ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
«ДОРИХОНА МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ВА ИДИШЛАРГА ЖОЙЛАНАДИГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ТАШҚИ БЕЗАГИГА ДОИР ҚОИДАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА»ГИ БУЙРУҚНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ТОПИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 5-сон, 67-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 3 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1129-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сон «Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2002 йил 15 апрелдаги 177-сон «Дорихона муассасалари томонидан тайёрланадиган ва идишларга жойланадиган дори воситаларини ташқи безагига доир қоидаларни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1129, 2002 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 8-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 25 январь,
76-сон
Ҳужжат рақами: 76
Қабул қилиниш санаси: 25.01.2017