Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 137-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш хақида"ги қарори тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 4 майдаги 137-сон ''Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинииг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳакида"ги карори ижросини таъминлаш максадида

Б У Ю Р А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 майдаги 137-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳакида"ги карори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирликнинг Юридик хизмати (Р.Мухаммадиев)га тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори ижросини алоқадор вазирлик ва идоралар билан бирга таъминлаш, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиклаштириш топширилсин.

3. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.


Ҳужжат рақами:  214
Қабул қилиниш санаси:  05.05.2016