O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI SOG'LIQNI SAQLASH VAZIRLIGI
B U Y R U G I
2016 yil 06 01
№ 3
Toshkent sh.
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сонли
Қонуни ҳақида
"Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг таркатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўгрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 19-моддасида иш жойларида, соглиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнгин чиқиш хавфи бўлган жойларда, пгу жумладан автомобилларга ёнилги қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида, тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар бундан мустасно, шунингдек жамоат транспортининг барча турларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилишга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Соглиқни сақлаш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланишига қарамасдан вазирлик ва унинг жойлардаги органлари бинолари ва уларнинг ҳудудларида юқоридаги қонун талабларига зид равишда тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш каби нохуш ҳолатлар ҳалигача кузатилмоқда.
Юқорида қайд этиб ўтилган ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сонли Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикасининг '2015 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сонли Қонуни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Даволаш-профилактика ёрдамини ташкиллаштириш бош бошқармаси (Ш.Нишанов)га тегишли таркибий тузилмалар раҳбарлари билан биргаликда қонун ҳужжатларининг юқоридаги қонунга мослиги юзасидан тўлиқ инвентаризация ўтказиш ва қонунни амалга ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш зарурати тўгрисида иловага мувофиқ жадвал бўйича таклифларни 2016 йил 10 январ кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритиш топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг ҳудудий органлари ва вазирлик тизимига кирувчи барча корхона, ташкилот ва муассасалар биноларида ва ҳудудида ходимлар томонидан махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналардан ташқари жойларда тамаки маҳсулотининг истеъмол қилиниши меҳнат интизомини бузиш деб баҳоланиши белгилаб қўйилсин.
4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси (Б.Т.Эргашев) Маъмурий хўжалик бошқармаси (И.И.Железняк) билан биргаликда 2016 йил 15 январ кунпга қадар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси ва ҳудудида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус жой (хона) ташкил этилиши ва мазкур жой (хона)га тегишли белгилар қўйилишини таъминласин;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносининг кириш қисмига бинода чекиш тақиқланишини англатувчи белгилар ўрнатсин.
5. Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи (Т.Хакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошкармалари бошликлари, Согликни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги республика даволаш-профилактика муассасалари, илмий-текшириш институтлари, ихтисослаштирилган марказлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, олий таълим муассасалари, вазирлик тизимидаги бошқа корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари:
2016 йил 15 январ кунига қадар ўзлари раҳбарлик қилаётган корхона, ташкилот, муассасалар биноси ва ҳудудида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус жой (хона) ташкил этилиши ва мазкур жой (хона)га тегишли белгилар қўйилишини таъминласин;
2016 йил 20 январ кунига қадар ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилаб' қўйилган ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишларнинг рўйхатига ходимлар томонидан ўзлари ишлаётган корхона, ташкилот ва муассаса биноси ва ҳудудида махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналардан ташқари жойларда тамаки маҳсулотининг истеъмол қилинишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда киритиш чораларини кўрсин;
мазкур буйруқ ва ички меҳнат тартиби қоидаларига киритилган қўшимчалар мазмуни билан ходимларни белгиланган тартибда ёзма равишда таништирсин;
амалга оширилган ишлар тўгрисида 2015 йилнинг 25 январ кунига қадар вазирликнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил гуруҳига ёзма маълумот тақдим этсин.
6. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси ва унинг жойлардаги бўлимлари ўз иш фаолияти жараёнида Ўзбекистон Республикасининг "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Қонуни ва мазкур буйруқ талаблари бажарилиши, шунингдек уларнинг бузилишида айбдор бўлган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш тўғрисида такдимномалар киритилиши масаласига алоҳида эътибор қаратсин.
7. Мазкур буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А. Худаяров зиммасига юклатилсин.
А. Алимов
Соғлиқни саклаш вазирлигининг 2016 йил
-сонли буйруғига
илова
Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон
Республикасйнинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-396-сонли Қонунни амалга ошириш
бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳасига таклифлар
№ |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш муддати |
Масъул бажарувчилар |
I. Қонунга мувофиқ янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва амалдагиларни _ қайтадан кўриб чиқиш__________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ |
III. Қонун талабларини жойларга етказиш ва унинг мазмунини тушунтириш бўйича ______________ чора-тадбирлар ______________ |
Ҳужжат рақами: 3
Қабул қилиниш санаси: 06.01.2016