ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
ҲАЙВОНЛАРНИНГ ВА ОДАМНИНГ СОҒЛИҒИ УЧУН ХАВФ ТУҒДИРАДИГАН ВА БУНДА ҲАЙВОНЛАР, КЕЛИБ ЧИҚИШИ ҲАЙВОНОТГА МАНСУБ МАҲСУЛОТ ҲАМДА ХОМ АШЁ, ВЕТЕРИНАРИЯ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ, ОЗУҚАЛАР ВА ОЗУҚАБОП ҚЎШИМЧАЛАР ОЛИБ ҚЎЙИЛМАГАН ҲОЛДА ЗАРАРСИЗЛАНТИРИЛАДИГАН (ЮҚУМСИЗЛАНТИРИЛАДИГАН) ҲАМДА ҚАЙТА ИШЛАНАДИГАН ҲАЙВОНЛАР КАСАЛЛИКЛАРИНИНГ РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 83-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 8 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2857]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар олиб қўйилмаган ҳолда зарарсизлантириладиган (юқумсизлантириладиган) ҳамда қайта ишланадиган ҳайвонлар касалликларининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир З. МИРЗАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 январь,
30-сон
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва
сув хўжалиги вазирининг 2017 йил 31 январдаги 30-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар олиб қўйилмаган ҳолда зарарсизлантириладиган (юқумсизлантириладиган) ҳамда қайта ишланадиган ҳайвонлар касалликларининг
РЎЙХАТИ
Т/р |
Касалликлар номи |
I. Ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар олиб қўйилмаган ҳолда мажбурий равишда зарарсизлантириладиган (юқумсизлантириладиган) касалликлар |
|
1. Бир неча ҳайвонот тури учун умумий бўлган касалликлар |
|
1. |
Оқсил |
2. |
Цестодозлар (цистицеркоз, эхинококкоз ва бошқалар) |
3. |
Бруцеллёз |
4. |
Туберкулёз |
5. |
Везикуляр стоматит |
6. |
Некробактериоз (туёқ чириши) |
7. |
Пастереллёз |
8. |
Паратуберкулёз |
9. |
Компилобактериоз (вибриоз) |
10. |
Қўтир |
2. Қорамолларнинг касалликлари |
|
11. |
Хавфли катарал иситма |
12. |
Вирусли диарея |
13. |
Инфекцион ринотрахеит |
14. |
Парагрипп |
15. |
Эфемер иситма |
3. Қўй ва эчкиларнинг касалликлари |
|
16. |
Ўлат |
17. |
Юқумли агалактия |
18. |
Вибриоз |
19. |
Инфекцион плевропневмония |
20. |
Хламидиоз (вирусли аборт) |
21. |
Контагиоз экзема |
22. |
Инфекцион мастит |
23. |
Инфекцион эпидидимит |
4. Отларнинг касалликлари |
|
24. |
Ринопневмония |
5. Чўчқаларнинг касалликлари |
|
25. |
Чечак |
26. |
Грипп |
27. |
Трансмиссив гастроэнтерит |
28. |
Везикуляр касалликлар |
29. |
Энзоотик пневмония |
6. Паррандаларнинг касалликлари |
|
30. |
Юқумли ларинготрахеит |
31. |
Юқумли бронхит |
32. |
Сальмонеллёз |
33. |
Микоплазмоз |
34. |
Стрептококкоз |
II. Ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар олиб қўйилмаган ҳолда мажбурий равишда қайта ишланадиган касалликлар |
|
1. Бир неча ҳайвонот тури учун умумий бўлган касалликлар |
|
35. |
Ауески |
36. |
Лептоспироз |
2. Қорамолларнинг касалликлари: |
|
37. |
Лейкоз |
3. Чўчқаларнинг касалликлари: |
|
38. |
Классик ўлат |
39. |
Сарамас (Рожа) |
4. Қўй ва эчкиларнинг касалликлари: |
|
40. |
Чечак |
5. Отларнинг касалликлари: |
|
41. |
Грипп (инфлюэнца) |
6. Паррандаларнинг касалликлари: |
|
42. |
Чечак |
43. |
Гамборо |
44. |
Марека |
45. |
Тиф пуллороз |
46. |
Пастереллёз |
47. |
Аспаргиллёз |
48. |
Колибактериоз |
49. |
Ўрдак жўжаларининг вирусли гепатити |
50. |
Ғоз жўжаларининг вирусли энтерити |
7. Қуёнлар ва мўйнали ҳайвонларнинг касалликлари: |
|
51. |
Ўлат |
52. |
Вирусли гепатит |
53. |
Қуёнларнинг геморрагик касаллиги |
54. |
Стафилококкли касалликлар |
55. |
Спирохетоз |
8. Асалариларнинг касалликлари: |
|
56. |
Нозематоз |
57. |
Варратоз |
58. |
Вирусли паралич |
59. |
Браулёз |
60. |
Халтасимон расплод |
61. |
Сальмонеллёз (паратиф), гафниоз, колибактериоз |
Изоҳ:
Ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ бўлмаган ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар зарарсизлантирилади. Биологик препаратлар эса, зарарсизлантирилгандан (юқумсизлантириладиган) сўнг йўқ қилинади.
Зарарсизлантириш (юқумсизлантириш) ва қайта ишлаш тегишли касалликка қарши курашиш йўриқномасида белгиланган тартибда амалга оширилади. Зарарсизлантириш (юқумсизлантириш) қайта ишлаш билан ёки қайта ишлаш зарарсизлантириш (юқумсизлантириш) билан алмаштирилиши мумкин.
Мазкур Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
2017 йил 25 январь
Ҳужжат рақами: 30
Қабул қилиниш санаси: 31.01.2017