Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида
Б У Ю Р А М А Н:
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 123-сон "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Вазирликнинг Юридик хизмати (Р.Мухаммадиев)га тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ижросини алоқадор вазирлик ва идоралар билан бирга таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш топширилсин.
3. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.Худаяров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжат рақами: 202
Қабул қилиниш санаси: 29.04.2016