзасидан маслаҳахдар бериш;
жинсий тарбия ва маданиятни оширишга қаратилган ва жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш юзасидан, шу жумладан, аноним тарзда маслаҳатлар бериш;
оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акушер-гинекологик ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, она ва бола перинатал касалликларининг ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида аҳолининг билими ва санитария маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш.
- Узбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
а) 2018 йил 15 майга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатилаётган акушер- гинекологик ва тиббий ёрдам хизматларининг мавжуд меъёрларини ҳамда асбоб- ускуналар ва инвентарлар билан таъминланганлиги холатини танқидий кўриб чиқсин;
б) 2018 йил 1 июнга қадар:
Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари ҳамда “аёллар маслаҳатхоналари”нинг штатлари сонини уларга бириктирилган ҳудуддаги тегишли 18 ёшгача бўлган қизлар ва фертил ёшидаги аёллар сонидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги умумий штатлар сони ва унинг муассасаларини сақлашга ажратилган бюджет маблағлари доирасида;
“аёллар маслаҳатхоналари” фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар ҳамда инвентарлар билан жиҳозлаш меъёрларини;
тасдиқланган меъёрларга мувофиқ “аёллар маслаҳатхоналари”ни тиббий асбоб-ускуналар ҳамда инвентарлар билан жиҳозлаш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
в) 2018 йил 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “ишонч телефони” (1003) тармоғи таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда куну-тун фаолият кўрсатувчи “тезкор алоқа” тармоғи тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
- Қуйидагилар “тезкор алоқа” тармоғининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мурожаатларга кўра реал вақт режимида сифатли тиббий маслаҳат бериш;
репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, оила қуришни режалаштириш, контрацепция усуллари ва жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;
жинсий тарбия муаммолари юзасидан қизлар ва аёлларга маслаҳатлар бериш;
оилада нотйнчлик ҳолатлари юзасидан аёллар томонидан билдирилган мурожаатларга кўра оилани сақлаб қолишга доир тегишли маслаҳатлар бериш;
репродуктив саломатлик ва жинсий тарбия юзасидан аҳоли билими ва маданиятини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш;
қизлар ва аёлларнинг мурожаатларида кўтариб чиқилаётган масалаларни тахдил қилиш, умумлаштириш ва соҳага оид тизимли муаммоларнинг олдини олиш борасида тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш.
“Тезкор алоқа” тармоғи тизимининг чақириқларга хизмат кўрсатиш тартиби иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
- “Тезкор алоқа” тармоғининг самарали ва сифатли фаолият юритишига Ўзбекистон Республикаси соглиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
- Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги “тезкор алоқа” тармоғи алоқа хизматига уланишини таъминласин.
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Республика қизлар саломатлиги маркази тўғрисидаги низомни ҳамда ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари ва “аёллар маслаҳатхоналари” тўғрисидаги низомларни ҳамда “тезкор алоқа” тармоги хизматининг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
“тезкор алоқа” тармоғида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини мунтазам ошириб боришни таъминласин.
- Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири А.Арипов
Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “10 ” майдаги 352-сон қарорига
илова
“Тезкор алоқа” тармоғи тизимининг чақириқларга хизмат кўрсатиш тартиби
СХЕМАСИ
Изоҳ. Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соглиқни сақлаш вазирлиги “тезкор алоқа” тармоги тизимининг мақириқларга хизмат кўрсатиш тартибига ўзгартиришлар киритиш хуқуқига эга.
Ҳужжат рақами: № 352
Қабул қилиниш санаси: 10.05.2018
Ҳужжат: Download